Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
65 
3- 
жадвал.
Кварк- лептон модели (Кузнецов, 2006)
№ Зарранинг номи ва белгиланиши 
масса 
Электр 
заряди 
Барион 
заряди 
Лептон 
заряди 

Электрон
e
0,511 Мэв 
-1 

+1 

Электрон нейтриноси
e


5 эВ 


+1 

Юқори кварк
u
1,5

5 МэВ 
+2/3 
+1/3 


Қуйи кварк
d
3

9 МэВ 
-1/3 
+1/3 


Мюон

105,7 МэВ 
-1 

+1 

Мюон нейтриноси



0,17 МэВ 


+1 

―Мафтункор‖ кварк
c
1,1

1,4 ГэВ 
+2/3 
+1/3 


―Ғалати‖ кварк
s
60

170 МэВ 
-1/3 
+1/3 


Тау- лептон

1770 МэВ 
-1 

+1 
10 
Тау – нейтрино



18 МэВ 


+1 
11 
Топ кварк
t
175 ГэВ 
+2/3 
+1/3 

12 
Боттом кварк
b
4,1

4,4 ГэВ 
-1/3 
+1/3 

Таъкидлаш зарурки, Оламдаги ҳамма оддий моддалар энг енгил ва 
d
кварклар ва энг 
енгил ва 

лептонлардан ташкил топган. 
Стандарт кварк-лептон модели билан боғланган қуйидаги муаммолар ҳам мавжуд.
Табиатда оғир массали зарраларнинг мавжудлик сабаби ва шундай зарраларнинг яна қанча 
авлоди мавжуд бўлиши мумкинлиги охиригача тўла аниқ эмас. Ҳар ҳил авлодларга мос 
кварклар ва лептонларнинг массалари бўйича бир биридан жуда кучли фарқ қилиши ва 
уларнинг қандай сабабларга асосан каср сонли эдектр зарядига эга бўлишини ушбу модел 
доирасида тушунтириб бўлмайди. 
Ундан ташқари ушбу модел доирасида электр ва ―ранг‖ зарядларининг орасидаги 
боғланиш ҳам тушунтирилмайди ва ҳ.к. 
Махсус курс одатда бир академик гуруҳ (ѐки поток) шаклида ўқитилади, ўқитиш 
жараѐнида замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш тавсия этилади. Бир 
академик гуруҳда ўтиладиган машғулотларда талабаларни микрогуруҳларга тақсимлаб ( ҳар 
бир микрогуруҳ 4-6 тадан талабадан ташкил этилади) ўқитиш яхши натижа беради. Махсус 
курсда замонавий физика муаммоларига оид мураккаб мавзулар ўрганилганлигидан 
машғулотларда муаммовий ўқитиш услуби катта самарадорликга эга. Муаммовий ўқитиш 
услубини қўллашда ўқитувчи томонидан машғулотда ўрганиладиган ҳар бир асосий саволга 
камида 4-6 та муаммоли савол тайѐрланади, саволлар микрогуруҳларга мавзу материалини баѐн 
этгандан сўнг берилади, баъзи ҳолларда ҳар бир талабага алоҳида муаммовий савол берилиб, 
жавобини бир ҳафталик муддатда ѐзма тақдим этиш таклиф этилади. Талабаларга индивидуал 
бериладиган саволлар уларни адабиѐтлар билан ишлашга мажбур этиши керак ва саволларнинг 
жавобини адабиѐтлардаги мавзуни фақат ўқиш орқали топиш мумкин бўлмаслиги зарур. 
Бу усулда талабаларнинг ҳар бири ўқилган материални тўла тушинишга ва 
саволларнинг жавобини чуқур мулоҳазалар асосидагина топишга мажбур бўлади ва бу усулда 
талабаларнинг фақат 40-50 фоизи тўғри жавоб ѐзади, қолган қисми эса қисман ѐки умуман 
жавоб бермаслиги мумкин. Аудиторияда муаммоли саволлар бўйича микрогуруҳ билан
ишлашда саволлар осонроқ танланади ва жавоблар микрогуруҳ сардори томонидан баѐн 
этилади, бу усулда талабалар ҳамкорликда ишлашга ўрганади ва иқтидорли талабалар 
томонидан паст ўзлаштирувчи талабаларга ѐрдам берилади. 
Ўқитувчи томонидан махсус курсни ўрганиш жараѐнида камида икки марта тест қабул 
қилинади ва тест саволлари ( жавобсиз) талабаларга бир ҳафта олдин тақдим этилади. Ушбу 
усуллардан фойдаланиш талабаларнинг фанга қизиқишини орттиради ва ўзлаштириш 
яхшиланади. 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling