Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар 
 
Маълум бир шароитда тупроқда фаол ривожланиб келаётган нитрификация 
жараёни пасайтириш, фойдасиз минераллаш жараёнини тўхтатишда катта 
аҳамият касб этади. Тупроққа солинган нитрофикацияни пасайтиривчилар, шу 
жараённи олиб борувчи нитрификация қилувчи микроорганизмларни 
фаолиятини буғиш орқали, азотни аммиак формада тўпланишига олиб келади.
Бундай шароитда нитритларни нитратларга оксидлаш жараёни пасаяди, 
нитритларни ювилиши ва уларни газсимон моддаларга айлантирувчи 
денитрификация жараёни пасаяди, тупроқни нитрификациялаш қобилияти 
тўхтайди ёки жуда ҳам пасаяди. Нитрификация жараёнини пасайтирувчи бир 
неча препаратлар маълум бўлиб, шулардан бири, нитропирин-2-хлор-6-
трихлорметил пиридин, бу препарат "N-Serve-24" номи билан маълум.
Препаратни 240 г/л ёгдаги эритмасини аммиакли ўғитлар билан (6 кг/га) 
тупроқка солинганда, нитрификация жараёнида қатнашувчи бактерияларни 
сони жуда ҳам камайиб кетгани тасдиқланган. Шунингдек, препаратни 
иккиламчи хусусияти аммонификаторларни ўсишини пасайтириши ҳам 
кузатилган (тупроқни 2-6 см қатламида). Шундай бир ҳолатда бу препарат 
бошқа тур ва туркумларга мансуб бактерияларга таъсир этмаган. 
 
Тупроқ микроб ценозларини гербицидлар билан ўзаро таъсири 
 
Тупроққа солинган гербицидлар ўзларини асосий вазифаси бўлган бегона 
ўтларни йўқотиш билан бирга, тупроқда амалга ошиши лозим бўлган 
биокимёвий жараёнларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Тупроқда яшовчи 
микроорганизмларни фаолиятини бузилиши (тупроқда органик ва ноорганик 
моддаларни, жумладан гербицид, пестицид ва бошқа ядохимикатларни 
тўпланиб қолиши) тупроқ унумдорлигини пасайишига олиб келади. Бундай 
ҳолларда, зудлик билан тупроқни ҳар хил цидлардан тозалаш, ундаги 
(тупроқдаги) микробиологик жараёнларни тиклаш лозим бўлади. 
Тупроқда гербицидлар микроорганизмлар массаси билан ўзаро алоқага 
киради. Демак, гербицидларни йўқотиш шу тупроқдаги микроорганизмларни 
фаоллигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. 


60
Кўпчилик ҳолларда гербицид сепилган тупроқларда микроорганизмлар 
дастлаб камайиб кетади, 10-12 кун ўтгач, микроорганизмларни шу шароитга 
мослашуви (адаптация) бошланади. 1,5-2,0 ой орасида гербицид таъсири 
пасайиб, микробиологик жараёнлар тиклана бошлайди. 
Микроорганизмларни тикланиш даври бир томондан шу шароитда яшаб 
турган 
микроорганизмларни 
мослашувига, 
иккинчи 
томондан 
эса 
гербицидларни хусусиятига боғлиқ. Айниқса гербицидлардан фойдаланганда 
уни ишлатиш мўтадиллигига риоя қилмаслик, тупроқни узоқ вақт давомида 
бутунлай ишдан чиқаришгача олиб келади. 
Гербицидлар (ТХА-Na, дикотекс, прометрин, симазин ва х.к.) билан 
тупроқни ва уни атрофидаги сув хавзаларини ифлослантирмаслик учун 
қуйидаги тадбирлардан фойдаланишни тавсия қиламиз: 
 Гербицидлардан фойдаланган тупроқни намлигини 60% атрофида (сув 
режимини бошқариш йўли билан) ушлаб туриш лозим, чунки шу шароитда 
микроорганизмлар томонидан гербицидларни парчаланиши тезлашади; 
 прометрин ишлатилганда, уни парчаланиши суст кетишини эътиборга 
олмоқ лозим. 
 прометрин ва симазинни юқори миқдори ишлатилганда, гербицидларни 
тупроқда қолган ва атрофдаги сувга ўтган миқдорини аниқлаб бориш лозим
чунки гербицидлар дренаж сувларига ўтиб ундаги илга ўтиб қолишлари 
мумкин. 
 симазин ишлаб чиқариш ёки ундан кўпроқ меъёрда нитрификация 
жараёнини 20-45 кунга пасайтириши, ТХА-Na эса нитрификация қилувчи 
бактерияларни фаоллигини ошириши ва нитратларни тўпланишига олиб 
келади. 
Тупроқ микроббиотехнологияси: - тупроқ шароитида микроорганизмлар 
массасини, уларни фаолиятини ўрганиш қишлоқ хўжалигини замонавий 
усуллар билан ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Тупроқ 
микроббиотехнологияси ютуқлари асосида микроорганизмлар фаолиятидан 
тўғри ва оқилона фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш, юқори 
сифатли, экологик тоза ва мўл махсулот етказишимиз мумкин. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling