(3-расм)
[https://www.evisa.gov.tr/en/]
3-расм. Туркия давлатининг чет фуқароларни вақтинча рўйхатга олишни рақамлаштириш ҳамда “E-mehmon” дастури.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “E-mehmon” дастури - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида меҳнат, хизмат, таълим олиш, даволаниш, зиёрат, дам олиш мақсадида ҳамда инвестор, “фахрий фуқаро”, ватандош, сайёҳ, ишбилармон, хусусий меҳмон сифатида ёки спорт, маданият йўналишида вақтинча бўлишлари мумкин. Республикамизда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.
Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маъмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан “E-mehmon” дастури орқали ёки ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади.
( 4-расм)
[https://emehmon.uz/user/login]
4-расм. Ўзбекистон Республикасининг чет эл фуқароларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш “E-mehmon” электрон дастури.
Республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш-чиқишларини рўйхатга олиш тизими ҳозирги даврда ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш орқали рақамлаштирилган бўлсада, бизнингча мазкур соҳани янада такомиллаштиришда бир қатор истиқболли жиҳатлар татбиқ қилиниши мақсадга мувофиқ бўлмоқда.10
Мазкур тизимнинг жорий қилиниши:
- чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳуқуқий масалаларга оид маълумотларни топиш ва олиш, улардан фойдаланишдаги мавжуд муаммолар учун ҳам ижобий ечим бўлиши;
- янги ахборот-коммуникация технологиялари орқали самарали масофавий алоқа, зарур ахборотларни олиш имконини бериши;
- айни вақтда фуқаролар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги ахборотдан самарали фойдаланиш тизими тенгликни таъминлашнинг муҳим механизми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |