Dinshunoslik faniga kirish
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
DINSHUNOSLIK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбар ҳаёти
ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ
Исломдан олдин Арабистонда ижтимоий сиёсий ҳолат “Жоҳилия” сўзи араб тилида билимсизлик, нодонлик маъноларини беради; Исломдан аввал араблар орасида “ал-Васаниййа” – кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудолик эътиқодидан бехабар бўлганликлари сабабли бу давр “жоҳилия” деб аталган; Арабистонда ҳар хил худоларнинг тимсоллари – санамлар қачон пайдо бўлгани ҳақида муайян тарихий маълумотлар йўқ; Баъзи тарихчиларнинг хабар беришларича, Арабистонга биринчи бўлиб санам келтириб ва унга ибодат қилишни бошлаб берган Амр ибн Луҳай исмли шахс бўлган; Макка Арабистоннинг диний марказига айлангач, у ердаги Каъба санамлар тўпланган жойга айланиб қолган Ибн ал-Калбийнинг араб кўпхудолигига бағ ишланган “Китоб ал-асном” (“Бутлар китоби”) асарида тилга олинган датлабки беш санам (аёл худо тимсоли) Вадд, Сувоъ, Ёғ ус, Ёъуқ, Наср бўлиб, Қуръонда ҳам зикр қилинган (Нуҳ сураси, 22-23-оятлар); Қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига Лот, Манот, ва Уззо ҳам киради. Жоҳилия арабларининг тасаввурида бу учала санам ҳам аёл худолар бўлган; Исломдан олдин Арабистоннинг кўп жойларида яҳудий жамоалари мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар кўп. Яҳудийлар билан бирга Арабистон ярим оролига яҳудий дини ҳам кириб келди. Арабистон яҳудийлари ҳақида, асосан, Қуръон, ҳадис, тафсир, сийра ва тарих китоблари хабар беради; Арабистон ярим оролида яҳудийлик билан бир қаторда христианлик дини ҳам тарқалган эди. Христианлар бу ерда кенг тарғ иботчилик ишларини олиб борар эдилар. ИСЛОМ ДИНИ Ислом жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланади. “Ислом” – (арабча - “бўйсуниш”, “итоат этиш”) – Аллоҳга тил билан имон келтириб, дил билан тасдиқлаш, унинг кўрсатмаларига бўйсунишни англатади. -18- Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбар ҳаёти Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абд ал-Мутталиб Арабистон тарихида “фил воқеаси” номи билан машҳур жангдан 50 кун кейин таваллуд топгани ҳақида илк ислом манбаларида хабар берилади. Мисрлик астроном Маҳмуд пошонинг таъкидлашича, Пайғ амбарнинг таваллуд санаси милодий 571 йил 21 апрелга тўғ ри келади. Оталари Абдуллоҳ ўз ўғ ли Муҳаммад туғ илмасидан олдин савдо иши билан Шомдан қайтаётиб Ясрибда (ҳозирги Мадина шаҳрида) вафот этган. Оналарининг исми Омина бинт Ваҳб бўлиб, Бану Зуҳра уруғ идан эди. Ислом таълимотига кўра, Муҳаммад пайғ амбар номлари зикр этилганда “саллаллоҳу алайҳи васаллам” (қисқача: с.а.в.: “унга Аллоҳнинг раҳмат ва саломи бўлсин”) ёки “алайҳис-салом” (қисқача: а.с.: “унга салом бўлсин”) ибораси ҳурмат юзасидан айтилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling