Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
-§. Давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар ва чекловлар
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
6-§. Давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар ва чекловлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида раҳбарлар салоҳияти ҳақида гапириб, улар замонавийлашиши, керак бўлса ўқиб-ўрганиши, қоғозбозликдан воз кечиш хусусида ўз таклифларини берди. Агар ўзида бўлмаса, муовинига қандай топшириқ беради. Бундай раҳбар ўша лавозимда ўз умрини қисқартиради. Шунинг учун келгусида бу тизимдаги ишларга бош-қош бўлиш учун ҳар бир вазирлик ва идораларда, ҳокимликларда алоҳида ўринбосарлар лавозими жорий этилади. Парламент илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ҳукумат ва раҳбарларнинг ҳисоботлари мунтазам эшитилишини ташкил этиши керак. Айниқса раҳбарларимиз ўзгариши керак. Қоғозбозлик яхшиликка олиб келмайди. Эртага бундай ишлаб бўлмайди. Харажат, вақт бекор кетаяпти. Раҳбарлар, мутасаддилар буни билмасанглар, ўрганинглар. Курс ташкил қилиб, ўрганиб олсак, замонга мослашамиз. Ўрганолмасак кечикамиз. Бу жараёнга таъсир кўрсатолмай қоласизлар. Янги давр шуни талаб қилади. Парламентда энг катта назорат тизимини ташкил қилишимиз керак, деди Президент.1 Ўзбекистон Ресубдикасининг Биринчи Президенти И.Каримов ўзининг маърузаларида давлат хизматчиларига қўйиладиган талаблар, уларнинг раҳбарлик сифатлари шаклланиши ва камол топиши жуда муҳим эканлиги ҳақида кўп марта гапирган. Жумладан, “Энг аввало, раҳбардан ақл-идрок талаб этилади. Ақл-идрокли бўлиши билан, бир қаторда, раҳбар одам мустаҳкам иродали, иймони бутун, ориятли бўлиши шарт. У бағрикенг, айни замонда талабчан бўлиши даркор. Жасур, матонатли раҳбар элнинг дуосини олади, масъулиятни англамайдиган, мақтовни ўзи олиб, хато ва камчиликни бошқаларга ағдарадиган, тили бошқа-ю, дили бошқа кимсалардан худо сақласин. Бизга ташкилотчи, ташаббус кўрсатиб, бошқаларни ҳам эргаштира оладиган раҳбарлар керак, чунки бундай инсонлар халқни жипслаштиради, савобли ишларга сафарбар этади”1. Шунингдек, “Биз кўпинча раҳбар ақлли, доно билимдон бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Албатта, бу хусусиятлар керак, лекин бугунги кунда уларнинг ўзи етарли эмас. Нега деганда, инсон ақлли, доно ва билимдон бўлиши мумкин, аммо у ҳаётда ёниб яшамаса, ҳаммаси бекор. Бу фикрга қўшимча қилиб шуни айтмоқчиманки, бугунги кунда раҳбар фақат ўзи ёниб қолмай, унга кўз тикиб, ундан кўп нарсани кутиб турган халқни ҳам ёндира олиши зарур”2. Юқорида билдирилган фикрларга қўшилган ҳолда, давлат хизматчилари, айнан раҳбар ходимлар юқоридаги сифатлардан ташқари ҳаёт тажрибасига ҳам эга бўлиши лозим деб ҳисоблайман. Чунки инсон билимдон, жасур, ташкилотчи ва ташаббускор бўлса-ю амалда ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаса, унинг барча саъй-ҳаракати самарасиз бўлиши мумкин. Чунки инсон ўз мақсадига эришишида ёки бирор-бир ишни режалаштиришида ҳаётий тажрибага асосланса, ҳаракати самарали бўлиши мумкин. Жумладан, Японияда ходимларнинг лавозими ўсишида ёш масаласига алоҳида эътибор берилади. Масалан, оддий давлат хизматчиси 22, секция мудири 25, бўлим бошлиғининг ёрдамчиси 30, бошқарма бошлиғи ўринбосари 35, бошқарма бошлиғи 40, маслаҳатчи, бюро бошлиғи ўринбосари 45-50, бюро бошлиғи 50-55, министр ўринбосари, министр 55-60 ёшлар атрофида бўлиши айни муддао3. Бизнинг қонунчилигимизга кўра эса хизматда бўлиш ёшининг чегараси ҳамда маълум бир унвонда бўлиш муддатлари аниқ белгиланган. Айрим ҳолатларда уларнинг унвонлари муддатидан илгари берилиши ҳам мумкин. Давлат хизматида бўлиш ёши асосан 60дан ошмаслиги керак. Қонун фақат юқори, бош ва етакчи давлат хизматчиларининг давлат хизмати лавозимларида бўлиш ёшини 65гача чўзишга йўл қўяди. Жумладан, 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси: контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун - қирқ беш ёш; кичик офицерлар учун - қирқ уч ёш; катта офицерлар учун - қирқ беш ёш, полковниклар (I даражадаги капитанлар) учун - эллик ёш; генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар учун - эллик беш ёш; генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун - олтмиш ёш этиб белгиланади. Илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек юксак касбий тайёргарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин1. Давлат хизматини ўташнинг бошланғич босқичларидан бири – бу давлат хизматига кириш босқичидир. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан давлат хизматига қабул қилишнинг, синов муддатини ўташнинг тартиби, давлат хизмати шароитларининг ўзига хос хусусиятлари, хизматчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби, давлат мансабларини эгаллаш ва бошқалар белгилаб берилгандир. Республикамиз қонунчилигида давлат хизматига киришда бир қатор талаблар ва чекловлар ўрнатилгандир. Давлат хизматига ишга киришида, шунингдек уни ўташ жараёнида маълум бир, масалан, миллати, тили, жинси, келиб чиқиши, мулкий аҳволи, эътиқоди ва бошқа белгиларга қараб чекловларнинг қўйилиши мумкин эмас. Бу қоида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида илк бор эътироф этилган бўлиб, унинг 21-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқларга эгадир. Ушбу қоидага асос бўлган принциплар 1966 йил 16 декабрда БМТнинг Бос Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Пактда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган ҳамда ривожлантирилган. Ушбу ҳужжатда ҳеч бир фуқаро ҳеч қандай камситишсиз ва асосланмаган чекланишларсиз ўз мамлакатида умумий шарт-шароитларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу қоида бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатларнинг конституцияларида мустаҳкамланган. Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек кўпгина давлатларда 18 ёшдан кам бўлмаган, давлат тилини биладиган, профессионал маълумотга эга бўлган ҳамда қонунчилик билан белгиланган бошқа талабларга жавоб берадиган мазкур давлатнинг фуқароси бўлган шахс давлат хизматига кириш ҳуқуқига эгадирлар. Бизнинг республикамиз қонунчилигига кўра давлат хизматига кириш ҳуқуқига, умумий қоида бўйича давлат тилини биладиган, профессионал таълимга эга бўлган, давлат хизматига қўйилган талабларга жавоб бера оладиган Ўзбекистон Республикасининг маълум ёшга тўлган фуқаролари эгадир. Амалдаги қонунчиликда давлат тилини билиш лозимлиги белгиланмаган. Фақат Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин, деб белгилангандир (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддаси). Лекин бошқа кўпгина давлат қонунчиликларида давлат хизматига кираётгандан шахснинг давлат тилини билиш қоидаси мустаҳкамлангандир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат хизматига қабул қилинаётган фуқаронинг қайси давлат хизматига кираётганига қараб маълум бир ёш белгиланади. Масалан, ҳарбий хизматга чақирилиш ёши 18 ёш. Шунингдек, ҳарбий хизмат талабларига жавоб берувчи ўн етти ёшдан йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар - ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари тариқасида ҳарбий хизматга контракт асосида қабул қилинадилар. Бошқа давлат хизматчилари, яъни судья лавозимига ишга кириш учун эса ўттиз беш ёш қилиб белгиланган. Ҳозирги бозор иқтисодиётини ривожлантириш шароитида илғор давлатларнинг тажрибаларини, фан-техника ютуқларини бизнинг амалиётга татбиқ этиш мақсадида хорижий давлатларнинг мутахассисларини шартнома асосида маълум бир даврга давлат хизматига қабул қилиш мумкинлигини ҳисобга олиб, мутахассис ва ёрдамчи ходимларга нисбатан фуқароликни қатъий белгиланиши тўғри бўлмайди, лекин мансабдор шахсларга ва ҳокимият вакилларига нисбатан фуқаролик қатъий белгиланиши лозим. Шуни яна таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматчилари хорижий фуқаролар ҳам, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари давлат хизматига кириш ёши умумий асосда 18 ёш қилиб белгиланса тўғри. Лекин айрим ҳолатларда, масалан, ёрдамчи ходимлар, яъни котиблар, иш юритувчилар, машинисткалар, ҳисобчилар ва бошқаларга нисбатан бу ёшни белгиланиши тўғри бўлмайди. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-моддасига биноан ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл кўйилади, деб белгиланган. 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади, деб белгиланган. Ушбу коидадан келиб чикиб, ёрдамчи ходимларга 16 ёшдан давлат хизматига киришга йўл кўйилади. Давлат хизматига ишга киришида, шунингдек уни ўташ жараёнида маълум бир, масалан, миллати, тили, жинси, келиб чиқиши, мулкий аҳволи, эътиқоди ва бошқа белгиларга қараб чекловларнинг қўйилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 78-моддасига мувофиқ, давлат хизматига қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Қуйидагилар давлат хизматига қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш, деб ҳисобланади: жинси, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, динга бўлган муносабати каби жиҳатларига қараб ишга қабул қилмаслик; таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик; иш берувчи, қонунга мувофиқ, меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган ногиронлар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бор аёлларни – уларнинг ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. Шунингдек, айрим адабиётларда давлат хизматига персонал танлашнинг қуйидаги асосий принциплари кўрсатилган: - жинси, ирқи, миллати, тили, келиб чиқиши, мансаби, мулкий мавқеи, яшаш жойи, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига аъзо ва бошқа ҳолатлардан қатъий назар давлат томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади; - фуқароларнинг ижтимоий, ирқий, миллий ёки қайси динга мансублиги белгилари бўйича улар ҳуқуқларини чеклашнинг ҳар қандай шаклларини тақиқлаш тамойили; - эркак ҳамда аёллар учун ҳуқуқ ва эркинликлар тенглиги таъминланади, уларни рўёбга чиқариш учун бир хил имкониятлар яратилади; - давлат ишларини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этиш ҳуқуқининг тенглиги кафолатланади; - фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятидан эркин фойдаланиш, фаолият тури ва касб танлаш ҳуқуқининг тенглиги эътироф этилади; - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматида ишлаш учун имкониятга эга эканлиги қонуний асосда тан олинади. Фуқароларнинг ўз қобилиятлари ва касб тайёргарлигига мувофиқ давлат хизматида ишлаши учун тенг имкониятига кўра ҳеч бир фуқаро давлат хизматига киришда устувор ҳуқуққа эга эмас. Энг муҳим талаб, фуқаронинг қобилиятлари ҳам касбий тайёргарлиги жамият учун фойдали ва давлат хизмати талабларига мос келишидир1. Давлат хизматини ўташнинг асосий белгиси - бу давлат лавозимини эгаллашдир. Давлат лавозимини эгаллаш фуқаронинг мансаб ҳуқуқлари, мажбуриятлари, чекловлар ва ҳуқуқий жавобгарликнинг субъектига айланганидан далолат беради. Фуқаролар давлат хизматига тайинлаш, сайлов ёки танлов йўли билан қабул қилинадилар. Давлат лавозимларини эгаллашда қонунчиликда ўрнатилган ҳолларда баъзи бир чекловлар ўрнатилиши мумкин. Жумладан, фуқаролар қуйидаги ҳолларда давлат хизматида бўлиши ёки давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмас: Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling