Ислом динининг беш асосий рукни бор:
1. Имон, яъни шаҳодат (арабча–гувоҳлик бериш);
2. Намоз ўқиш;
3. Закот (арабча – поклаш, ўсиш, ортиб бориш);
4. Рўза тутиш;
5. Ҳаж – қодир бўлган киши учун умрида бир марта Макка шаҳридаги Каъбани зиёрат қилиш ва ушбу ибодат
ўз ичига оладиган арконларни адо этиш.
Эҳсон талаблари қуйидагилардан иборат:
Ақидаларга ишониш;
Маросимларни сидқидилдан бажариш
ИСЛОМ ДИНИНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИ
Қуръони карим – Аллоҳ таоло тарафидан 23 йил мобайнида Муҳаммад пайғ амбарга оят-оят, сура-сура
тарзида нозил қилинган илоҳий китоб ҳисобланади;
Манбаларда берилишича, “Қуръон” сўзи арабча “қараа” – “ўқимоқ” ўзагидан олинган бўлиб, “Ўқиладиган
(китоб)” маъносини беради деб талқин этилади;
“Қуръон” 114 сура (араб. – “бўлак”, “девор”, “тўсиқ”) ва 6236 та оятдан ташкил топган. Унинг “мўъжиза”,
“белги”, “аломат” каби маънолари ҳам бор.
Маккада нозил бўлган Қуръон сураларининг хронологик тартиби қуйидагича:
Макка даври (610-615 йиллар). Бу даврда юксак адабий ижод намуналари бўлган “сажъ” жанрига яқин
шаклдаги суралар нозил бўлган. Европа олимлари уларга “Назмий суралар” деб ном берганлар.
Макка даври (616-619 йиллар), Муҳаммад (с.а.в.) ва уларнинг издошлари доимий таъқиб остида яшаган
ва кўпчилик Ҳабашистонга кўчиб кетган муҳитда нозил бўлган. Бу сураларда Аллоҳнинг номи “Раҳмон”
сифатида кўп тилга олингани сабабли Европа олимлари уларни “Раҳмон суралари” деб атаганлар.
Макка даври (620 йил бошларидан 622 йил сентябригача). Бу даврда ҳам Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг
издошлари таъқиб остида яшаганлар, махфий равишда, кўпинча шаҳардан ташқарида ибодатга
тўпланганлар. Бу давр сураларида исломнинг ақида ва таълимотига кенг ўрин берилгани сабабли,
европалик тадқиқотчилар уларга “Пайғамбарлик суралари” деб ном берганлар.
Муҳаммад пайғ амбар ҳаётлик чоғ ларида яна ваҳй тушиб қолиши мумкинлиги назарда тутилиб, Қуръон
жамланиб, китоб ҳолига келтирилмаган эди;
Пайғ амбар (а.с.) вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг хотирасида ва ёзган нарсаларида сақланиб
қолди;
Пайғ амбардан сўнг мусулмонларга Абу Бакр (572-634) бошлиқ этиб сайланди;
Унинг халифалик даврида (632-634) “муртадлик (диндан қайтиш) ҳаракатлари” юзага келди. Халифа бу
исёнчиларга қарши шиддатли жанглар олиб борди;
Ушбу жангларда кўплаб Қуръонни тўлиқ ёд олган қорилар ҳалок бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |