Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *

имкониятлар яратилади. Шу мақсадда ўқув жараѐнига информацион технологияларни жорий 
этишнинг дастурий таъминотини яратиш долзарб илмий-амалий масала ҳисобланади.
Ўқув жараѐнига замонавий информацион технологияларни самарали жорий этиш 
мураккаб жараѐн бўлиб, унда асосан компьютернинг дастурий ва техник компонентларидан 
фойдаланилади. Ўқув жараѐнига информацион технологияларни жорий этиш шакли яъни 
архитектурасига асосан, таълим муассасасининг марказий серверида жойлашган маълумотлар 
базасида ахборотлаштирилган ўқув жараѐнларида фойдаланиладиган барча ресурслар 
мажмуаси жойлашган бўлиб, бу ресурслардан тармоқ орқали ўқув жараѐнларида, кафедраларда, 
факультет деканатларида, ректоратда ва талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун 
ахборот-ресурс марказида фойдаланиш мумкин (Раджабов, Хидирова, 2009).
Маълумотлар базаси администратор (маълумотлар базасини ташкил этиш ва бошқарувчи 
шахс) томонидан маълумотлар базасини бошқариш тизими ѐрдамида бошқарилади ва доимий 
равишда янгиланиб, қўшимча ресурслар билан бойитиб борилади. Информацион технологиялар 
ѐрдамида ахборотлаштириш тизимининг самарали ишлашида, унинг таркибида фаолият 
кўрсатувчи компонентлар муҳим аҳамиятга эга. 
Таълим тизимида информацион технологиялар ѐрдамида ахборотлаштириш тизимининг 
қуйидаги асосий компонентлари мавжуд (1-расм):
 
марказий сервернинг махсус сегментларида жойлаштирилган маълумотлар базаси;
 
маълумотлар базасини бошқариш тизими; 
 
локал тармоқ; 
 
фойдаланувчилар, ўқув жараѐни иштирокчилари; 
 
маълумотлар базаси администратори. 
Информацион технологиялар асосида ташкил этилган ўқув жараѐнининг маълумотлар 
базаси таркиби қуйидагилардан иборат: 

ўқув жараѐни ресурслари (электрон ўқув қўлланмалари: электрон маъруза, электрон 
амалий ва тажриба машғулотлари, курс иши); 

билимни текшириш тизими (электрон тест-назорат мажмуалари); 

ўзлаштириш натижалари ҳисоботи (гуруҳлар ўзлаштиришининг электрон журнали); 

ўқув жараѐнини бошқариш (электрон таълим тизими администратори). 

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling