Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


-§. Давлат хизматчиларининг таснифи


Download 309.88 Kb.
bet10/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

5-§. Давлат хизматчиларининг таснифи

Давлат хизматчилари ўз ўрнида бир неча асосларга кўра таснифланади. Хизмат муносабатлари биринчидан, давлат хизмат муносабатларига, иккинчидан, жамоа бирлашмалардаги ва бошқа нодавлат ташкилотларидаги (хусусий, тижорат ташкилотларидаги) хизмат муносабатларига бўлинади.


Юқоридагиларга асосланиб, хизматчиларнинг қандай ташкилотда ўз мажбурият ва вазифаларини бажаришига қараб уларнинг қуйидагиларга бўлишимиз мумкин:
- давлат органларининг хизматчилари;
- маҳаллий органларнинг хизматчилари;
-давлат корхоналари, муассалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг хизматчилари;
- жамоа бирлашмаларининг хизматчилари ва х.к.лар.
Х.Р.Алимов ўзининг “Маъмурий ҳуқуқ” дарслигида, давлат хизматчиларини ўз вазифаларининг хажмига кўра тўрт гуруҳга бўлган: ёрдамчи ходимлар, мутахассислар, мансабдор шахслар, ҳокимият вакиллари1. Раҳбарлар мазкур давлат органининг, корхона, муассаса ва ташкилотнинг функцияларини амалга ошириб, унга буйсундирилган давлат хизматчилари аппаратининг иш фаолиятини йуналтиради; ишга қабул килиш ва ишдан бушатиш, интизомий жавобгарликка тортиш, молияга хамда товар-моддий бойликларга эгалик килиш, рағбатлантириш, мазкур орган номидан имзо чекиш ва бошка юридик ахамиятли харакатларни содир этиш ҳуқуқига эга булади.
Демак, раҳбарлар давлат-хокимият ваколатларини амалга ошириб, раҳбарлик килаётган орган фаолияти учун шахсий жавобгар хисобланади.
Раҳбарлар узларига буйсунган органлар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг оператив (яъни кундалик) ва хўжалик фаолиятига аралашиш, уларнинг ишини йуналтириш, назорат килиш, мажбурий курсатмаларни бериш ҳуқуқига эгадир. Раҳбарлар таркибига вазирларни, давлат қўмиталарининг раисларини, бошлиқларни, бошкарувчиларни, директорларни, ректорлар ва бошқаларни киритиш мумкин.
Мазкур тоифадаги давлат хизматчилари юридик адабиётларда кўпинча мансабдор шахслар сифатида ифода этилади. Лекин давлат хизматчиларининг аксарияти давлат ташкилотида маълум бир давлат мансабини эгаллагани сабабли, уларни мансабдор шахслар жумласига киритиш мумкин. Шу сабабли хар қандай давлат хизматчисини (мансабдор шахсни) раҳбарлар таркибига киритиш мумкин эмас. Асосий таркиб - давлат хизматчилари таснифининг иккинчи асосий ва муҳим ахамиятли гуруҳи бўлиб, мазкур органга юклатилган функцияларнинг деярли барчасини бажаради. Асосий таркибга кирувчи давлат хизматчилари раҳбарлар томонидан амалга ошириладиган юридик аҳамиятли харакатларни содир этмайдилар (масалан, ишга олиш, ишдан бушатиш, фаолиятни йуналтириш ва х.к. лар). Бу гуруҳ давлат хизматчиларига муҳандисларни, иқтисодчиларни, агрономларни, архитекторларни, врачларни, ўқитувчиларни, илмий ходимларни ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан юридик ахамиятли ҳаракатларнинг амалга оширилиши мутаҳассисларга боғлиқ бўлади. Масалан, раҳбар ходимни меҳнатдан вақтинча бўшатиш тўғрисидаги буйрукни, врачнинг маълумотномасисиз чикариши мумкин эмас. Давлат хизматчилари асосий таркибининг ҳаракатлари, охир-оқибат давлат органи, корхона, муассаса ва ташкилот фаолиятининг сифатини хам белгилаб беради. Асосий таркибнинг ишига караб давлат органининг фаолиятига баҳо берилади. Шу сабабли хам, давлат органида хизматчиларнинг асосий таркибини шакллантиришда кадрларни танлаш ва уларни жой- жойига қўйиш масаласига катта эътибор берилади. Ёрдамчи хизматчилар - давлат хизматчиларининг мазкур гуруҳини давлат органининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур булган ёрдамчи функцияларни амалга оширувчи хизматчилар ташкил этади. Ёрдамчи хизматчилар давлат органининг нормал фаолият кўрсатиши учун шароит яратиб беради. Ёрдамчи хизматчилар таркибига иш юритувчилар, курьерлар, машинисткалар, лаборантлар, экспедиторлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Ёрдамчи хизматчиларнинг фаолият доирасига: хизмат ҳужжатларини, статистик маълумотларни тайёрлаш; ҳужжатларни юбориш ва бошка ёрдамчи-техник ҳаракатларни амалга ошириш киради. Ёрдамчи хизматчиларнинг фаолияти юридик аҳамиятга эга эмас. Масалан, қўлда ёзилган хизмат ҳужжатининг машинистка томонидан терилиши, тегишли раҳбар томонидан имзо қўйилмагунча ёки муҳрланмагунча юридик ахамиятга эга булмайди. Маъмурий хокимият вакиллари давлат хизматчиларининг алохида гуруҳи ҳисобланади. Маъмурий ҳокимият вакиллари давлат хизматчиларининг шундай гуруҳики, улар ўз ваколатлари доирасида бошқа шахсларга, хизмат буйсунувидан қатъи назар, бажарилиши мажбур бўлган кўрсатмаларни бериши мумкин. Ҳокимият вакилларига судьяларни, прокурорларни, депутатларни, Қуролли кучлар, ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлар таркибига кирувчиларни ва бошқаларни киритишимиз мумкин. Хокимият вакиллари умумий хусусиятдаги ваколатларни амалга оширадилар, масалан, хизмат юзасидан уларга буйсунмаган шахсларга мажбурий фармойишлар бериш, маъмурий таъсир этиш чораларини қўллаш ва ҳ.к.лар. Маъмурий хокимият вакиллари давлат-хокимият ваколатига эга булиб, муайян давлат органи номидан ва унинг кўрсатмасига биноан ҳаракат қиладилар. Ҳар бир давлатда давлат хизматчиларининг тоифаси тегишли конун хужжатлари билан белгиланади.1
Шунингдек, давлат фаолият туридан келиб чиқиб давлат хизматчилари давлат фуқаролик хизматчилари ва махсус давлат хизматчилари ҳисобланади. Ўз фаолиятини Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади.;
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизмат давлатнинг махсус хизмати ҳисобланади ва алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ўз навбатида хорижий мамлакатлардан давлат фуқаролик хизмати тизими билан ташишиб чиқсак. Сингапур давлат фуқаролик хизмати ўз ичига: президент админстрацияси, бош вазир идораси, 14 вазирлик ва 26 доимий қўмиталар хизматларини олади. Вазирликларда (агар бош вазир идораси қўшиб ҳисобланса) ишловчи хизматчиларнинг сони олтмиш беш мингдан ортиқ, қўмиталардагилар сони эса қирқ тўққиз мингдан ортиқ ходимни ўз ичига олган. Мазкур қўмиталар муайян функцияларни адо этиш учун парламент ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган мустақил давлат агентликлари тарзида тавсифланади. Сингапурда кадрлар захирасини шакллантиришда мериократия тамойилига асосланади. Меритократия таойилига кўра давлат истиқболли ёшларни мактаб давридан аниқлаб кузатиб боради ҳамда уларнинг бутун ўқиши давомида рағбатлантириб боради. Улар университетларга кириш учун нафақалар олади, айримлари хорижга кетади. Ўз навбатида иқтидорли ўқувчилар тўрт йилдан олти йилгача давлат хизматида ишлаб бериш мажбуриятини олади. Давлат хизматидаги мансабдорларнинг иш фаолияти қуйидаги тамойилларга асосланади - давлат хизматига муносиб кадрларни жалб қилиш ҳамда уларни қайта тайёрлаш, порахўрликни юзага келтирувчи омиллар сонини камайтириш, пинҳона имтиёзлар мавжуд бўлмаган ошкоралик сиёсатини юритиш. Мартаба даражаси юқори бўлган хизматчиларни давлат назоратидаги компаниялар бошқарувида ишлаш учун тайинлаш амалиёти жорий қилинган. Бу амалиёт уларга хусусий сектор муаммолари билан шуғулланиш имконини беради. Шу тарзда давлат хизматчилари фойдали тажрибани қўлга киритади.
АҚШдаги давлат хизматчилари туркуми ҳам давлат-ҳукумат ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ мансабдор шахсларни ва ёрдамчи-техник ходимларни, ҳам ёлланма ходимларни (шу жумладан, давлат ўқув муассасаларининг ўқитувчилари, давлат корхоналарининг ва коммунал хизмат соҳалари ишчилари) ўз ичига олади. АҚШда кенг маънода меҳнати учун федерация, штат ёки ҳукумат маҳаллий органи бюджетидан маош оладиган ҳар бир шахс «давлат хизматчиси» (“government employee”) ёки «ижтимоий сектор хизматчиси» (“public employee”) ҳисобланади.
АҚШда ходимлар иш фаолияти самарадорлиги (KPI) асосида баҳоланади. KPI ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, иш самарадорлигини ошириш, юқори кўрсаткич кўрсатганларни мукофотлашни кенгроқ қўллаш йўли билан хизматчиларни рағбатлантиришни кенгайтирди. Фуқаролик хизмати бўйича кўп сонли ва ўта батафсил ҳуқуқий меъёрлар, асосан, АҚШ қонунлари Тўпламининг кодификациялаштирилган бешинчи қисмида жойлашган. «Олий раҳбарлар хизмати тўғрисида»ги Қонунда лавозимларнинг икки тури: мартабали ва умумий лавозимлар белгиланган. Мартабали лавозимларга фақат хизматга алоқадор амалдорлар тайинланиши мумкин, бу давлат аппарати ишининг барқарорлигини таъминлаши ва «унинг беғаразлигини ҳамда ҳукуматга халқнинг ишончини кафолатлаши» лозим. Давлат фуқаролик хизматчилари учун раҳбарлик лавозимидаги салоҳиятлари, билимлари, интилиш сабабларини, кучли ва заиф жиҳатларини ҳар томонлама баҳолаш учун бир йиллик синов муддати белгиланган. Уларнинг иши қониқарсиз баҳоланганда улар ишдан бўшатилади ёки олдинги лавозимига қайтарилади.1



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling