Дифференцирования квази-филиформных алгебр
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг объекти ва қўлланиладиган методлар
Тадқиқотнинг мақсади таълим жараѐнини замонавий педагогик технология асосида
ташкил қилишда қўлланиладиган ўқитиш усул ва технологиялари таснифлаш, ―Билимларни тўла ўзлаштириштехнологияси‖ ва ―Модулли ўқитиш технологияси‖ни ўқитиш жараѐнига қўллаш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларини ѐритишдан иборат. Тадқиқотнинг объекти ва қўлланиладиган методлар Олий таълим тизими ривожланишининг муҳим вазифалари қаторида − илғор инновация педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараѐнига жорий этиш куннинг долзарб масалаларидан биридир. Ҳар бир компетентли ўқитувчининг ўқитишнинг замонавий технологияни ўзлаштиришда ўз йўли ва услуби мавжуд бўлиб, айрим педагоглар ўз дидактик воситаларини ишлаб чиқишга уриниб кўрмоқдалар, уларнинг юқори чўққиси эса ўқитиш технологияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Агар ўқитувчи-амалиѐтчиларнинг тадқиқотчилик даражасига кўтарилиш натижаси ўқитиш технологияларини амалиѐтга қўллаши деб ҳисобланилса, унинг якуни эса сифатли янги ўқитиш технологияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Ўқув курси учун яратилган ўқитиш технологияларининг айрим қисмларини ўзида мужассам этган даражани биринчи даража деб ҳисоблаш мумкин. Масалан, чет тили курсида ―Фонетика‖ ва ―Грамматика‖ни ўрганиш учун йўналтирилган ўқитиш технологиялар шулар жумласидандир. Кейинги даражада ўқув фанга йўналтирилган бир фан доирасида ўқитишнинг белгиланган мазмунини амалга ошириш учун усул ва воситаларнинг системасини ўз ичига олган технологиялар туради. Ўқув фанга йўналтирилган технологиялар жумласига: ―Тўла ўзлаштириш технологияси‖ (Ж.Кэрролл, Б.Блум, Республикамизда Х.Қаршибоев, Ч.Мирзаев), ―Табақалаштирилган таълим технологияси‖, ―Чет тили ўқитишнинг коммуникатив технологияси‖ (Е.И.Пассов), ―Ўқитишга йўналтирилган таълим назарияси‖ (П.Блонский, Г.Ибрагимов, А.Тубельский, М.Шетинин, В.Шаталов ва бошқалар), ―Модулли таълим технологияси‖ (П.И.Третьяков, Т.И.Шамова, П.Юцевичене Республикамизда Н.Саидахмедов, М.Тожиев, Ч.Мирзаев, Г.Изетаева), ―Муаммоли-модулли таълим технологияси‖ ва бошқалар. Мақолани тайѐрлашда илмий- методик таҳлил ва умумлаштириш методидан фойдаланилган. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling