Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Пресс-релиз нима? Пресс-релиз тайёрлаш жараёнида


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

227-савол. Пресс-релиз нима? Пресс-релиз тайёрлаш жараёнида 
нималарга эътибор бериш керак? Пресс-релизнинг қандай турлари 
мавжуд? 
Жавоб: Оммавий ахборот воситаларига зарур ахборотларни тарқатишда 
энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. У қисқа, лўнда, 
мақсади аниқ, тили равон, ортиқча “тушунтириш”лардан йироқ, фактларга бой 
бўлган муҳим хабар манбаидир. Навбатчи тадбирлар фуқароларнинг 
аксарияти учун қизиқарли бўлмаслиги мумкин. Лекин янги ташаббуслар 


62 
илгари сурилса, муҳим маълумот, фактлар эълон қилинса ва шунга ўхшаш 
бошқа ҳолатлардагина ОАВ эътиборига лойиқ пресс-релиз пайдо бўлади. 
1906 йил 
28 октябрь куни АҚШдаги Пенсилвания темир йўллари 
компаниясига тегишли поезд ҳалокатга учраб, 50 нафар йўловчи ҳаётдан кўз 
юмган эди. Айнан шу куни замонавий PR асосчиси дея эътироф этиладиган 
Айви Лeдбeттeр Ли (Ivy Ledbetter Lee) тарихда илк пресс-релизни яратди.
Пресс-релиз ташкилотнинг расмий бланкасида чиқарилуани маъқул. 
Лекин баъзан Ахборот хизмати пресс-релизлар учун алоҳида бланка тайёрлаб, 
ундан фойдаланиши ҳам мумкин. Муҳими, қоғоз тепасига йирик ҳарфлар 
билан Пресс-релиз деб ёзилгач, ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили, телефон 
рақами, электрон почтаси, тадбир санаси кўрсатилиши зарур. “лидер abzas”да 
тадбир қачон ва қаерда бўлиши, унинг кенг жамоатчилик учун қандай 
аҳамияти борлиги аниқ акс эттирилиши керак. Лидер abzasда Нима? Қаерда? 
Қачон? Ким? каби аниқ саволларга қисқа жавоб бериш керак. Пресс-релиз 
тузилишини шу боис ҳам тескари пирамидага ўхшатишади. Лидер abzasни 
мустаҳкамлаш мақсадида кейинги сатрларда “баcкроунд”, яъни умумий 
ахборот фони – воқеаларнинг олдинги тарихи ва контекстига тўхталиб, 
бугунги воқеалар ривожига қисқача шарҳ бериб ўтиш лозим.
Одатда пресс-релизлар давлат тилида тайёрланади. Шу билан бирга
уларни албатта рус тилига ва зарур ҳолларда бошқа етакчи хорижий тилларга 
ҳам пухта таржима қилиб қўйиш тавсия қилинади. Чунки тадбирни ёритувчи 
мухбир биринчидан, пресс-релизни таржима қилишга вақт топа олмаслиги 
мумкин, иккинчидан агар таржима қилган тақдирда ҳам хатоликларга йўл 
қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Энг асосий мақсад пресс-релизнинг охиригача қизиқиб ўқилишига 
эришиш керак. Шу маънода янгиликлар жанри қоидаларидан унумли 
фойдаланиш ўринли бўлади. Жойлар ва ташкилотлар номлари тўлиқ 
ва бехато, аниқ ёзилиши тавсия этилади. Масалан, БАА ёки ЕХҲТ-ДИИҲБ 
деган қисқартма сўзлар бирикмасини газетада шундоқлигича ёритиш мумкин 
эмас. Европада хафсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик 
институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси, деб батафсил ёзиб, сўнгра 
қавс ичида (кейинги ўринда – ЕХҲТ-ДИИҲБ) деб кўрсатиш мақсадга 
мувофиқдир. Яна бир мисол, “МСК” деган ёзувга илгари дуч келмаган киши 
унинг – айнан Марказий сайлов комиссияси эканлигини билмаслиги мумкин. 
Пресс-релизда кишиларнинг исм-шарифларини тўлиқ ва тўғри ёзиш керак. 
Масалан, Ж.К.Тухтаев эмас, балки Жўрақул Комилович Тўхтаев тарзида ёзиш 
зарур. Ўшанда уни телевидение ёки радиода ўқиб эшиттиришда ҳам 
ноқулайлик туғилмайди. Мухбир учун маълум бир шахс нутқидан олинган 
иқтибоснинг аниқлиги, аслиятга мослиги муҳимдир.
Пресс-релизнинг қуйидаги турлари мавжуд: 


63 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling