ИСЛОМ ДИНИ ТАЪЛИМОТИ
Исломнинг асосий манбаси бўлмиш Қуръони Карим VII асрда нозил бўлган. Муҳаммад (а.с.) аввалги
пайғ амбарлар ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, қиёмат олдидан юборилган охирги
пайғ амбар – Набий ва Расул деб тан олинади.
Набий – араб тилидан таржимаси “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини беради. Пайғ амбарлар
орасида уларга Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғ амбарнинг
китоб ва шариатини инсонларга ўргатиб, тарғ иб қилганлари набийлар деб аталади (Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб,
Закариё каби).
Расул – араб тилида элчи маъносини англатади. Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган
пайғ амбарлар расуллар даражасига эришган ҳисобланади. Масалан, Иброҳим, Мусо, Исо кабилар.
Иброҳимга юзта саҳифа, Мусога Таврот ва Исога Инжил номли китоблар нозил қилинган бўлиб, шу билан
бирга ўзларига хос шариат ҳам берилган. Муҳаммад (а.с.) ҳам китоб ва шариат берилган
пайғ амбарлардан бўлиб, унга Қуръони Карим нозил қилинган ва унда махсус шариат берилган.
Ислом таълимотига кўра мусулмон бўлишнинг асосий шарти иймон келтириш ҳисобланади;
“Иймон” сўзининг луғ авий маъноси “ишонмоқ”, “тасдиқламоқ бўлиб”, истилоҳда эса “Ла илаҳа
иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг пайғ амбари”)
калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш демакдир.
Илоҳиётда ислом дини уч асосий қисмдан иборат:
1.Иймон 2.
Ислом
3.
Эҳсон
Иймоннинг етти шарти бор. Улар:
1. Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига иймон келтириш;
2. Фаришталарга ишониш;
3. Илоҳий китобларга имон келтириш;
4. Пайғ амбарларга имон келтириш;
5. Охират кунига ишониш;
6. Тақдирнинг илоҳийлигига ишониш;
7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш. -19-
Do'stlaringiz bilan baham: |