Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Блогер ва журналист тушунчасига норматив-ҳуқуқий


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

243-савол. Блогер ва журналист тушунчасига норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда қандай таъриф берилган? 
Жавоб:  “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида белгиланишича, 
журналист – бу меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида 
оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил 
этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга 
оширувчи шахсдир.
“Ахборотлаштириш 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонунининг 3-моддагига кўра, блогер – Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги 
ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши 
мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга 
эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар 
томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний 
шахсдир. 
244-савол. Оммавий ахборот воситаси вакили ёки блогер томонидан 
давлат бошқаруви органи раҳбарининг интервю беришини сўраб 
йўллаган оғзаки мурожаати қанча муддатда кўриб чиқилади? 
Жавоб: Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир
шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги 
сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. 
245-савол. Норматив-ҳуқуқуй ҳужжатларда ташкилот веб-сайтини 
юритишда ахборот хизматига қандай талаблар белгиланган? 
Жавоб: Ахборот хизмати оммавий тадбирларни ташкил этиш, ахборот 
хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш, 
шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-
сайтида уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб 
бориш йўли билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 
фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини 
кўради. Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 
фаолияти тўғрисида ахборот тарқатишнинг қонунчиликка зид бўлмаган бошқа 
усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-
сайтларидаги ахборот давлат тилида жойлаштирилиши керак. Расмий веб-сайт 
бошқа тиллардаги шаклларга ҳам эга бўлиши мумкин. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз расмий веб-
сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг санаси қўйилган бўлиши ҳамда 
у вақти-вақти билан янгилаб борилиши керак. Ахборотни янгилаб бориш 
даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан 
белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак. 


72 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот 
воситалари 
мустақиллигини 
таъминлаш 
ҳамда 
давлат 
органлари 
ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон 
қарорига асосан ахборотлар давлат органлари ва ташкилотларининг веб-
сайтларида, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги саҳифаларида 
кунига камида бир марта жойлаштирилиши ва янгиланиши лозим. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида 
жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак ва у оммавий ахборот 
воситаларида эълон қилинадиган ахборот билан тенг кучга эга бўлади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling