Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Эксплантни эпидермал ва 
субэпидермал ҳужайра 
қаватида адвентив 
куртакларни ҳосил бўлиши 


54
операциялардан ҳисобланади. Бунга сабаб, ҳар доим ҳам ҳужайраларга хос 
бўлган тотипотентлик амалга ошавермайди. 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Ҳужайра биотехнологияси нима? 
2. Ажратиб олинган ҳужайралар ва тўқималарни биотехнологиядаги рольини 
тушинтириб беринг? 
3. Ажратиб олинган ҳужайра ва тўқималарни ўстириш техникасини изоҳлаб 
беринг? 
4. Каллус тўқима нима? Унинг ривожланиш халқасини (циклини) 
тушинтириб беринг? 
5. Каллусли ҳужайраларни ўзига хослиги нималарда иборат? 
6. Каллус ҳужайраларининг генетикасини тушинтириб беринг? 
7. Гормонларга боғлиқ бўлмаган ўсимлик тўқималарини ўзига хослиги, уни 
вазифа ва моҳиятини тушинтириб беринг? 
8. Ҳужайра суспензиялари культураси нима ва у қандай олинади? 
9. Ягона ҳужайралар культураси, уларнинг мақсад ва вазифалари нималардан 
иборат? 
10. Каллусли тўқималар морфогенезини тушинтириб беринг? 
11. Микроклонал кўпайтириш усуллари ва босқичларини айтиб беринг? 


55
ТУПРОҚ МИКРОББИОТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ 
 
Тупроқ микроббиотехнологияси ва унинг вазифалари 
 
Тупроқ ҳосилдорлигини ташкил этиш ва бошқаришда биологик омилларни 
ролини биринчилардан бўлиб, тупроқшунослик фанининг асосчилари 
В.В.Докучаев, П.А.Костўчев ва В.Р.Вильямсонлар баҳолаб берганлар. 
Улар тупроқ ҳаётида биологик бирикмаларни роли жуда ҳам катта 
эканлигини исботлаб бердилар. Бу ғоя кейинроқ С.Н.Виноградский, 
Е.Н.Мишустин, М.М.Кононова, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев, Д.И.Никитин ва 
бошқа олимларни изланишларида ўз ривожини топди ва анча-мунча аниқлик 
ҳам киритди. Айниқса Е.Н.Мишустин, Д.Г.Звягинцев, В.Т.Емцев ва бошқалар 
тупроқ ҳосилдорлигида микроорганизмларни роли беқиёс эканлигини исботлаб 
бердилар ва шу туфайли микроббиокимё асослари тиклана бошланди. 
Ҳозирги вақтда микроорганизмлар ўзларининг фаолияти ва массаси билан 
тупроқ ҳосилдорлигини белгилашда асосий роль ўйнаши аниқ бўлиб қолди. 
Шундай экан, ҳар хил қишлоқ хўжалиги тизимида тупроқ ҳосилдорлигини 
ошириш ва уни сақлаб туриш, бу жараённи бошқариш кўп маънода, тупроқда 
микробиологик жараёнларни бошқариш билан узвий боғлиқ. 
Қишлоқ хўжалик экинларидан унумли ҳосил кўтариш жараёнини ва 
тупроқда микроббиокимёвий жараёнларни бошқариш қишлоқ хўжалик фанида 
янги йўналиш - тупроқ микроббиотехнологиясини пайдо бўлишига олиб келди. 
Бу йўналиш тупроқ шароитида микроорганизмлар таркибини ўрганиш ва 
бошқариш муаммоларига асосланган бўлиб, микроорганизмлар фаолиятини 
бошқариш ва улар томонидан олиб борилаётган метаболитик реакцияларни
қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишга йуналтиришни тақазо 
этади.
Тупроқ микроббиотехнологияси фанининг асосий муаммоси тупроқда, 
айниқса ўсимликлар ризосфераси ва ризопланида ўтадиган микробиологик 
жараёнларни бошқаришдир. Бу муаммо, фақатгина маълум бир белгиланган 
шароитда, маълум таркибга эга бўлган микроблар ассоциациясини ташкил 
қилиш билан белгиланади. 
Бу муаммоларни ечишни аниқ йўллари белгилаб олинган. У ҳам бўлса 
қуйидагилар билан белгиланади: 
 агрономик аҳамиятли микроб ценозига ёки микроорганизмлар гуруҳига 
ташқаридан туриб таъсир қилишни бошқариш, яъни уларни кўпайиши, ўсиши, 
ривожланиши ва ўсимлик учун зарур бўлган ФФМ (антибиотиклар, 
фитогармонлар ва ўсимликни ўсишини бошқарувчи бошқа моддалар ва х.к.) 
ишлаб чиқаришини ташкил қила билиш; 
 тупроқда микробларни ўсиши ва ривожланишини таъминловчи 
ўсимликлар иштирокида алмашлаб экишни ташкил қилиш ва шу туфайли 
микроббиокимёвий жараёнларни бошқариш; 
 тупроқда микроббиокимёвий жараёнларни бошқаришда органик ва 
минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш; 


56
 тупроқ мироорганизмларини азот ютиш ва фосфорли бирикмаларни 
эритиш қобилиятидан оқилона фойдаланиш; 
 микробиологик жараёнларни тўлақонли ўтиши учун ҳар хил турдаги 
тупроқ мелиорациясидан фойдаланиш. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling