Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Фаолият натижаларини баҳолаш ва таққослаш


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Фаолият натижаларини баҳолаш ва таққослаш 


19 
тажриба-синов натижалари таҳлили ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашнинг самарадорлигини баҳолаш тизими баён қилинган. 
Тажриба-синов ишлари Тошкент шаҳрининг 222-сонли, Андижон 
туманинг 21-сонли ва Термиз туманининг 21-сонли мактабларидан жами 419 
нафар респондент-ўқувчилар иштирокида ташкил этилган.
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик 
имкониятларини такомиллаштиришга йўналтирилган тажриба-синов ишлари 
бир неча босқичда ташкил этилди. Ҳар бир босқичда аниқ вазифалар 
бажарилди. Босқичлар ўртасида ягона бирлик ва алоқадорлик асосида 
ҳаракат қилинди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда тажриба-синов ишларининг 
хронологик картаси тузилди (2-жадвалга қаранг). 
2-жадвал
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини 
баҳолашга доир тажриба-синов ишларининг 
ХРОНОЛОГИК КАРТАСИ 
№ Босқичлар 
Вақти 
Вазифалар 
1. 
Ташкилий-
тайёргарлик 
босқичи 
(асословчи 
тажриба) 
2018-
2019 
йиллар 
1. Тажриба-синов майдонларини белгилаш.
2. Респондентлар сонини аниқлаш.
3. Тажриба ва назорат гуруҳларини шакллантириш.
4. Тажриба-синов ишларининг дастурини яратиш.
2. 
Тажриба-
синов 
ишларини 
ташкил этиш 
босқичи 
(шакллантирув
чи тажриба) 
2019-
2020 
йиллар 
1. Ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида
тарбиялашнинг педагогик имкониятларига оид
илмий тадқиқотларни ўрганиш.
2. Тажриба-синов ишларини бошлаш.
3. Таҳлил 
қилинган 
маълумотлар 
асосида
шаклланган хулосалар самарадорлигини дастлабки
экспертизадан ўтказиш.
4. Самарадорликка
эришилган 
хулосаларни 
мазмунан бойитиш.
3. 
Якуний босқич 
(таъкидловчи) 
2020-
2021 
йиллар 
1. Самарадорлиги юқори бўлган хулосаларни қайта
экспертизадан ўтказиш.
2. Тажриба-синов 
ишлари
натижаларини 
умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
3. Олинган 
натижаларни
математик-статистик 
метод ёрдамида қайта таҳлил қилиш. 
4. Тадқиқот натижаларига кўра илмий тавсиялар
ишлаб чиқиш.
Тадқиқот давомида тўпланган барча маълумотлар математик-статистик 
методлардан фойдаланган ҳолда таҳлил этилиб, уларнинг ишончли экани 
аниқланди. 
Тажриба-синов ишларини ташкил этиш жараёнида уюштирилган 
машғулотлар самарадорлигини аниқлаш учун ўқувчилар билан суҳбатлар 
ташкил этилди, улар ўртасида анкета сўровлари ўтказилди. Мулоқот 
натижаларига кўра қўлга киритилган кўрсаткичлар таҳлил этиб борилди. 


20 
Ўқувчиларнинг назарий билимлари асосан интервю, тест, анкета сўровлари 
ва оғзаки савол-жавоблар ёрдамида баҳоланди.
Тажриба-синов ишлари жараёнида олиб борилган машғулотлар 
синалувчи ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари, ички эҳтиёжлари, қизиқишлари 
ҳамда Ватанга садоқат компетенцияси мазмунига кўра ишлаб чиқилди.
Тажриба-синов ишлари натижалари умумлашган тарзда 3-жадвалда 
келтирилган. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling