Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Муддатли режалаштириш тушунчаси ва турлари ҳақида


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

232-савол. Муддатли режалаштириш тушунчаси ва турлари ҳақида 
нималарни биласиз? 
Жавоб: Муддатли режалаштириш – миллий иқтисодиётнинг турли 
даражаларида (микродаражада – корхоналар ва уларнинг айрим бўлинмалари, 
шунингдек, корхоналар гуруҳлари, тармоклар, секторлар ва минтақалар 
миқёсида; макродаражада – мамлакатнинг бутун иқтисодиёти миқёсида) 
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш ва бошқариш 
шаклларидир. У жорий, қисқа муддатли (ойлик, чораклик, йиллик), ўрта 
муддатли (5 йиллик) ва истиқболдаги – узоқ муддатли (10–15 йиллик) 
турларга бўлинади. 
Ўзбекистонда ўрта муддатли режалаштириш танланган. 
233-савол. Ахборот хизмати учун PR-стратегия ишлаб чиқишнинг 
қандай аҳамияти ва босқичларини биласиз? 
Жавоб: PR тизимида тарқатилаётган ахборот янгилик талабига жавоб 
берсагина аудиторияни жалб эта олиши ва маълум бир натижа бериши 
мумкин. 


66 
234-савол. Медиакит тушунчасига таъриф беринг. 
Жавоб: ОАВ учун материаллар ва ҳужжатлар жамланмаси. 
У асосий ПР ҳужжат ҳисобланиб, матбуот анжуманлари, тақдимот, 
кўргазма, йиллик ҳисобот тадбир, махсус тадбирларда тарқатиладиган ва бир 
қатор ПР-материалларни ўзида жамлаган муҳим ҳужжат.
Асосий вазифаси ўтказиладиган тадбирга оид батафсил маълумотларни 
ОАВга тақдим этиш.
Медиакит учун минимал маълумотлар:
- пресс-релиз; 
- ахборот хати ёки факт маълумотнома; 
- дастур, 
брошюра, 
корпоратив 
нашр, 
йиллик 
ҳисобот, 
фотосуратлари билан биографик маълумотлар.
235-савол. Жамоатчилик 
билан 
алоқалар 
деганда 
нимани 
тушунасиз? 
Жавоб: Жамоатчилик билан алоқалар аниқ, ҳаққоний ахборотларга 
асосланган, ўзаро бир-бирини тушунишни уйғунлаштирувчи санъатдир. 
Публиc Релатионс” ибораси илк бор АҚШнинг учинчи президенти Томас 
Жефферсон 1807 йили “Конгрессга еттинчи мурожаати”да илк маротаба 
қўллаган.
Мақсад – ҳукуматнинг жамоатчилик билан алоқаларини давлат 
даражасига кўтариш, илмий-ташкилий жиҳатдан йўлга қўйиш эди. “Публиc 
Релатионс” 
фани 
асосчиларидан 
бири 
Эдвард 
Бернайз 
бу иборанинг моҳиятини “жамият манфаатлари йўлидаги ҳаракатдир” деб 
таърифлайди. 
Жамоатчилик билан алоқалар – тўлақонли ижтимоий институт бўлиб, 
моҳиятан у бошқа ижтимоий институтлар билан ўзаро мутаносибликда 
англашилади. Ушбу муносабатларда унинг тутган ўрнига икки хил баҳо бериш 
мумкин: 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling