Chapter · March 022 citations reads 1,850 author
Download 337.75 Kb. Pdf ko'rish
|
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)
25.5.1- расм. Ноаниқликларнинг кўринишлари 232 232 Шапкин А.С., Шапкин В.А. Экономические и финансовые риски. Оценка, управление, портфель инвестиций. М.: ―Дашков и К 0 ‖, 2016. Иқтисодий ноаниқлик Сиёсий ноаниқлик Табиий ноаниқлик Вақтинчалик ноаниқликлар Ноаниқлик турлари Ташқи ва ички муҳит ноаниқлиги Зиддиятли вазиятлар Бир-бирига мос тушмаган манфаатлар ва вазифалар Кўп мақсадли вазифалар 343 Юзага келиш вақтига кўра ноаниқликлар ретроспектив, жорий ва истиқболдаги каби турларга ажратилади. Қабул қилинаѐтган қарорларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда вақт омилини ҳисобга олиш зарурати самара каби харажатлар ҳам вақт бўйича тақсимланган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ. Вақт бўйича турлича тақсимланган миқдорига кўра тенг харажатлар у ѐки бу турдаги (иқтисодий, ижтимоий ва бошқалар) бир хил бўлмаган фойдали натижани таъминлайди. Юзага келиш омилларига кўра ноаниқликлар иқтисодий (тижорий) ва сиѐсий ноаниқликларга ажратилади. Иқтисодий ноаниқликлар корхоналар иқтисодидаги ѐки мамлакат иқтисодидаги ноқулай ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, уларга қуйидагилар киритилади: бозор талабидаги ноаниқлик, бозор нархларининг олдиндан айтиш ноаниқлиги, бозор таклифининг ноаниқлиги, рақобатчилар ҳаракатлари ҳақида ахборотлар этарли эмаслиги ва бошқалар. Сиѐсий ноаниқ- ликлар тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи сиѐсий вазият ўзгариши билан шартланган. Ноаниқликларнинг мазкур турлари ўзаро боғлиқ бўлиб, амалиѐтда уларни ажратиш кўпинча анча қийин кечади. Табиий ноаниқлик бир қатор омиллар мажмуи билан тавсифланиб, уларнинг орасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: табиий шарт-шароитлари, турли хил тўсиқлар (атмосфера, электромагнит ва бошқаларга оид). Ноаниқликнинг кейинги тури ташқи муҳит ноаниқлиги ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишда ташқи ва ички муҳит тушунчалари жорий қилинади. Ички муҳит тадбиркорнинг ўзи ва унинг алоқалари билан фаолиятига боғлиқ омилларни ўз ичига олади. Ташқи муҳит эса бевосита тадбиркор фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва янада кенгроқ ижтимоий, демографик, сиѐси ва бошқа характерга эга бўлган омиллар билан тавсифланади. 344 У ѐки бу танловда иштирок этувчи шахсларнинг стратегия ва тактикаси, рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатлари, олигополистларнинг нарх сиѐсати ва бошқалар каби зиддиятли вазиятларда эса ноаниқликнинг махсус тури юзага келади. Ноаниқлик шароитида бир-бирига мос тушмаган манфаатлар муаммоси кўплаб мезонлар асосида оптимал эчимни танлаш кўриб чиқиладиган вазифалар махсус гуруҳни ташкил қилади. Ноаниқликлар мавжудлиги оптимал ечимларни танлаш жараѐнини сезиларли даражада мураккаблаштиради ва олдиндан айтиш мумкин бўлмаган натижаларга олиб келиши мумкин. Амалиѐтда, иқтисодий таҳлил ўтказишда, ноаниқлик омили келтириб чиқарувчи ушбу ―ѐвузлик‖ка аксарият ҳолларда эътибор қаратмасликка ҳаракат қилинади ва детерминацияланган моделлар асосида иш кўрилади (қарор қабул қилинади). Бошқача айтганда, қабул қилинаѐтган қарорларга таъсир қилувчи омиллар аниқ маълум деб тахмин қилинади. Афсуски, асл воқелик кўпинча бундай тасаввурларга мос тушмайди. Шунинг учун назорат қилинмайдиган омилларни ҳисобга олмай самарали эчимлар танлаш сиѐсати аксарият ҳолларда иқтисодий, ижтимоий ва бошқа тусдаги сезиларли йўқотишларга олиб келади. Иқтисодий фаолиятда рискнинг анчайин характерли сабаби ҳисобланган ноаниқликни кўриб чиқар эканмиз, фаолиятнинг иқтисодий, тижорий, бошқарув, молиявий ва бошқа турлари жараѐнига татбиқан уни ажратиб кўрсатиш ва ўрганиш фавқулодда муҳим ҳисобланишини қайд қилиш зарур, чунки бунда аниқ белгилаш мумкин бўлмаган шарт- шароитларда санаб ўтилган фаолият турларини амалга ошириш имкони бўлмаган амалий вазият акс эттирилади. Адабиѐтларда ―ноаниқлик‖ атамасининг турли таърифлари мавжуд. Ноаниқлик — бу турли сабаблар, энг 345 аввало, эчимларни амалга ошириш шарт-шароитлари, жумладан, улар билан боғлиқ сарф-харажатлар ва натижалар ҳақида маълумотлар тўлиқ эмаслиги ѐки ноаниқлиги туфайли юзага келувчи турли параметрларнинг келгуси қийматлари ҳақида тўлиқсиз ѐхуд ноаниқ тасаввурлардир 233 . Ноқулай вазиятлар ва оқибатларга эчим топишни амалга ошириш жараѐнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ ноаниқлик риск тушунчаси билан тавсифланади. Ҳодисаларнинг устма-уст тушиш эҳтимоли нуқтаи назаридан ноаниқликни уч турга ажратиш мумкин: тўлиқ ноаниқлик, тўлиқ аниқлик, қисман ноаниқлик. Тўлиқ ноаниқлик П т ҳодиса юз беришининг нолга яқин прогнозланувчанлиги билан тавсифланиб, бу математик жиҳатдан қуйидагича ифодаланади: (25.5.1) бу ерда: т — вақт; т к — ҳодисани прогнозлашнинг якуний вақти. Тўлиқ ноаниқликка бирга яқин ҳодисалар прогнозланувчанлиги мос келади, яъни: (25.5.2) Бу, биринчи навбатда, ноаниқлик шароитида муаммони ҳал қилишда мақбул ечим баъзи эҳтимоллик билан аниқланган ва олдиндан тахмин қилинган ишонч (одатда 0.9 - 0.99) билан аниқланган ҳолатларда мумкин, бу нафақат сизнинг стратегиянгизни тахмин қилиш имконини беради. 233 Чернов В.А. Анализ коммерческого риска. — М.: ―Финансы и статистика‖, 1998. 346 Қисман ноаниқлик олдиндан айтиб бўлмайдиган 0 дан 1 гача бўлган тенгсизлик билан аниқланадиган бундай ҳодисаларга тўғри келади. (25.5.3) Хавфнинг объектив мавжудлиги ва у билан боғлиқ молиявий, маънавий ва бошқа йўқотишлар шароитида корхона томонидан белгиланган мақсадлар нуқтаи назаридан иложи борича энг яхши усулларни тадбиркорлик фаолиятини қабул қилиш ва амалга оширишда ҳисобга олишга имкон берадиган муайян механизмга эҳтиѐж пайдо бўлади. View publication stats Download 337.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling