да электр энергиясининг нархи баланд бўлмаган ва балиқ нархи баланд бўл-
ган шароитларда чуқур сувли қатламлардан ҳам муваффақиятли фойдаланиш
мумкин. Бундай сувларнинг афзаллиги йил давомида сув ҳарорати доимий
бўлишида. У кўп ҳолларда 14–18 о С бўлади. Бу ҳолда дарё форели йил даво-
мида жуда тез ўсади ва озуқадан оқилона фойдаланиш имконини беради. Ба-
лиқларнинг тез ўсиши электр энергияси (насослар иши)га кетадиган ҳаражат-
ларни қоплайди. Бу ҳолда ҳавзали кўпайтиришни танлаш лозим (ҳовузларда
қўниш зичлиги паст, насослар ишига кетадиган ҳаражатларни қоплаш учун эса
олинадиган сувдан жадалроқ фойдаланиш лозим). Лекин шунга эътибор қара-
тиш керакки, ер ости сувлари аралашган кислородга бой бўлмай, аралашган
азот ёки бошқа газга бой бўлади. Бундай сув газ-пуфак касаллигига олиб кела-
ди. Сувдаги газ заҳарли бўлмаса, сувни аввало газсизлантириш лозим, бунинг
учун газсизлантириш колонкаси орқали ўтказиш лозим. Бу катта бўшлиқларга
эга пластик субстратга тўлган идиш бўлиб, унинг устидан доимо сув ўтказилади.
Сув бўшлиқлар орқали оқиб ортиқча газни атмосферага беради ва етмаган газ-
ни атмосферадан олади, натижада сувдаги газлар миқдори бошқа сув ҳавзала-
ридаги даражада бўлади (яъни балиқлар учун мос келадиган). Газсизлантириш
колонкасининг ўлчамлари ва субстрат турини ишлаб чиқишни мутахассислар
(ихтиолог балиқчилар)га топширган маъқул.
Сувнинг рН (водород кўрсаткичи) каби кўрсаткичига алоҳида этибор қаратиш
лозим, ундан такроран фойдаланиш қурилишда иқтисод қилиш имконини
беради. Масалан рН 6,5–7 бўлган сувни аммоний ионлари миқдори хавф-
ли заҳарли миқдорга етганга қадар 6 мартагача такроран ишлатиш мумкин.
рН 6,5 дан паст ёки 8 дан ортиқ бўлганда такроран фойдаланиш сезиларли
Do'stlaringiz bilan baham: |