Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Азотобактерин 
Азотобактерин 
 препарати ўзида атмосферадан азот ўзлаштириш 
қобилиятига эга бўлган тупроқ микроорганизмларидан бири Azotobacter 
chroococcum культурасини сақлайди. Azotobacter бактерияси аэроб ва спорасиз 
бўлиб тупроқда эркин яшайди. Ўғит сифатида ушбу бактерия тупроқда 
Экиш
материали
Озиқа
муҳити
Тоза
ҳаво 
Ферментация 
Сепарациялаш 
Фугат 
Ҳимоя муҳити билан
аралаш паста
Сублимацион қуритиш 
Майдалаш ва
стандартлаш
Ҳимоя 
муҳити 
Қўшимча 
Нитрагин 


100
тўпланганда тупроққа биологик фаол моддалар (никотин ва пантотен 
кислоталар, пиридоксин, биотин, гетероауксин, гибберлин ва бошқалар), 
ўсимлик ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи моддалар, шунингдек
анисомицин гуруҳидан фунгицидли моддалар ҳосил қилади, улар эса баъзи бир 
ўсимлик 
ризосферасидаги 
зарарли 
микроскопик 
замбуруғларнинг 
ривожланишини чегаралаб туради. 
Азотобактернинг барча турлар - қатъий аэроблардир. Бу микроорганизмлар 
озиқа муҳитидаги органик ва ноорганик бирикмалар кўринишидаги фосфорга 
ўта сезгир бўлиб, унинг юқори миқдори озиқада мавжуд бўлса жуда яхши 
ривожланади. 
Фосфор етишмаганда уларнинг азот ўзлаштириш қобилияти ва 
ривожланиши кескин сусаяди. Азотобактерларнинг кўпчилик турлари эса 
муҳитда азот мавжуд бўлгандагина азот ўзлаштириш хусусиятларини намаён 
қиладилар. Культураларнинг азот ўзлаштириш қобилиятини аммиак 
пасайтиради, аммо молибден бирикмалари ва баъзан ванадий эса ошишига 
таъсир кўрсатади.
Микробиологик саноат асосида азотобактернинг бир неча турлари ишлаб 
чиқарилади: қуруқ, тупроқли ва торфли. 
Қуруқ азотобактерин олиш технологияси 
Қуруқ азотобактерин ишлаб чиқариш технологияси нитрагин ишлаб 
чиқариш босқичларига жуда ўхшаш бўлганлиги учун баъзи бир фарқ қилувчи 
хусусиятларигагина тўхталиб ўтамиз. 
Қуруқ азотобактерин ўзида қуритилган азотобактери ҳужайрасининг фаол 
культураси ва қўшимчани мужассамлаштиради. 1 г қуруқ препаратда 0,5 млрд. 
ҳаётчан ҳужайралар мавжуд бўлиши лозим. Ушбу культуралар Rhizobium 
ҳужайралари ўстириладиган суюқ озиқа муҳитида ўстирилади. Бунга қўшимча 
сифатида темир сульфат, марганец, шунингдек, молибден кислотаси мураккаб 
тузлари қўшилади. Ўстиришда рН муҳити 5,7-6,5, аэрация эса 1 ҳажм ҳаво 1 
ҳажм озиқага 1 минутда берилади.
Ферментация жараёни культура ўсишининг стационар фазасигача олиб 
борилади, чунки шу фазада ҳужайрадан биологик фаол моддалар ажралади ва 
культурал суюқликда қолади. Бунда туғиладиган хафв шундан иборатки, 
уларнинг ҳужайрадан кўплаб чиқиши оқибатида тупроққа тушгандан сўнг, 
ҳужайранинг атмосфера азотини ўзлаштириш хусусияти йўқолиши мумкин. 
Биологик фаол моддалар тўлиқ ёки қисман ҳужайрани қуритиш жараёнида 
йўқотилади, бироқ анабиоздан чиққан азотобактернинг ҳаётчан ҳужайраларида 
яна биологик фаол моддалар ҳосил қилиш хусусияти тикланади.
Қуритилган культура зарур қўшимчалар билан стандартланади ва 
полиэтилен қопчаларга 0,4-2 кг дан қадоқланади. Қопчалар герметик ҳолатда 
15
0
С ҳароратдан ортиқ бўлмаган ҳароратли хоналарда 3 ойгача сақланади.

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling