Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
-озиқа муҳити таркиби 2-озиқа муҳити таркиби
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bacillus megaterium
1-озиқа муҳити таркиби 2-озиқа муҳити таркиби
Маккажўхори экстракти - 1,8; Меласса - 1,5; Аммоний сульфат - 0,1; Оҳак - 1; Сув - қолгани сувдан иборат. Маккажўхори уни - 2; Меласса - 1,5; В-комплекси (D-витамини ишлаб чиқаришнинг қолдиғи) - 2; Калий фосфат (икки алмашинишли) - 0,01; Кальций карбоксид - 0,3; Қолгани сувдан иборат. Ўстириш ферментёрда қатъий асептик шароитда, доимий аралаштириш ва спора ҳосил қилиш жараёнигача аэрацияда олиб борилади. Жараённинг асосий кўрсаткичлари: ҳарорат 28-30 0 С, муҳит рН 6,5-7,5, ўстириш давомийлиги 1,5-2 кун. Биринчи озиқа муҳитида ўстирилганда тайёр культурал суюқликда ҳужайра титри 1 мл. да 2,7-3 млрд. спора, 2-озиқа муҳитида эса 1 мл. да 4,3 млрд. спорани ташкил этади. Ўстириб олинган ҳужайра биомассаси центрифугалаш орқали алоҳидаланиб, пуркаб қуритгич мосламада 65-70 0 С ҳароратда 2-3% намлик қолгунча қуритилади. Қуритилган споралар қўшимча (каолин) билан аралаштирилади. Бу усулда тайёрланган препарат 1 граммида 8 млрд. дан кам бўлмаган ҳужайраларни сақлайди. Улар 50-500 г. дан намликни сақлаб турадиган, герметик қопчаларга жойланади. Фосфобактерин, азотобактерин ва нитрагиндан сақлашга бўлган чидамлилиги билан фарқланади. Булар 1 йил сақлангандан сўнг ҳужайранинг ҳаётчанлигини йўқотиши 20% дан ошмайди. Саноат асосида фосфобактерин ишлаб чиқаришда шундай омил борки, бу бактериал ўғит олишда культуранинг фаголизиси ва ўсмайдиган споралар 103 ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Культуралар фаголизиси шу билан изоҳланадики, бир томондан Bacillus megaterium штаммлари бактериофаглар таъсирига жуда сезгир ва фаголизис натижасида зарарланган культура нобуд бўлади, иккинчи томондан эса дастлабки культура ўзига ўзи мутаген ҳисобланади яъни ўзида маълум шароитда фаоллашадиган профаг сақлайди. Комплекс корхоналарда фаголизисга қарши курашиш учун ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ўстиришнинг асептик шароитини ушлаб туриш, фагга чидамли штаммларни саралаш ва селекция қилиш ҳамда культуранинг ўсишига таъсир қилмайдиган миқдорда органик кислоталар тузини озиқага қўшиш (одатда 0,075-0,1% атрофида) каби чора тадбирлар қўлланилади. Ўсимлик уруғини препарат билан ишлов беришда механик усулдан фойдаланилади, бунда фосфобактерин ва қўшимча нисбати 1:40 ни ташкил этади. Картошка туганагига мўтадил ишлов берилиши учун эса 15 г. препарат 15 л. сувда суюлтирилади. Бу миқдор 1 гектар ерга етадиган экиш материалига сарфланади. Фосфобактерин қўлланилиши ҳосилдорликни 10% ва ундан ҳам ортиқроқ оширади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling