Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш


Download 3.92 Mb.
bet3/9
Sana23.10.2023
Hajmi3.92 Mb.
#1717886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maqola tarjima

Биринчи давр - 1992-2016 йилларни ўз ичига олса;
Иккинчи давр - 2016 йилдан ҳозирги даврга қадар бўлган оралиқни қамраб олади.
Биринчи даврда - 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида қонун қабул қилинган эди. Мазкур қонун фуқароликка оид муҳим қоидалар ва нормаларни ўзида мужассам этган бўлсада, бироқ фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишига оид нормалар реал ҳаётга татбиқ қилинмади. Бунинг натижасида халқимизнинг бир қисми узоқ йиллар давомида фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келди.
Шунингдек, қўшни давтлар фуқаролари Ўзбекистон фуқаролар билан қариндошчилик, борди-келди, қуда-андалик каби бўлган бўлсада, лекин Ўзбекистонга кириш чиқиш тартиби “виза режими” асосида бўлганлиги, бу ўз навбатида қийинчиликларни бўлган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада миллий ҳуқуқ нормаларини халқаро ҳуқуқ нормалари билан унификация қилиш ва Ўзбекистонда хорижий фуқароларнинг ҳаракатларини тартибга солиш зарурий масалалардан бирига айланаётган эди.
Иккинчи даврда эса - 2016-2017 йиллардан бошлаб республикамизда фуқароликка оид қонунчиликда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан туб ижобий ўзгаришлар даври бошланди. Фуқаролик масалаларига оид давлатимиз раҳбарининг бир қатор Фармонлари, Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли қарорилари каби ислоҳатлар натижасида бир қатор ижобий катта ўзгаришлар бўлди.
Жумладан:
- биринчилардан бўлиб юртбошимиз томонидан қўшни давлатлари фуқароларга Ўзбекистонга кириш чиқиш визалари бекор қилинганлиги, бу ўз навбатида қардошчилик, борди-келди, қуда-андалик тикланганлиги ва муносабатлар тикланганлиги;
- Ўзбекистонда яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахслардан 2020 йилга келиб 50 минг нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги тақдим этилганлиги;
- жами 91 та давлатларга “визасиз режими” жорий қилинди, шундан 8 та давлатлар 60 кун муддатга, 77 та давлатлар 30 кун муддатга ва 5 та давлатлар 5 кун муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириш режими йўлга қўйилганлиги;
- чет эл фуқаролар томонидан туристик ва сайёҳат оқими тобора ошиб бораётганлиги ва туризм соҳасидан олинган даромадлар ошишига олиб келганлиги;
- қўшни давлатлар, қолган МДҲ давлатлар ва узоқ хорижий давлатлар фуқаролари томонидан Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш, дам олиш, хизмат сафари, даволаниш, ўқиш, тижорат каби кириш чиқишлар салмоғи ошиб бораётганлигини кўрсак бўлади.

Download 3.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling