Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 63 Ҳозирги кунда кварклар янада кичикроқ зарралардан, яъни ―пракварк‖лардан ташкил топган бўлиши мумкин деган ғоялар олға сурилмоқда (Тешабоев, 1992). ― t confinemen ‖ муаммоси билан боғлиқ ҳолда янги элементар объект – ―тор‖ (струна) ни киритиш ғояси ҳам вужудга келган ва адронларда кваркларнинг ўзаро таъсир потенциалининг кўриниши аниқланган (1-расм). Адроннинг ўлчами тартибидаги 0 a масофада ўзаро таъсир потенциали чизиқли ўзгаради, кварклар орасидаги ўзаро тортишиш кучлари F доимий, бўлиниш энергияси эса чексизликга интилади. Шу сабабли ташқи таъсирлар бу боғланишни узишга, янги эркин кваркларни вужудга келтиришга қодир эмас. 1- расм. Ташқи таъсир потенциал энергияси етарлича катта бўлганда янги кварк- антикварк жуфти ҳамда янги торнинг вужудга келиши содир бўлади (Нестеренко, 1986). (2-расм). 2- расм. 2 a - расмда учта ҳар ҳил рангли кваркдан иборат барион тасвирланган. Кварклардан бирини узиб олишга ҳаракат қилинганда (2б- расм) бутун системанинг потенциал энергияси кучли ортади, оқибат натижада янги кварк-антикварк жуфти туғилиш имконияти ҳосил бўлади ( 2 b расм). Янги туғилган кваркнинг ранги дастлабки кварк ранги билан бир ҳил бўлади, натижада дастлабки барион қайта тикланади, унинг антикварки эса янги ―тор-заррани‖ яъни, мезонни ҳосил қилади (2г-расм). Ҳар ҳил хусусий тебранишлар турларига мос келувчи торнинг ҳолатини, Де-Бройл ғояларига асосан, ҳар ҳил зарраларга мос ҳолатлар деб тавсифлаш мумкин. Шундай қилиб, бу моделга асосан мавжуд ва ҳали очилмаган зарраларни тор тебранишларининг ҳар ҳил гармоникалари деб қараш мумкин. Элементар зарралар назариясида ―тор‖ моделига асосланган ѐндашувни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, фазо ва вақт, зарра ва ўзаро таъсирни ягона қилиб бирлаштирувчи, янада умумийроқ физикавий назария – жами мавжудлик (борлиқ) назарияси (теория всего сущего,(ТВС)) ни яратишга олиб келади деб умид қилиш мумкин (Эстони, 1986). Анъанавий квант назария субатом олами ва уч хил - кучлик, заиф ва электромагнит ўзаро таъсир учун ишлаб чиқилган. Умумий нисбийлик назарияси (УНН) гравитацион кучларни фазо ва вақтнинг узлуксиз структураси билан ўзаро боғлайди. Маълумки, гравитацион кучлар космологик масштабларда, ҳамда суперкичик планк масштаблари ( 35 10 p l м.) да асосий рол ўйнайди. Бу соҳаларда квант ҳодисалари энергия, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling