Дифференцирования квази-филиформных алгебр
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. № 4 *
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Ушбу мақолада фанларни ўқитишда қўлланиладиган ―Тўла ўзлаштириш технологияси‖ ва ―Модулли таълим технологияси‖гагина тўхталиб ўтамиз. * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. № 4 * 52 Билимларни тўла ўзлаштириш технологияси. Билимларни тўла ўзлаштириш технологиясининг муаллифлари америкалик психологлар Ж.Кэрролл, Б.Блум ва уларнинг издошлари Ж.Блок, Л.Андерсонлардир, Республикамизда эса Ҳ.Қаршибоев, Ч.Мирзаевлар (2011) нинг тадқиқотларида кўриш мумкин. Унда, анъанавий ўқув жараѐнида таълим шартлари доимо ѐзиб қўйилганлиги (барча учун бир хил ўқув вақти, ахборотни тақдим этиш усули ва ҳоказо) ҳолатига диққатини қаратилади. Ўқитиш технологиясининг асосий ғояси ўқув натижасининг кафолатланганлигидадир. Таълим натижасини доимий параметр, таълим шартларини эса – ўзгарувчан, ҳар бир ўқитилаѐтганнинг белгиланган натижасидан келиб чиқадиган қилиб қўйилади. Ушбу технологияда материални ўрганиш вақти чекланмаган вазиятида, талабалар қобилиятини ўргана борар экан ўрганувчиларни қуйидаги тоифаларга ажратилади: - камқобилиятлилар, улар, ҳатто ўқув вақтига кўп харажат қилинса ҳам, аввалдан белгиланган билимлар даражасини ва кўникмаларни ўзлаштира олмайдилар; - иқтидорлилар (5%га яқин), уларнинг барча уддала олмайдиган нарсаларга қурби етади; - кўпчиликни ташкил қилувчи талабалар (90%га яқин), уларнинг билим ва кўникма ўрганишга бўлган қобилиятлари, ўқув вақти харажатига боғлиқдир. Бу маълумотлар, ўқишни тўғри ташкил қилиниши, айниқса вақт доираларини олиб ташланиши, ўрганувчиларнинг 95 %га яқини ўқув курсининг барча мазмунини тўлиқ ўзлаштириши мумкин деган тахмин асосида жойлашди. Агарда ўқиш шартлари барча учун бир хил бўлса, унда кўпчилик талабалар фақат ―Ўрта‖ натижаларга эришади. Ушбу ѐндошув асосида билимларни тўлиқ ўзлаштиришга йўналтирилган ўқитиш технологиясининг бошланғич пайти, ушбу тизим бўйича ишлаѐтган педагогнинг, умумий ҳолатга киришидир: ўқув жараѐни оқилона тўғри ташкил қилинса, барча ўрганувчилар зарур ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришга қодирдирлар. Ушбу технологияни амалга ошириш учун, барча талабаларга бирдан-бир ўқув вақти, мазмун, меҳнат шароитини берадиган, аммо чиқишда бир хил бўлмаган натижаларга эга бўлган анъанавий синф-дарс тизимини сезиларли қайта ташкил қилиниши талаб қилинади. Модулли таълим технологияси. Модулли таълим анъанавий таълимга муқобил равишда пайдо бўлган бўлиб, замонимизнинг педагогик назарияси ва амалиѐтида тўпланган барча илғор ғояларни яхлит ҳолатга келтирган. Модулли таълимнинг асосий мақсади талабалар томонидан аниқ ўқув мавзуси бўйича билимлар системасини ўзлаштириши ва кўникмаларга айлантиришдан иборатдир. Таҳлиллар кўрсатдики, олий таълимда деярли барча фанларга модулли ўқитиш технологиясини қўллаш талаб даражасида эмас. Бунинг асосий сабаби, профессор- ўқитувчиларда бу технология тўғрисида етарли тушунча йўқлигида. Малака ошириш курсларида улар бўйича машғулотлар, семинар-тренинглар кам ўтказилади. Айниқса, бу муаммолар аниқ фанларда яққол кўринади. Мамлакатимизда такомиллаштирилаѐтган мазкур технологиянинг асосий вазифаси таълим сифати ва самарадорлигини оширишдан иборат. Модулли ўқитиш технологиясини жорий этиш негизида янгича педагогик тафаккурни ривожлантириш, ўқитишнинг инновацион усулларини ва технологияларини яратиш куннинг долзарб вазифалардан биридир, чунки, улар ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширади. Модулли ўқитишнинг мақсади: таълим мақсади, мазмуни, усул ва шакл ҳамда воситаларини талабанинг эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштиришдан иборат. Модулли ўқитишнинг асосий вазифаси эса, тугалланган ахборотлар блокини, ўқув дастурларини тўла, қисқа ѐки чуқурлаштирилган табақалаш орқали бўлакларга бўлиб ўқитиш имкониятини яратишдан иборат. Модулли ўқитишда, ўқув жараѐнида талабалар модуллардан тузилган ўқув материаллар билан мустақил ишлашади. Модулли таълим технологияси ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич шаклланиши назариясининг бош тушунчаси – фаолиятнинг йўналтирилганлиги асосида жойлашади. Ўқув- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling