Дифференцирования квази-филиформных алгебр
Key words: Leibniz algebras, Zinbiel algebra, filiform Zinbiel algebra, quasi- filiform Zinbiel algebra, gradation, derivation, nilpotency
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. № 4 *
Key words: Leibniz algebras, Zinbiel algebra, filiform Zinbiel algebra, quasi- filiform Zinbiel
algebra, gradation, derivation, nilpotency. УДК 681.14:371.3:004.4 ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ СТРУКТУРАСИ ВА МАЗМУНИ Д.Э.Тоштемиров, З.Д.Халдарова, Ғ.А.Нафасов, Ж.Д.Саидов Гулистон давлат университети E-mail: toshtemirov73@mail.ru Замонавий информацион технологияларнинг ривожланиш ҳолати, биринчи навбатда жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан таълим соҳасининг ривожланишига боғлиқ. Ҳозирги кунда таълимнинг мазмуни ва сифати масалалари жамиятда устувор йўналиш сифатида қаралиб, дунѐнинг ривожланган мамлакатлари таълим тизимида информацион технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимга информацион технологияларни жорий этиш тадқиқотлари такомиллаштирилмоқда. Республикамиз Президенти И.Каримов 2010 йилда мамлакатимизда ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида бир қанча фикр ва мулоҳазалар келтириб ўтди. Жумладан, маърузада * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. № 4 * 7 ―2011 йилда замонавий кенг форматли ва оптик технологияларни жорий этиш асосида телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилиш, 950 километрдан ортиқ оптик толали алоқа тармоғини фойдаланишга топшириш, вилоятлар марказларига маълумотлар узатишнинг транспорт тармоғини кенгайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилди. Кўзда тутилган ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан Интернетнинг халқаро тармоқларига чиқиш имкониятлари тезлиги 4 баробарга ошириш, турғун стационар алоқа орқали Интернетдан фойдаланувчилар сонини 3 миллиондан 3,5 миллион нафарга кўпайтириш, кенг форматли телекоммуникация тармоқларидан фойдаланувчилар сонини эса 2 баробарга ошириб, 100 мингтага етказиш лозим‖ каби мулоҳазалар айтиб ўтилган (Каримов, 2011). Шунингдек, Президентимиз И.Каримовнинг маърузасида ―Ўқув жараѐнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва Интернет технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ―Электрон таълим‖ миллий тармоғини барпо этишни ниҳоясига етказиш ҳамда 2011 йилда мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларини, кейинчалик эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ягона компьютер ахборот тармоғига улашни таъминлаш вазифаси юклатилади...‖ каби мулоҳазаларга алоҳида тўхталиб ўтган (Каримов, 2011). Тадқиқотнинг мақсади информацион технологиялар асосида ўқув жараѐнини ташкил этишнинг замонавий шакллари, структураси, мазмуни ва улардан фойдаланиш масалаларини ѐритишдан иборат. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling