Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
54 
муваффақиятини, ҳам ўқитувчи томонидан танланган педагогик технология самарадорлигини 
характерлайди.
Назоратнинг рейтинг шакли шак-шубҳасиз устунликлари мавжуд бўлиб, жорий, оралиқ 
ва якуний назорат шаклида амалга оширилади. Оралиқ назорат таълим ва тескари алоқа 
воситаси бўлиб, назоратнинг айрим буғинларини баҳолашнинг кенгайтирилган тадбири унинг 
ишончлилигини таъминлайди. Назоратнинг кенгайтирилган тадбири жорий назорат далил-асос 
ва тарбиявий функцияларни амалга оширади ва ўқувчи-талабада ўз-ўзини баҳолаш 
малакаларини оширишга ва касбий фаолиятда ўз-ўзини назорат қилиш малакалари ва 
кўникмаларини шакллантиришга имконият беради. 
Фанни ўрганишнинг бошидаѐқ ҳар бир ўқувчи-талаба топшириқни уч даражаси бўйича 
бажариладиган топшириқлар рўйхати ва баллар шкаласидан иборат бўлган рейтинг бўйича 
ишлашга йўналтирадиган ―Эслатмани‖ олади. Шунингдек рағбат ва жарима (муддатларни 
бузганлигини учун) баллари ҳам ҳисобга олинади. Эслатмада рейтингнинг ўрнатилган оралиғи 
ҳақида хабар берилади, унинг чегарасида ўқувчи-талабанинг назорат баллари таъминланади.
Рейтинг назоратини ишлаб чиқиш учун икки гуруҳдаги вазифаларни ечиш зарур: 
1) Мазмун бўйича: фанни тўла идрок этиш, шунингдек мазмунни ўзлаштириш даражалари 
учун мазмунини таҳлил қилиш, мавзуни, бўлимларни, асосий қонунлар ва тушунчаларни 
ажратиб кўрсатишни билиш мажбурийдир. Ҳар бир даража аниқ мазмунини ва ўни эгаллаш 
даражасини кўрсатади.
2) Фаолият бўйича: фаолиятнинг ҳар бир турини таҳлил қилиш, уни изчил амаллар
мажмуи сифатида тақдим этилади. Ҳар бир амални бажаришнинг уч даражасини ўрнатиш ва 
ушбу даражаларга мос келадиган ҳар бир даражани баҳолашнинг ва натижаларни тақдим 
этишнинг мезонларини шакллантиради.
 
Шунинг учун ҳам таълим тизими бошқарувининг жонкуяр мутасадилари томонидан 
педагогик технология ва унинг таркибий қисми бўлган модулли ўқитиш технологияси асосида 
ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиб, таълим жараѐнини ташкил этилишини куннинг 
долзарб масалаларидан бири этиб қўйилиши, қолавирса профессор-ўқитувчи ва педагогларимиз 
бу технологиянинг мазмун-моҳиятини тушунган ҳолда таълимдаги фаолиятларини ташкил 
этсалар таълим сифати ва самарадорлиги кескин ошишини кафолатлайди. 

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling