Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш
Download 3.92 Mb.
|
Maqola tarjima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Натижалар ва асосий хулосалар
- Калит сўзлар
Муаммонинг баёни: Таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврда ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тизимини электрон ҳукумат, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамлаштириш каби илғор самарали тизимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон қадрини, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижро этишда ҳам соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш тақозо этилади. Бундай илғор технологиялар, айни вақтда, республикамизга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш чиқишларини рўйхатга олиш тизимига ҳам татбиқ этилмоқда.
Тадқиқотнинг мақсади: чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Натижалар ва асосий хулосалар: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштиришни такомиллаштиришга оид йўналишларни янада ривожлантириш билан изоҳланади. Тадқиқотда баён этилган қоидалар, хулосалар, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштиришни такомиллаштиришда, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари учун махсус адабиётларни тайёрлаш ҳамда ўқув машғулотларини ташкил этишда фойдаланилиши мумкин. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштириш амалиётида мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этилишида намоён бўлади. Калит сўзлар: Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни янада соддалаштириш бўйича дастурларни яратиш, ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш, мобил технологияларни қўллаган ҳолда аҳоли билан электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш, ички ишлар органларида қоғоз кўринишидаги иш юритувидан босқичма-босқич тўлиқ воз кечиш ҳамда ҳимояланган электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада миллий ҳуқуқ нормаларини халқаро ҳуқуқ нормалари билан унификация қилиш ва Ўзбекистонда хорижий фуқароларнинг ҳаракатларини тартибга солиш зарурий масалалардан бирига айланаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони4нинг бешинчи қисми хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларга бағишланган эди. Мазкур йўналишда фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш алоҳида вазифа сифатида қайд қилинди. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олиш унинг аҳамиятидан келиб чиқиб янада соддалаштирилди. Республикамизда мустақиллик даврида фуқароликка оид қонунларни шаклланиши ва ривожланишини шартли равишда икки даврга бўлиш мумкин: Download 3.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling