1-расм. Сингапур давлатининг чет фуқароларни вақтинча рўйхатга олишни рақамлаштириш ҳамда “E-mehmon” дастури.
Ўрнатилган тартиб қоидага мувофиқ, чегарани кесиб ўтгандан сўнг дарҳол электрон почтага хабарнома юборилади, унда Сингапур ҳудудида бўлишнинг рухсат этилган максимал муддати, охирги кириш ва чиқиш санаси кўрсатилади. Электрон рухсатномаларни жорий этиш режалаштирилган чегара назоратини автоматик режимга ўтказиш бўйича умумий тизимнинг бир қисми ҳисобланган.7
Хитой Халқ Республикаси - Хитойга сайёҳ ёки хизмат сафари билан келган чет эл фуқаролари одатда меҳмонхоналар орқали автоматик равишда рўйхатга олинади. Бу учун алоҳида бирор давлат идорасига бориб рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди. Бироқ чет эл фуқароси квартира ёки хонани ижарага олган бўлса ва Хитойда узоқ вақт қолишни режалаштирган бўлса, полицияда рўйхатдан ўтиши лозим бўлади. Виза туридан қатъи назар, Хитойда ҳар бир чет эл фуқароси вақтинчалик рўйхатдан ўтиши керак. Хитойда вақтинчалик яшаш учун рўйхатдан ўтиш Хитойга келгандан кейин 24 соат ичида амалга оширилиши керак.8
(2-расм)
(https://cova.mfa.gov.cn/qzCoCommonController.do?show&pageId=index&locale=en_US)
2-расм. Хитой Халқ Республикасининг чет фуқароларни вақтинча рўйхатга олиши ҳамда “E-mehmon” дастури.
Туркия давлати - Туркияда манзилни рўйхатга олиш тизими AKS (Address Registration System) жорий қилинган. AKS (Address Registration System) Туркияда яшовчи турк фуқаролари ва чет элликларнинг жойлашуви ва бошқа манзил маълумотларининг электрон платформада марказлаштирилган тузилмада янгиланишини таъминлайдиган ва манзил чалкашликларига чек қўядиган муҳим лойиҳа ҳисобланади. Ҳужжатлар билан “Е-Devlet” платформаси орқали манзилни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Манзилни рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, мазкур платформадан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш мумкин.9
Do'stlaringiz bilan baham: |