Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нитрагин ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси
98 Нитрагин Нитрагин препарати Rhizobium туркуми бактерияларининг тоза культурасини сақловчи препаратдир. Туганак бактериялари аэроб, кичик, спорасиз таёқчадир. Маълум бактерия штаммлари бир биридан ўсимлик билан симбиоз ҳолда атмосфера азотини ўзлаштириш фаоллиги билан фарқ қилади (фаол, кам фаол, фаол эмас). Буларнинг аниқ турлари атмосфера азотини фиксация қилиш қобилиятини фақатгина аниқ хўжайин ўсимликдагина намаён қилади. Россияда нитрагиннинг икки тури: тупроқли ва қуруқ препаратлари ишлаб чиқарилади. Тупроқли нитрагинда туганак бактерияси культуралари стерил тупроқда ривожланади. Нитрагин ишлаб чиқариш технологияси етарли даражада самарали эмас, чунки бунда юқори сифатли препарат олиш имконияти йўқ. Қуруқ нитрагин ўзида туганак бактериялар билан қўшимчаларнинг (торф, бентонит) биргаликдаги кукунини мужассамлаштиради. Тупроқли ннитрагинга нисбатан қуруқ нитрагин препарати юқорироқ самарадорликка эгадир. Қуруқ нитрагин ишлаб чиқариш технологияси микробиологик ишлаб чиқариш технологиясидаги асосий характерли босқичлардан иборат (5-чизма). Ҳар бир дуккакли ўсимлик тури учун мувофиқ туганак бактерия туридан ўстирилиб қуруқ нитрагин препарати тайёрланади. Агарли озиқада ўстирилган дастлабки туганак бактерия культурасидан экиш материалини олиш учун уни суюқ озиқа муҳитида 28 30 0 С ҳароратда 24 48 соат давомида ўстирилади. Суюқ озиқа муҳити таркиби бактерияни барча босқичларда ўстириш учун бир хилдаги таркибга эга бўлади: меласса, маккажўхори экстракти ва минерал тузлар (NaHCO 3 , (NH 4 ) 2 SO 4 , MgSO 4 , K 2 HPO 4 , темир тузи, молибден ва ҳ.к.). Ўстирилган культуралар 1 мл да 8 10 млрд. ҳужайра сақлаганда уларни сиғими 100 150 л бўлган ўстириш инокуляторларига экиш мумкин. Ўстириш 30 0 С ҳароратда доимий аралаштириш ва аэрацияда 18 24 соат давомида олиб борилади. Тайёр экиш материали 1 мл да 2 млрд. ҳужайра сақлайди ва шундан кейингина уни саноат ферментёрига экиш учун йўналтириш мумкин. Ферментёрда ферментация жараёни 28 30 0 С ҳароратда интенсив аралаштириш ва аэрацияда 48 72 соат давомида олиб борилади. Ферментация жараёнидан кейин культурал суюқлик 1 мл ида 10 млрд. ҳужайра титри сақлайди. Ферментация жараёни тугаллангандан сўнг культурал суюқлик сепараторга узатилади. Биомасса 70 80% намликдаги паста кўринишида олинади. Қуритишдан олдин паста, 20% меласса ва 1% тиомочевина сақловчи ҳимоя муҳити билан аралаштирилади. Биомассани сублимацион қуритиш -30 35 0 С ҳароратда, секинлик билан бериладиган 10 13 кПа босим вакуум остида амалга оширилади. Қуритилган биомасса қўшимчалар (бентонинт, каолин ва торф каби) билан шундай аралаштириладики, натижада 1 г. препарат 9 10 млрд. туганак бактериялар сақлаши лозим. Қуруқ нитрагин препарати полиэтилен қопчаларга 99 жойланиб, герметик беркитилади ва ҳарорати 15 0 С дан юқори бўлмаган жойларда сақланади. 14-чизма. Нитрагин ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси Дуккакли ўсимликлар уруғи ерга экилмасдан нитрагин препарати билан бевосита ишлов берилади. Бундай ишлов бериш натижасида илдиздаги туганаклар ва шу билан бир вақтнинг ўзида ўсимликда азот миқдори ошиб ҳосилдорликнинг юқори бўлишини таъминлайди. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling