Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
биринчидан, фуқаро суд ҳукми билан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса;
иккинчидан, суд томонидан фуқаронинг белгиланган муддатда давлат лавозимини эгаллаши тақиқланган бўлса; учинчидан, тиббий муассасанинг хулосасига кўра, давлат мажбуриятларини бажаришга нолойиқ бўлса; тўртинчидан, давлат сири ҳисобланган ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилишини расмийлаштириш жараёнини ўтишдан бош тортса, агар давлат лавозимини бажариш бундай маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса; бешинчидан, фуқароликдан маҳрум этилса, хорижий давлат фуқаролигига эга бўлса (давлат хизматига рухсат этилиши давлатлар ўртасидаги ўзаро битимлар асосида тартибга солиб туридиган ҳоллар бундан мустасно) олтинчидан, ўзаро яқин қариндошларнинг бўйсунув асосида давлат хизматини битта давлат органида ўташи ва бошқа ҳолатлар. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабр қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 79-моддасига биноан ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин; еттинчидан, баъзи лавозимларни эгаллаш учун яқин қариндошлари судланган шахслар. саккизининчидан, ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, педагогик, илмий ва ижодий фаолият бундан мустасно; тўққизинчидан, шахсан ёки ишончли вакиллар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга; Бундан ташқари, давлат органларининг меъёрий ҳужжатларида ҳам хизматга қабул қилишда ва уни ўташ давомида баъзи бир чекловлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган; жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар, белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган; меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар. Шунингдек, хизматни ўташ давомида солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларига қўйидаги ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади: бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш; ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно); ўз хизмат вазифаларини бажарганлик ёки бажармаганлик учун мукофотлар ёки хизматларни қабул қилиш; қариндошлар, танишлар ва бошқа бегона шахсларнинг илтимосига кўра қонун ҳужжатларига риоя этмаслик; - иш ташлашлар, сиёсий манифестациялар ва юришларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш; - хизмат вазифаларини бажариш чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш; - солиқ органлари шаънига доғ туширувчи шахслар билан муносабат ўрнатиш; - солиқ органларида учинчи шахслар иши бўйича ишончли вакиллар ёки вакиллар бўлиш; - моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш . Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling