Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Тажриба синфлари учун: 
Ўртача қиймат: 𝑋 =
3

57+4

82+5

71
210
=4,06
Ўртача квадрат қиймати: 
(К)
2
=(4,08)
2
=16,48
Ўртача квадрат қиймат: 𝑋 =
9

57+16

82+25

71
210
=17,14 
Дисперсия: 𝑆
𝑇
2
= 17,14 − 16,48 =0,66
Миқдор: 𝑆
Т
2
/n=0,5/210=0,002
Назорат синфлари учун: 
1
Аристер Н.И., ЗагузовН.И. Процедура подготовки и защиты диссертации. – М.:РАП, 1994, -18с,


22 
Ўртача қиймат: 𝑌 =
3

82+4

71+5

56
209
=3,87 
Ўртача квадрат қиймати: (Y
2
)=(3,87)
2
=14,97 
Ўртача квадрат қиймат: 
𝑌
2
=
9

82+16

71+25

56
209
= 15,66
Дисперсия: 𝑆
𝐻
2
= 15,46 − 14,97 =0,59 
Миқдор: 
𝑆
Т
2
/n=0,59/209=0,003
Математик-статистик таҳлил натижалари 4-жадвалда келтириб ўтилган. 
4-жадвал
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланганлик 
даражаси ўртача коэффициенти 
№ 
Гуруҳлар 
Тажриба якунида 
Коэффициент 
Юқори 
Ўрта 
Қуйи 

Тажриба 
гуруҳи
(
𝑡
1
=210 нафар
71 
82 
57 
1,13 

Назорат
гуруҳи 
(
𝑛
1
=209 нафар
56 
71 
82 
4-жадвал кўрсаткичлари асосан t
2 
миқдор α= 0,05 дан топилади. t
2
=1,96.
У ҳолда ишончлилик оралиғи қуйидагича бўлади: 
(−1,96 ∗ √0,002; 1,96 ∗ √0,0003; ) = (−0,1; 1,13) 
Демак, K-У= 0,69-0,56= 0,13 
Олинган натижаларга кўра Н

(бошланғич) фараз рад этилади ва уна кўра 
муқобил бўлган Н
1
фараз, яъни, 
𝑥 > 𝑦 қабул қилинади. Шундай қилиб, 
тадқиқотнинг тажриба-синов ишлари натижалари умумий ўрта таълим 
мактаб ўқувчиларида мавжуд педагогик имкониятларини такомиллаштириш 
орқали таълим беришда уларда ҳарбий ватанпарварлик руҳида 
тарбияланганлик 
даражасининг 
ошганлигини 
ифодаловчи 
якуний 
хулосанинг ҳаққонийлиги тасдиқланди.


23 
ХУЛОСА 
“Ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялашнинг 
педагогик имкониятларини такомиллаштириш (10-11 синф ўқувчилари 
мисолида )” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) 
диссертaцияси бўйича илмий таҳлиллар, методик ишланмалар ва 
тавсияларни умумлаштирган ва самарадорлик даражасини баҳолаган ҳолда 
қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. 
Ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялаш 
жараёнига таъсир этувчи интеллектуал-мотивацион, ғоявий-мафкуравий, 
ахлоқий-тарбияланганлик, педагогик-психологик, ҳарбий хавф-хатарнинг 
олдини 
олишга 
сафарбарлик 
қобилиятларини 
ривожлантиришга 
йўналтирилган яхлит тузилмавий ва ижтимоий-педагогик механизм 
аниқланди; 
2.
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда дарс
ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларни ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятлари, Ватанга садоқат, Ватан 
манфаатларини ҳимоя қилиш, шахсий - жонбозлик, фидойилик кўрсатиш, 
тинчлик ва фавқулодда ҳолатларда қаҳрамонлик кўрсатиш каби сифатларни 
шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари аниқлаштирилди. 
3.
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
педагогик имкониятлари чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик 
мазмунини умумтаълим фанлари билан горизонтал ва вертикал 
йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган концентрланган таълим 
шароитларида 
продуктивлик-ўзлаштириш, 
ўқувчиларнинг 
ички 
имкониятларини қўллаб-қувватлашнинг креатив-ижодий имкониятлари 
такомиллаштирилди. 
4.
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
педагогик жараён моделида таълимнинг амалий компонентлари, жасорат 
ўқув-тарбиявий дарслари, “Мен-юрт посбони бўламан”, “Алпомишлар 
издошлари” каби мавзулар, танловлар, учрашувлар ҳамда “Бўлғуси аскарга 
совға” рукнида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги китоблар ҳамда бадиий 
ва ҳужжатли фильмлар тарғиботи ва намойишини ташкил этиш орқали 
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг тарихий ва замонавий 
аспектлари аниқлаштирилди. 
5.
Ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг
педагогик имкониятларини такомиллаштиришда ўқувчиларнинг ҳарбий 
хизматга ижобий муносабатни шакллантириш ҳамда ўқув ва ҳарбий 
топшириқларни виждонан бажариш жараёнидаги эмоционал-иродавий 
сифатларини 
шакллантиришнинг 
психологик-педагогик, 
миллий 
армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришнинг 
этнопедагогик (анъана, қадрият, тарихий-маданий мерос) шарт-шароитлари 
такомиллаштирди.
6. Тажриба-синов ишларининг ўзига хос хусусияти диагностик ва
ривожлантирувчи босқичларнинг уйғунлиги ҳисобланди ҳамда Ўқувчиларни 


24 
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларининг 
алоҳида компонентларига педагогик таъсир этиш билан боғлиқ. 
Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик 
имкониятларини такомиллаштиришда ташҳислаш-рефлексив малакаларини 
шакллантириш вазифасига жавоб беради, ташхисдан олинган натижалар эса 
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг барча 
турларини такомиллаштириш жараёнини ташкил этиш учун дастлабки база 
сифатида фойдаланилди; 
7. Тажриба-синов натижалари таклиф этилган ўқув-тарбия жараёнида 
индивидуал таълимий ёндашув асосида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга 
йўналтирилган ҳарбий-ватанпарварлик руҳини акс эттирувчи ижтимоий 
тадбирлар дастурининг самарадорлиги ҳамда ўқувчиларнинг ҳарбий-
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёни зарурати ва имкониятлари 
тўғрисидаги илмий ғоянинг муҳимлиги ва асослилиги тасдиқлади. 
Ўтказилган илмий-назарий изланишлар ва экспериментал тадқиқотлар 
натижасида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг 
педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича қуйидаги назарий ва 
методик тавсиялар ишлаб чиқилди: 
ҳарбий-ватанпарварликни тарғиб этувчи таълимий-тарбиявий дастур 
режаларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича сўровлар ўтказиш 
натижасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш; 
ҳарбий таълим ўқитувчилари малакасини доимий ошириб боришда 
назарий ва амалий билимларни педагогик касб маданиятига риоя қилган 
ҳолда таълим бериш жараёнини тизимли равишда давлат бошқарув 
органлари томонидан назорат қилиб бориш; 
таълим муассасаларида ҳарбий касбга қизиқувчи ўқувчиларнинг 
хоҳиш-истаклари 
ва 
қизиқишларига 
йўналтирилган 
“Ҳарбий-
ватанпарварлик” клублар фаолиятини йўлга қўйиш ва кучайтириш; 
ўқувчилар иштирокида “Жасорат” дарсларида ҳарбий-ватанпарварлик 
масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ташкил қилиш, ўқувчи-
офицер тизимини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади. 



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling