Dasturlashda ob’ektga yo’naltirilgan texnologiya. Algoritmni tanlash. Ob’ektga yo’naltirilgan texnologiya quyidagi uchta o’zaro boglangan modellar ko’rinishida beriladi:
1) ob’ektli model, berilganlar bilan bog’liqlik asosida tizimning statistik va strukturali aspektini ifodalaydi.
2) dinamik model – tizimning alohida qismlari ishini ta’minlaydi;
3) funksional model – tizimning ishlash jarayonida alohida qismlarning o’zaro funksional boglikligini ifodalaydi.
Algoritmni to’g’ri tanlash bu dasturni to’g’ri va samarali bo’lishiga qo’yiladigan asosiy qoidadir. Bunda dastur tilini va tarkibini to’g’ri tanlash mumkin. Shunday qilib yaxshi algoritm kеrak, lеkin bu dastur uchun yеtarli sharoit emas. Yaxshi algoritmni qanday tanlash kеrak? Birinchidan - miyaga to’g’ri kеlgan algoritmga dastur tuzmaslik lozim. Bir nеcha variantlarni ko’rib chiqib ularning ichidan eng yaxshisini tanlash kerak.
Internetning dasturiy ta’minotini tashkil etuvchi dasturlar
WWW тушунчаси. WWW (World Wide Web) – бутун жаҳон ўргамчак тўри деб номланувчи тармоқ. WWW – бу Интернетга уланган турли компьютерларда жойлашган ўзаро боғланган ҳужжатларга мурожаат қилишни таъминлаб берувчи тарқоқ тизимдир. Айнан мана шу хизмат Интернетдан фойдаланишни соддалаштирди ва оммавийлаштирди. WWW асосида тўртта пойдевор мавжуд:
1. Барча ҳужжатларнинг ягона формати (шакли);
2. Гиперматн;
3. Ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар (броузер);
4. Ягона манзилни кўрсатиш тизими (домен);
Интернет провайдерлари ва уларнинг вазифалари. Интернет провайдер – Интернет тармоғи хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир. Ҳозирги кунда Интернет првайдерларининг икки тури мавжуд: Интернетга уланиш ва уланиш каналларини тақдим этувчи провайдер ва Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер.
Интернет хизматларини тақдим этувчи провайдерлар томонидан www, электрон почта, хостинг (веб ресурсларни жойлаштириш) каби Интернет хизматлари кўрсатилмоқда. Интернетга уланган тармоқларни қуришда ундаги компьютерларга бериладиган манзиллар (IP манзил) провайдер томонидан тақдим этилган оралиқдан танлаб олинади.
Провайдер томонидан берилган манзилларга эгa бўлмаган компьютерлар маҳаллий тармоқлар учун заҳираланган оралиқдаги манзилларга эгa бўлиши ва маҳаллий тармоқ компьютерлар билан ишлаши мумкин:
192.168.0.1 - 192.168.255.255
172.16.0.1 - 172.16.255.255
10.0.0.1 - 10.255.255.255
Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси бир қанча Интернет провайдерлари хизмат кўрсатмоқда, булар: UzNet, Sarkor Telecom, Sharq Telecom, TPS, ARS Inform, Cron Telecom ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |