Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Янгилик ёки воқеа ҳақида қисқача пресс-релиз


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

Янгилик ёки воқеа ҳақида қисқача пресс-релиз. Бу турдаги пресс-
релизларда ташкилот ҳақида батафсил маълумотлар берилмайди. Унда бор-
йўғи 2-3 abzasдан иборат матнда фақат бугунги кун билан боғлиқ ёки яқин 
кунларда содир бўладиган муайян муҳим воқеа ҳақида хабар берилади.
Резюме ёки шарҳ. Пресс-релизларнинг ушбу тури ҳам ўзига хосдир. 
Унда сиз меҳнат қилаётган ташкилот раҳбариятининг сўнгги нутқлари, 
баёноти, мақоласи ёки тайёрланаётган муҳим ҳужжатлар тўғрисида 
умумлаштирилган таҳлилий материал берилиши мумкин. Янгиликлар ёзиш 
қоидаларига таянган ҳолда, нутқдаги асосий тезисларга урғу бериш тавсия 
этилади. Шунингдек, шарҳингизда кўтарилаётган масаланинг ижтимоий 
аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади.
Пресс-анонс. Бу алоҳида пресс-релиз тури бўлиб, у ўтказилиши 
кутилаётган 
тадбир 
ҳақида 
олдиндан 
тайёрланадиган, 
муҳими, 
ОАВ вакилларига эълон бериладиган восита ҳисобланади. Бошқача айтганда, 
у журналистлар учун оддий таклифнома вазифасини ўтайди. Унда Ким? 
Нима? Қачон? ва Қаерда? каби оддий 4 та саволга жавоб берилиши керак. 
Унда тадбир ҳақида қисқа, умумий маълумот келтирилади, холос.
228-савол. Анонс, пресс-релиз, пресс-кит ва маълумотномаларни 
тарқатишнинг яна қандай илғор усуллари мавжуд? 
Жавоб: Тайёр пресс-релизларни расмий веб-саҳифа орқали онлайн 
тарзда, электрон почта ҳамда факс орқали тарқатиш ёки бевосита 
таҳририятларга етказиб бериш мумкин. Сабаби, афсуски, айрим газета ёки 
журналлар саҳифаларида расман эълон қилинаётган электрон манзиллар 
баъзан ишламайди. Матбуот анжуманига келган мухбирларга эса тадбир 
ташкил этилаётган жойнинг ўзида тарқатилади.
229-савол. Пресс-тадбирларда интервью берувчилар билан қандай 
ишланади? 
Жавоб: Бу масалага матбуот анжуманидан бир неча кун олдин 
тайёргарлик кўриш керак. Қайси раҳбар ёки масъул ходим қайси тилда (ўзбек, 
рус, инглиз ва ҳ.к.), улардан ким газетага, журналга, ахборот агентлигига, ким 
радио ёки телевидениега, яна ким Интернет ОАВ вакилларининг саволларига 
жавоб беришини аниқлаб олиш муҳимдир.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling