96
тупроқни азот бирикмалари билан бойитишда азотфиксаторларни аҳамияти
анча сезиларлидир.
Е.Н.Мишустин (1985) ҳайдаладиган ерларга тушадиган қуйидаги азот
манбаларини келтириб ўтади (млн.т\йил):
Минерал ўғитлар 6,5
Органик ўғитлар 4,4
Дукаклиларнинг қолдиқлари 1,4
Эркин яшовчи азотфиксаторлар 3,5
Атмосферадан ёғингарчилик орқали 1,3
Уруғлар орқали 0,9
Жами: 18,0
Бу миқдордан 9,0-12,0 млн.т атрофидаги азот ўсимликлар
томонидан
ўзлаштирилади. Дукаклилар, тупроққа 1,4 млн. т. атрофида азот туширувчилар,
ҳақиқатда эса бу элементни бирмунча кўп миқдорда боғлайдилар,
лекин у
ҳосил билан бирга йиқилиб кетади. Туганак ҳосил қилувчи ўсимликларни
атмосфера азотини фиксация даражаси маълумотини келтириб ўтамиз, бир
йилда (кг/га):
Беда
200-220
Клевер
150-200
Люпин
150-170
Соя
50-60
Нўхат
80
Ловия
40
Яйлов
дукаклилар
120
Дукакли ўсимликлар етиштиришда минерал азотли ўғитлар
ишлатиш
мақсадга мувофиқ эмас, ўсимликларни ўсишини бошланғич
фазасида оз
миқдорда (25-30 кг/га) бериш мумкин. “Биологик азот” (микроорганизмлар
ёрдамида боғланадиган азот) ўсимлик томонидан тўлиғича ассимиляция
қилинади. Минерал азотни бир қисмигина (50% дан ошмайди) ўзлаштирилади,
қолган қисмлари эса ювилиб кетади ва денитрификация жараёнида (N
2
, N
2
О,
NO ҳолатда) ҳавога учиб кетади.
Бундан ташқари биологик азот атроф-муҳитни
зарарли моддалар билан
ифлослантирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: