Chapter · March 022 citations reads 1,850 author


.3. Рисклар назарияси, фикрлар ва муаммолар


Download 337.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana10.11.2023
Hajmi337.75 Kb.
#1765227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)

25
.3. Рисклар назарияси, фикрлар ва муаммолар 
 
Риск инсоният фаолиятининг барча босқичларида мавжуд 
бўлган тарихий ва иқтисодий категория бўлиб, у кишилар 
фаолиятида ѐки табиий ҳодисаларда мумкин бўлган 
йўқотишлар салмоғини билдирган, ҳамда тарихан жамият 
ривожланиши билан одамларнинг ҳалокатдан қўрқиш 
даражасига мослашиб турган. 
Товар-пул муносабатларининг ривожланиши рискнинг 
иқтисодий категория сифатида юзага келишига ва субектлар 
фаолиятида мустаҳкам ўрнашиб олишига имконият яратди. 
Шунинг учун ҳам рисклар бизни туну-кун, ҳар ер ва ҳар жойда 
ўраб келмоқда. У бизнинг ҳаѐтимизда ҳар доим ҳам қочиб 
бўлмайдиган ва ечиш лозим бўлган бир жараѐн бўлиб бирор-
бир натижани юзага келишига асос бўлади. Бундай натижа 
салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Рискнинг синоними 


327 
сифатида биз ишончизликни, имкониятсизликни, бир воқеа 
бўлиш бўлмаслигини олдиндан айтиб бера олмаслик 
кабиларни мисол қилиб кўрсатишимиз ҳам мумкин. 
Инсоният табиатан рискдан қочишга интилади. Агар биз 
рискни назорат қила олмасак, одатда, ундан қочишга 
ҳаракат қиламиз. Чунки, ҳар қандай ишончсизлик ўзига хос 
тарзда маълум даражадаги йўқотишларга олиб келиши 
мумкин. 
E
нди рискнинг туб моҳиятини кўриб чиқадиган бўлсак, 
―риск‖ сўзи испанча-португалча сўздан олинган бўлиб, ―сув 
остидаги қоя‖ деган маънони билдиради. Шунинг учун ҳам 
риск хавф туғдириш эҳтимоли мавжудлигини ифода 
қилади.
Таниқли луғатчи олим С.И.Ожегов ва Н.Й.Шведованинг 
рус тили луғатида ―риск‖ бу ―муваффақиятга интилиш, бахтли 
ҳодиса, умид‖ деган маънони англатади дейилса
221

В.Т.Севрук ―риск - бу зарар кўриш ѐки манфаатни қўлдан 
чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар ўлчамидир‖ деган таъриф 
беради
222

Профессор В.М.Усоскин ―Риск доимо ноаниқлик билан 
бирга келиб, ўз навбатида, олдиндан кўра билиш қийин ѐки 
мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади‖ деб 
изоҳлайди
223

П.Г.Грабовой, С.Н.Петрова, С.И.Полтавцевларнинг ―Риски в 
современном бизнеса‖ китобида ―Риск 

бу корхона 
ресурсларининг бир қисмини йўқотиш ѐки даромад ола олмаслик, 
қўшимча харажатлар қилиш хавфидир‖
224
, деб таъриф берилган. 
Юқорида келтирилган таърифларнинг барчасида риск 
қандайдир хавф-хатар ва зарарлар кўришдан иборат 
эканлиги тўғрисида фикр юритилган. Рискни таърифлаганда, 
221
Ожегов С.И., Шведова Н.Ю. Толковый словарь русского языка. — М.: ООО ―А ТЕМП‖, 2006. 
222 
Севрук В.Т. Банковские риски. М.: ―Дело-ЛТД‖, 2006. 
223
Усоскин В.М. Современный коммерческий банк: управление и операции. - М.: ИПЦ "Вазар-
Ферро", 1994. 
224
Грабовой П.Г., Петрова С.Н., Полтавцев С.И. Риски в современном бизнеса. М.: ―Аланс‖, 
2006. 


328 
уни зарар билан боғлиқ хавф-хатар, ноаниқлик дейиш риск 
тушунчасининг моҳиятини тўла ифодала олмайди. 
Юқоридагиларга 
ўхшаган 
таърифларни 
маҳаллий 
иқтисодчиларимизнинг ишларида ҳам учратиш мумкин. Ундан 
ташқари, охирги йилларда чоп қилинаѐтган кўпгина 
муаллифларнинг ишларида ―риск‖ сўзини ўзбекчага таржима 
қилишга ҳаракат қилинган. Натижада ҳозирги кунда турли 
муаллифлар томонидан ―риск‖ термини турлича ном билан 
талқин қилинмоқда. Баъзи бир иқтисодчилар рискни 
―таваккалчилик‖ деб ифодасалар, бошқалари рискга ―хато‖, 
―иккиланиш‖, ―ноаниқлик‖, ―мавҳумийлик‖ ва ҳоказолар деб 
таъриф бериш тўғрироқ деган хулоса қиладилар. 
Ҳар бир фаолиятни амалга оширишда иккиланиш ѐки 
хавф-хатар бўлиши мумкин. Лекин уларни риск мазмунида 
ифода қилиб бўлмайди. 
Хавф-хатар деганда биз олдиндан бирон салбий натижа 
берувчи, ѐки бирон-бир салбийликка ѐки зарар, талофатга 
олиб келувчи жараѐн мавжудлигини биламиз ва биз қўрқув, 
ҳадиксираш билан шу воқеликка ѐндашамиз. 
Банк рисклари тўғрисида иқтисодчи олимларнинг 
фикрлари хилма-хил бўлиб, улар бу тушунчанинг моҳиятини 
турлича талқин қилганлар. Бунинг сабаби шундаки, риск кенг 
маъноли, фаолиятнинг, жараѐнларнинг турли босқичларида 
учраб турувчи кўп қиррали тушунчадир.
Иқтисодчи олим О.И.Лаврушин ―Банк риски эҳтимолий 
ҳодисанинг қиймат ўлчови бўлиб, у йўқотишларга олиб 
келади‖ деган фикрни илгари суради
225

Россиялик яна бир иқтисодчи Г.Панова ―Риск кутилмаган 
ҳодисалар 
юзага 
келганида 
йўқотиш 
хавфи 
ѐки 
имкониятидир‖ деб таъриф беради
226
. У ўз таърифи орқали 
икки асосий йўналишни асослаб бермоқчи бўлади. Булар, 
биринчидан, профессор О.И.Лаврушиннинг риск тўғрисидаги 
225
Лаврушин О.И. Банковские риски. - М.: ―Кнорус‖, 2007. 
226
Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка. - М.: ―Юрайт‖, 2014. 


329 
фикри билан ҳамоҳанг бўлиб, у ҳам риск бу йўқотишларни 
ифодалайди, деб уқтирса, иккинчидан, риск бу кутилмаган 
ҳодиса эканлигини таъкидламоқчи. 
Лекин, ―Банк рисклари ва кредитлаш‖ китоби муаллифи 
Ш.З.Абдуллаева Г.Панованинг юқорида рискга бериб ўтган 
таърифига қўшилмаган ва қуйидагича таъкидлаган: ―Банк 
амалиѐтида риск ҳар доим ҳам кутилмаган ходиса эмас. Банк 
фаолиятининг барча тури риск билан боғлиқ. Банк шу 
фаолият тури ѐки операция рискли эканлигини билиб туриб, 
шу операцияни амалга оширишга қарор қилади ѐки амалга 
оширади ва у барча ролларда шу операция натижасида 
юқори даромад олишни режалаштиради. Шу сабабли биз 
Г.Панованинг банк рискига берган таърифига тўла қўшила 
олмаймиз‖
227

Баъзи хорижий иқтисодчи олимларнинг шу соҳадаги 
ишлари билан танишиб, улар томонидан ҳам банк 
рискларининг моҳиятига турли хил таъриф ва тасниф 
берилганлигини кўриш мумкин. 
Чет эллик олимлар рискларни таърифлашдан кўра 
уларнинг алоҳида олинган турларини кўришни афзал 
ҳисоблайдилар. Масалан, К.Д.Валравеннинг фикрича Ғарб 
мамлакатларида иқтисод субектлари кўпроқ ликвидлик риски, 
кредит, портфел, саноат, мамлакат, валюта, фоиз рискларига 
дучор бўладилар
228
. ―Банковский менеджмент‖ китоби 
муаллифи П.С.Роуз молиявий рискларнинг энг кенг тарқалган
турларидан бири банк рискларига кенгроқ тўхталиб ўтган 
бўлиб, у банк риски олтита асосий турдаги риск - кредит 
риски, фойда ололмаслик риски, ликвидлик риски, бозор 
риски, фоиз риски, тўлай олмаслик рискидан ташкил топган 
бўлиб, бу рисклар банк фаолиятида жуда муҳим, хал қилувчи 
рисклар ҳисобланади, дейди
229
. Банк учун иккинчи даражада 
227
Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. -Т.: ―Молия‖, 2002
.
228
Валравен К.Д. Управление рисками коммерческим банком. ИЭР Мирового Банка / Под ред. 
Ворд М. Э. Подг. к публ. Соловьева М.Е. -Вашингтон; Инст. эк. разв. Мир. Банка, 1995. 
229
Роуз П.С. ―Банковский менеджмент‖. - М.: ―Дело‖, 1995. 


330 
бўлган рискларга П.Роуз сиѐсий рискни, суистеъмол рискини, 
валюта рискини киритади. 
Тадбиркорлик рискининг классик ва неоклассик кўриниши 
ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, классик назарияда тадбиркорлик 
риски қабул қилинган қарорлар натижасида юзага келиши 
мумкин бўлган йўқотишларнинг математик кутилиши билан 
тенглаштирилади дейилган. Ушбу қарашлар классик назария 
намоѐндалари Дж.Милл ва И.У.Сениорлар томонидан 
билдирилган. 
ХХ асрнинг 30-йилларида иқтисодчилар А.Маршалл ва 
А.Пигу тадбиркорлик рискининг неоклассик назариясини 
яратдилар. 
У 
қуйидагилардан 
иборат: 
ноаниқлилик 
шароитида 
ишлаѐтган, 
даромади 
ўзгариб 
турадиган 
тадбиркор, битим тузаѐтганда иккита критерияга асосланади: 

кутилаѐтган фойда ҳажмига; 

унинг иккиланишлари ҳажмига. 
Бу шундан далолат берадики, бир хил даромад берадиган 
иккита капитал қўйилмалар орасидан тадбиркор қайси бирига 
кўпроқ иккиланаѐтган бўлса, ўша капитал қўйилмани 
танламасликка ҳаракат қилади. 

Download 337.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling