Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
-§. Давлат хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриялари
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
7-§. Давлат хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриялари
Давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақоми фуқаро давлат лавозимига тайинланган пайтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликлар, шунингдек уларнинг давлат фуқаролик хизматини ўташи билан боғлиқ чекловлар тизимидан иборат. Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат лавозимига тайинланган пайтдан бошлаб давлат фуқаролик хизматчиси мақомини олади ва давлат хизматини тугатганда йўқотади. Давлат хизматчисининг фаолият соҳасидан ҳамда эгаллаб турган давлат лавозимидан қатъий назар давлат хизматчисининг ягона ҳуқуқий мақоми таъминланади. Аввалги параграфларда биз давлат хизматига киришда ва давлат хизматини ўташ жараёнида белгиланган талаблар ва чекловлар билан танишиб чиқдик. Энди давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тўхталиб ўтамиз. Давлат хизматчисининг ҳуқуқлари деганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва норматив*-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўрнатилган ҳамда унинг эркинлиги ва касбий хизмат фаолиятиларини давлат томонидан қўриқланишидир. Булар давлат хизматчиси ўз хизмат ваколатларини амалга ошириш жараёнида фойдаланадиган ҳатти-ҳаракатлардир. Давлат хизматчиларини ҳуқуқларилари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда ўзларининг ички низом, уставларида ва хизмат йўриқномаларида белгилаб қўйилган. Амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини уч гуруҳга бўлишимиз мумкин: - давлат хизматчиларнинг ҳуқуқий ҳолатини ва унинг ҳуқуқий кафолатларини ифода этувчи ҳуқуқлар ( маалан, иш сифатини белгиловчи критерийлар, хизмат бўйича ҳаракатланиш учун зарур бўлган шароитлар, шахсий маълумотлар билан танишиб чиқиш ва ҳ.к.); - давлат хизматчисини хизмат мажбуриятини бевосита бажариш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлар (масалан, мансаб мажбуриятини бажариш учун лдозим бўлганахборот ва материаллар олиш, давлат хизматини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш ва ҳ.к. ); - давлат хизматчисининг лавозим фаоллигини оширишга, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишга ва ижтимоий кафолатларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқлар (масалан, вакант лавозимда танловда иштирок этиш, пенсия таъминоти, меҳнат таътилини олиш ва ҳ.к. ) Давлат хизматчисини мажбуриятлари деганда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан таъминланган давлат хизматчисининг мансаб мажбуриятини бажариш юзасидан амалга оширадиган мажбурий ҳаракатлардир. Давлат хизматчиси давлат номидан ва давлат топшириғи буйича унинг манфаатларини ифодалаб ҳаракат қилади, шунинг учун у ўз вазифасини Конституция қоидаларига мувофиқ тарзда бажариши керак. Давлат хизматчилари мажбуриятларининг асосий хусусияти шундаки, улар давлат хизмати шаънига доғ тушурувчи ҳаракатлардан сақланиши лозим. Давлат хизматчиларини мажбуриятлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда ўзларининг ички низом, уставларида ва хизмат йўриқномаларида белгилаб қўйилган. Давлат ххизматчиларнинг мажбурияларидан айримлари билан танишиб чиқамиз.Жумладан, - Конституция ва қонунларга оғишмай риоя қилиши; - мансаб мажбуриятларини виждонан бажариш; - фуқароларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва муҳофаза этилишини таъминлаш; - юқори турувчи давлат органининг фармойишларини, буйрукларини ва бошка хилдаги курсатмаларини, конунга зид булганларидан ташкари, ижро этиш; - малакасини ошириб бориш; - хизмат этикаси нормаларига риоя қипиши; - давлат сирини ҳамда қонун ҳужжатлари билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирларни сақлаш; Х.Р Алимовнинг курсатишича, давлат хизматчилари узларининг мансаб мажбуриятларини ва функцияларини амалга оширишда: давлат хизматининг мақсадларига ва вазифаларига катъий риоя килиш; қонунларга, давлат манфаатларига, мансаб кўрсатмаларига асосланиб фаолият кўрсатиш, ваколат доирасига кирувчи давлат органларининг ва юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қарорларини ўз вақтида ва сифатли бажариш; ўз фаолиятини доимо такомиллаштириш ва профессионал малакасини ошириб бориш; давлат ва хизмат сирларини саклаш; фуқароларнинг қадр-қимматини ва шахсини ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва ҳимоя қилиш; маъмурий хокимият сохасида конунийликни таъминлаш; хизмат этикасига риоя килиш; бошқарув маданияти даражасини ошириб бориш, бошқарув ишига янги замонавий услуб ва шаклларни татбиқ қилиш; қонунчилик билан урнатилган иш куни вақтида хизматда бўлиш; қонун хужжатлар га таянган ҳолда мурожаатларни (ариза, шикоят ва таклифларни) ўз вақтида ва холисона кўриб чиқиш; давлат хизматчилари мақоми ва тегишли давлат мансаби билан ўрнатилган бошқа мажбуриятларни бажаришлари лозим.1 Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling