83
279-савол. Асосий воситалар сотиб олиш учун божхона божи ва
йиғимлари асосий воситалар бошланғич қийматига киритиладими?
Жавоб: Тўлов эвазига сотиб олинган бошланғич қийматига
божхона
божи ва йиғимлари киритилади.
280-савол. Туман ва шаҳарлар давлат солиқ инспекцияларида
давлат солиқ бош инспекторининг лавозим разряди бўйича таъриф
коэффиценти қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Жавоб: 10 разряд 1,883 таъриф коэффицент.
281-савол. Бюджет
ташкилотларида
товарларни
(ишларни,
хизматларни) ҳарид қилиш бўйича тузиладиган шартномаларга
олдиндан тўловни амалга ошириш суммасига 2021 йилдан қандай
ўзгартиришлар киритилди?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сон
қарорига ўзгартиришлар
киритилиб, бюджет
ташкилотларида товарларни
(ишларни, хизматларни) ҳарид қилиш бўйича суммаси бир миллиард сўмгача
тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни
амалга
ошириш белгиланди.
282-савол. Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлашда
қайси гуруҳ ҳаражати биринчи амалга оширилади?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли
Қарори билан тасдиқланган тартибининг 11-бандига асосан 2-гуруҳ
ҳаражатлари биринчи амалга оширилади
283-савол. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига
тушган маблағлар қайси ҳаражатга сарфлаш мумкин?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли
Қарори билан тасдиқланган тартибининг 29-бандига асосан тушган маблағлар
75 фоизи моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 25 фоизи
ходимларни
ижтимоий ҳимоя ва моддий рағбатлантириш учун сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: