Chapter · March 022 citations reads 1,850 author
- расм. Фойданинг рискка боғлиқлиги
Download 337.75 Kb. Pdf ko'rish
|
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)
25.1.1-
расм. Фойданинг рискка боғлиқлиги Таъкидлаш лозимки, тадбиркор рискни қисман иқтисоднинг бошқа субектлари зиммасига юклаб қўйишга ҳақли, лекин ундан тўлиқ четлаб ўтолмайди. Ким таваккал қилмаса, ўша одам ғалаба қозонолмайди, деб жуда ўринли айтилган. Бошқача айтганда, иқтисодий фойда олиш учун 318 тадбиркор онгли равишда рискли қарорлар қабул қилиши керак бўлади. Тадбиркорлик фаолиятида ноаниқлик ва риск жуда муҳим ўрин тутишини ишонч билан айта оламиз, чунки у режалаштирилган ва ҳақиқий натижалар ўртасидаги қарама- қаршиликдан иборат, яъни, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш манбаидир. Бозор муносабатларида тадбиркорнинг иқтисодий хатти- ҳаракатлари танланадиган, қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқувчи имкониятлар доирасида тадбиркорлик фаолияти бўйича индивидуал дастурда амалга ошириладиган ўз рискига асосланган. Бозор муносабатларининг ҳар бир қатнашчиси бозорда иштирокнинг таъминланган улуши, ишлаб чиқариш ресурсларини фиксирланган нархларда қўлга киритиш, пул бирликларининг харид қобилияти барқарорлиги, норма, норматив ва бошқа иқтисодий бошқарув инструментларининг ўзгармаслиги каби олдиндан маълум, аниқ белгиланган параметрлар, муваффақият кафолатларидан аввалбошдан маҳрум саналади. Тадбиркор риски, одатда, ноанъанавий методлар билан салмоқли натижалар олишга йўналтирилган. Шу билан у консерватизм, догматизм, қолоқлик, истиқболли инновацияларга тўсқинлик қилувчи психологик тўсиқларни енгиб ўтиш имконини беради. Риск қилиш қобилияти – тадбиркор фаолияти муваффақиятли кечишини таъминловчи йўллардан бири. Тадбиркорлик рискига хос регулятив функциянинг конструктив шакли унда намоѐн бўлади. Шу билан бирга, агар қарор ҳодиса ривожига оид қонуниятлар керакли даражада ҳисобга олинмаган ҳолда, тўлиқ ахборотга эга бўлмаган шароитда қабул қилинган бўлса, риск таваккалчилик ифодасига айланиши мумкин. Бу ҳолатда риск беқарорлаштирувчи омил сифатида намоѐн бўлади. 319 Рискни тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш бўйича қарорни танлаш ва амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин ижобий ѐки салбий оқибатлар эҳтимоли сифатида тавсифлаш билан бирга, мазкур фаолиятнинг ўзининг ажралмас қисми сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин. Бу ердаги боғланиш аниқ (тўғридан-тўғри): тадбиркорлик фаолияти, ҳамкорлик ва хўжалик юритишнинг бошқа шакллари кенгайиши (ривожланиши) билан риск соҳаси ҳам кенгаяди, рискли вазиятлар сони ортади. Масалан, харидор учун рақобатчи ишлаб чиқарувчилар билан иқтисодий курашда тадбиркорлик субъекти ўз маҳсулотларини кредитга (пул суммасининг муддатида қайтмаслик риски билан) сотишга, вақтинча бўш пул маблағлари мавжуд бўлганда уларни депозит қўйилмалари ѐки қимматли қоғозлар шаклида жойлаштиришга (инфляция даражаси билан солиштирганда етарлича бўлмаган фоиз даромади олиш риски билан), экспорт-импорт характеридаги тижорий операцияларини бошқаришда турли миллий валюталар билан иш кўриш заруратига тўқнаш келишга (валюта курсларининг ноқулай конъюнктураси туфайли йўқотиш риски билан) ва бошқаларга мажбур бўлади. Аксарият фирмалар, компаниялар муваффақиятга эришмоқда, риск билан боғлиқ инновацион иқтисодий фаолият асосида рақобатбардош бўлиб бормоқда. Рискли қарорлар, хўжалик юритишнинг рискли тури янада самарали ишлаб чиқаришга олиб келиб, бундан тадбиркорлар ҳам, истеъмолчилар ҳам, умуман, жамият ютмоқда. Бу билан тадбиркорлик риски инновацион функцияни бажаради. Риск, чама, ҳодиса, рақобат – бизнеснинг доимий ҳамроҳлари. Баъзилар ишга сармоя киритиш билан, бошқалар эса – ўз мулки билан риск қилади, бу ерда муайян рискка нафақат йўл қўйиш мумкин, балки у зарурийдир. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи одамлар юқори хўжалик ва тижорат риски шароитида объектив фаолият 320 кўрсатади, чунки улар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, муайян маҳсулотни сотиш учун мустақил равишда қўшимча харажатлар қилишга мажбур. Рискнинг ҳимоя функцияси шунда намоѐн бўладики, агар тадбиркор учун риск табиий ҳолат бўлса, у ҳолда муваффақиятсизликка сабр билан муносабатда бўлиш ҳам нормал ҳолат саналиши керак. Ташаббускор, уддабурон хўжалик раҳбарларига муваффақиятсизлик ҳолатида жазони истисно этувчи ва ўринли рискни рағбатлантирувчи ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий, сиѐсий ва иқтисодий кафолатлар керак. Тадбиркор эҳтимолий хато (риск) на унинг ишига, на обрўсига путур етказа олмаслигига ишончи комил бўлиши керак, чунки бу гарчи чамаланган бўлса-да, ўзини оқламаган риск оқибатида юз берган бўлади. Тадбиркорлик рискининг мавжудлиги – бу, моҳиятан, иқтисодий эркинликнинг орқа тарафидир, яъни, унинг учун ўзига хос товон. Бир тадбиркорнинг эркинлиги айни вақтнинг ўзида бошқа тадбиркорлар ҳам шундай эркинликка эга эканлигини англатади, ўз навбатида, мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланиши билан ноаниқлик ва тадбиркорлик риски кучайиб боради. Тадбиркорлик фаолиятида келгуси ноаниқликни бартараф этишнинг имкони йўқ, чунки у объектив воқелик унсури ҳисобланади. Риск мавжудлиги мумкин бўлган қарор вариантларидан бирини танлаш заруратини тақозо этади, шунга боғлиқ равишда, қарор қабул қилувчи шахс қарор қабул қилиш жараѐнида барча эҳтимолий муқобилларни таҳлил қилиб, энг рентабелли ва энг кам рискли вариантни танлайди. Риск вазиятининг аниқ мазмунига боғлиқ равишда, муқобиллик турли даражадаги мураккабликка эга бўлади. Шунинг учун мураккаб иқтисодий вазиятларда оптимал қарорни танлаш учун махсус таҳлил методларидан фойдаланилади. Ўз навбатида, тадбиркорлик рискининг аналитик функциясини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин. 321 Тадбиркорлик риски функциялари, риск келтириб чиқарувчи йўқотиш жиддий эҳтимол эканлигига қарамай, айни пайтда у эҳтимолий фойда манбаи ҳам ҳисобланади, деган хулоса чиқаришга имкон беради. Шунинг учун тадбиркорнинг асосий вазифаси рискдан умуман воз кечиш эмас, балки объектив мезонлар асосида риск билан боғлиқ қарорлар ўртасида танловни амалга оширишдир, айнан эса: тадбиркор рискни қабул қилар экан, қандай чегарагача ҳаракатланиши мумкин? Шуни таъкидлаш керакки, иқтисодий жараѐннинг ажралмас қисми сифатида рискнинг мавжудлиги, шунингдек, ушбу соҳада қўлланилаѐтган маъмурий таъсирларнинг ўзига хослиги шунга олиб келдики, рискни бошқариш бир қатор ҳолларда малакали фаолиятнинг мустақил тури сифатида намоѐн бўла бошлади. Ушбу фаолият турини малакали мутахассислар, суғурта компаниялари, шунингдек, молиявий менежерлар, риск менежерлари, суғурта мутахассислари амалга оширмоқда. Download 337.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling