Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва уни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

222-савол. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва уни 
обрўсизлантириш деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ва уни 
обрўсизлантириш деганда атайин шахсга нисбатан бошқаларнинг асоссиз 
салбий муносабати ёки нафратини вужудга келтириш мақсадида турли хатти-
ҳаракатлар қилиш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра ҳар 
бир инсоннинг қадр-қиммати ва шаъни унинг билан биргаликда олий қадрият 
ҳисобланади. Конституциянинг 27-моддасига кўра ҳар ким ўз шаъни ва 
обрўсига қилинган тажовузлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
223-савол. Вазирлик ва идораларнинг Очиқ ҳайъат йиғилишларида 
оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши мумкинми? 
Мумкин бўлса бу қайси ҳужжатда келтирилган? 
Жавоб: Қатнашиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонунчиликда 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзларининг очиқ ҳайъат 
мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун 
шароитлар яратади. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат 
мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби ушбу 
органларнинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади. 


60 
Бу ҳақда 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
қонунининг 16-моддасида келтирилган. 
224-савол. “Давлат сирлари” билан ишлаш тажрибасига эгамисиз? 
Бунда қандай тартиб бор? 
Жавоб: Бу ҳақда етарли тажриба ва маълумотга эгаман. 1993 йил 
7 майда 
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш 
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Ушбу Қонунга мувофиқ, Давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус 
рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий 
ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил 
маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳисобланади. 
Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир. 
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари – давлат, ҳарбий ва 
хизмат сирларини қамраб олади. 
Ошкор этилиши республика ҳарбий-иқтисодий имкониятларининг 
сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг 
мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари 
учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар 
давлат сирини ташкил этади. 
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, 
давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб 
чиқариши мумкин бўлган ҳарбий хусусиятга эга маълумотлар ҳарбий сирни 
ташкил этади. 
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар 
етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасига 
доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади. 
Давлат сирларини сақлаш – бундай сирларга эга бўлган барча давлат 
органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек 
Ўзбекистон Республикасининг мансабдор шахслари ва фуқароларининг 
бурчи. Давлат сирларидан фойдаланиш билан боғлиқ бирон-бир ишлар бундай 
сирларни сақлаш юзасидан чоралар кўрилганидан кейингина амалга 
оширилади. 
Давлат сирларини сақлаш бўйича масъулият давлат органлари, 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг раҳбарлари 
зиммасига юклатилади. 


61 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling