Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

 
 


101
Торфли ва тупроқли азотобактерин олиш технологияси 
Бу турдаги азотобактерин препарати ўзида, қаттиқ озиқа муҳитида 
ривожланган фаол азотобактер культурасини намоён қилади ва 1 г. препаратда 
50 млн. дан кам бўлмаган ҳаётчан ҳужайраларни сақлайди. 
Уларни тайёрлаш учун серҳосил тупроқ ёки яхши уваланадиган торфдан 
нейтрал муҳит реакцияси билан фойдаланилади. Экиш учун олинган қаттиқ 
субстратга 2% гача оҳак ва 0,1% суперфосфат қўшилади. Олинган аралашма 
500 г. дан 0,5 л. ҳажмли шиша идишларга жойланади ва 40-60% ҳажмда сув 
билан намланиб, оғзи пахта тиқин билан ёпилади ва стерилланади.
Экиш материали 2% гача сахарозалар ва минерал тузлар сақловчи агарли 
озиқа муҳитида тайёрланади. Культуралар 27
0
С ҳароратда 3-5 кун атрофида 
ўстирилади. Жараённинг тугалланганлиги агар сиртини жигарранг, шилимшиқ 
масса қоплаганлигига қараб баҳоланади. Олинган экиш материали агар 
сиртидан стерил ҳолатда сув билан ювиб олинади ва тайёрланган субстратга 
ўтказилади. Шиша идишларга солингандан сўнг яхшилаб аралаштирилади ва 
25-27
0
С ҳароратда термостатда сақланади. Ўстириш жараёни 1 г. тупроқ ёки 
торфда бактериялар миқдори 50 млн. бўлгунча давом эттирилади. Бу усулда 
олинган препарат ўз фаоллигини 2-3 ойгача сақлайди.
Азотобактерин препаратларидан фосфор ва микроэлементлар сақловчи 
(молибден, ванадий, бор ва х.к) серҳосил тупроқда фойдаланиш тавсия этилади. 
Азотобактерин уруғ, кўчатлар ва компостлар бактеризацияси учун 
қўлланилади. Бунда ўсимлик илдизи озиқланиши ошиб, бошоқли, техник ва 
сабзавот культураларида ҳосилдорлиги ошади. 
Қуруқ азотобактердан фойдаланиш усули экиш материали хусусиятига 
боғлиқ бўлади. Бошоқлилар уруғига қуруқ препаратни суркаш механик усулда 
1 гектарга етадиган уруғга 100 млрд. ҳужайра ҳисобида амалга оширилади. 
Картошка, сабзавот кўчатларининг илдиз тизимига эса препаратнинг сувли 
суспензияси сепилади. Бунда 1 гектарга етарли суспензия меъёрини тайёрлаш 
учун препарат (300 млрд.ҳужайра) 15 л. сувда суюлтирилади. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling