Chorvachilik va veterinariya meditsinasi” kafedrasi. “Baliqlar biologiyasi” fani bo’yicha Amaliy mashg‘ulotlari uchun uslubiy ko‘rsatma Bilim soxasi -800 000- «Qishloq, o‘rmon, baliq xo‘jaligi va vetenariya»
– Mavzu: Xovuzlarning tabiiy maxsuldorligini oshirish usullari
Download 2.68 Mb.
|
Baliqlar biologiyasi Тажриба дарслари ЛОТИН
11 – Mavzu: Xovuzlarning tabiiy maxsuldorligini oshirish usullari
Darsning maqsadi: Xovuzlarning tabiiy maxsuldorligini oshirish usullari bilan tanishish. Tabiiy ozuqa bazasini shakllantirish yo’llarini o’rganish Dars mazmuni: Xovuzlarning tabiiy maxsuldorligini oshirish usullari bilan tanishish Ҳовузнинг табиий балиқ унумдорлиги деганда балиқнинг умумий қийматдаги сон ва ҳажм жиҳатдан, ҳовузнинг табиий озуқа захираси ҳисобидан вегетация даври мобайнида олинадиган ўсиши тушунилади. Бу ўсиш, яъни балиқнинг табиий серунумлиги 1 гектар ҳовуз майдонига килограмм ёки центнерларда ифодаланади. Бу кўрсаткич ҳажми доимий бўлмайди (150-250 кг/га), у сув ва тупроқ сифати, иқлим шароитлари, балиқ тури, унинг ёши, балиқларни жойлаштириш зичлиги ва бошқаларга боғлиқ тарзда ўзгаради. Ҳар қандай бошқа сув ҳавзасидек сунъий ҳовуз ҳам, экологик қонуниятларга кўра, ривожланиб борадиган сув экосистемаси (экотизим)дир. Балиқшунос экология асосларини билиши керак, негаки балиқ етиштиришнинг муваффақиятли кечиши уларга боғлиқдир. Вегетация даври мавжуд ҳудудларда жойлашган, серҳосил сув йиғувчи сув манбаларидан озиқланадиган серҳосил тупроқда жойлашган ҳовузлар нисбатан юқори табиий балиқ унумдорлигига эга. Балиқ унумдорлиги йиллар қаторидаги ўртача балиқ унумдорлиги бўйича белгиланади. Табиий озуқа ҳисобига олинадиган балиқ унумдорлиги ҳовузлар озуқа захираси ҳолатига ва унинг балиқ томонидан фойдаланиш даражасига боғлиқ. Сув ҳавзаларидаги организмларнинг ўсиши ва ривожланиши натижасида биомассаларнинг узлуксиз янгиланиши содир бўлади. Биологик ишлаб чиқариш бирламчи ва иккиламчи маҳсулот ҳосил бўлиши шаклида содир бўлади. Бунда озиқланиш хусусиятларига кўра барча мавжудотлар (шу жумладан, ҳовуздагилар ҳам) автотроф ва гетеротрофларга ажратилади. Гидробионтлар (сувда яшовчи организмлар)нинг автотроф озиқланиш жараёни, яъни ўз танаси минералларидан органик моддаларни ҳосил қилиши ягона ҳисобланади. Бунда сув ҳавзасида «биринчи овқат» чиқади, улар яна продуцентлар деб ҳам юритилади. Булар асосан ўсимликлардир. Унинг ҳисобига ҳамма гетеротроф (гидробионт)лар ҳам охирги ҳисобда ўтхўрлар билан озиқланадиган гўштхўрлар ҳам, шу тарзда сув ҳавзасининг барча аҳолиси, моддалар айланиши жараёнига жалб қилинади. Бу жараён қуйидаги звеноларни ўз ичига олади: сув ҳавзасидаги органик моддаларнинг синтези ва сув йиғиш майдонидан органик моддаларни сув ҳавзасига кириши; органик моддаларнинг сув ҳавзасида ажралиши (минерализация); ажралган моддаларнинг истеъмоли ва ислоҳоти (бактериал, ўсимлик ва ҳайвон организмлари томонидан); ноорганик моддалардан органик моддаларни синтезловчи тирик организмларнинг истеъмоли. Сув ҳавзасидаги органик моддаларнинг ҳосил бўлиши яшил организмлар билан планктонларнинг (сувўтлар ва яшил бактериялар) ҳамда бентос (юксак ва тубан ўсимликлар)нинг фотосинтез жараёнида, шунингдек, бактериялар билан хемосинтез жараёнида содир бўлади. Фотосинтез жараёнида иштирок этувчи яшил ўсимликлар – диатомлилар, яшил, кўк-яшил ва бошқа гуруҳдаги сувўтлардир. Гетеротроф организмлари тирик мавжудодлар билан ёки уларнинг қолдиқлари билан, тирик ва чирий бошлаган маҳсулотлар билан озиқланади; улар яна консументлар деб юритилади. Гетеротрофлар қаторига барча ҳайвонлар, замбуруғлар ва бактериялар киради. Улар: биринчи қатор консументлари – ўсимликхўр организмлар; иккинчи қатор консументлари – этхўр жониворлар; сапрофитлар – асосан мураккаб органик моддаларни оддий моддаларга парчалайдиган микроорганизмларга ажратилади. Шy тарзда, ҳовуздаги продуцентлар (ўсимликлар), қуёш қувватидан фойдаланиб, минерал бирикмалардан органик моддани ҳосил қилади, уни консументлар истеъмол қилиб, ўсимликлар органик моддасини ўз танасига айлантиради, сапрофитлар эса барча мавжудотлар қолдиқлари ва маҳсулотларини янгитдан оддий минерал бирикмалар – биогенларгача парчалаб, утилизация қилади. Ҳовузда озуқа захиралар: ўсимликлар, бактериялар, сув жониворлари, эриган органик моддалар, детрит (майда минерал парчалар билан аралашадиган мавжудот қолдиқларининг қатлами, бактериялар билан тўйинган ва сув қатлами ҳамда сувнинг туб қисмидаги қатламларида мавжуд бўлади, майда умуртқасизлар ҳамда балиқ личинкаларининг озиқланиши учун аҳамиятлидир), аллохтон материали (қуруқликдан ҳовузга ташқаридан келтириладиган моддалар: ўсимликлар ва ҳ.к.).Балиқлар – ҳовузнинг табиий озуқа базаси ҳисобига, яъни балиқлар томонидан ишлатилиши мумкин бўлган озуқа захираларининг қисми ҳисобига ўстирилади. Download 2.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling