Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet11/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

2. Матлаи саъдайн. 174-175-бетлар.
қўл ўпиш шарафига етказиб, тортиқларни қўйдилар ва уларнинг сўзларини арз қилдилар”1.
Хитой элчилари қайтаётганларида улар билан бирга Шайх Муҳаммад Бахший номли шахс Хитойга Шоҳрух номидан элчи бўлиб борган ва ўэи билан унинг император номига ёзган мактубини етказган. Мактубнинг ўзига хос томони, унда Шоҳрух Хитой императоридан ислом дини ва шариати қоидалари асосида савдогарлар муҳофазасини таъминлашни илтимос қилади. Шоҳрух Мирзо Хитой императори номидан келган элчилик ҳақида ҳам тўхталиб ўтади ва бу элчиликка жавобан мазкур Муҳаммад Бахший исмли элчини йўллаётгани ҳақида ёзади.CIV CV CVI CVII
Дой-Минг билан Шоҳрух ораларида навбатдаги элчилик мубодаласи 1417 йилга тўғри келади. Ушбу элчилик ҳайъати Хитой императорининг мактубини такдим этади. Абдураззоқ Самар- қандий ушбу мактуб мазмунини қисқача шундай таърифлайди:
“Шунингдек, ўтмишдаги алоқаларни (якунловчи) безак бўладиган ва келажақдаги ўзаро хайрихоҳлик учун асос бўладиган сўзларни ўз ичига олган бир мактубни ҳам келтирдилар. Мазмуни шундай: “Ҳар икки томондан ҳам гайрилик ва бегоналик пардаси даф қилинмоғи, мувофиқатчилик, бирдамлик эшиги очилмоғи лозимдир, токи раъвиятлар ва савдогарлар ўз истак-ихтиёрлари билан бориб келсинлар, йўллар бехавотир бўлсин” ’.
Саройда элчиларга кўп навозиш ва илтифотлар кўрсатилади ва уларни кузатиш чоғида Шоҳрух Ардашер Тавочи исмли элчини ҳамроҳ қилиб Хитойга йўллайди.'1
Ардашер Тавочи 1419 йилда ХитоЙдан катта элчилик билан
бирга Ҳиротга қайтади ва Хитой элчиларини Шоҳрухга таништиради. Элчилар бу сафар \ам қадялар ва императорнинг мактубини топширадилар Бу мактубда ҳам Хитой императори унинг элчиларига кўрсатилган илтифотлардан ниҳоятда мамнун эканини, келгусида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақидаги фикрларини баён этади.'
Шу йилнинг ўзида Хитой императори саройига навбатдаги элчилик ҳайъати йўлга чиққан. Таркибига Ғиёсиддин Наққош кирган бу элчилик деярли кўпчиликни ташкил этган, чунки унга фақатгина бир ҳукмдорнинг эмас, балки бир неча темурий шаҳзодаларнинг элчилари сафарбар этилган эди. Сафарнома муаллифи Ғиёсиддин Наққош бу элчиларни номма-ном санаб, қайси ҳукмдорнинг ваколати билан бораётганлигини қайд этади. Асарга йўл маршрути, тўхталган манзиллардаги элчиларга кўрсатилган илтифотлар атрофлича тасвирланган. Хонбалиқ (Пекин) шаҳридаги император томонидан элчиларнинг қабул маросими, бутун дипломатик церемониал жузъий хусусларгача батафсил баён этилган. Шунинг билан бирга асарда сиёсий тарих, этнография, география, ҳуқуқшунослик соҳаларига доир кўплаб муҳим ва ўз навбатида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Асарга алоҳида аҳамият бахш этувчи яна бир масала, савдогарлар ва сандо-иқтисодий муносабатларнинг акс этишидир.
Хитой билан ғарбий мамлакатлар (Хитойга нисбатан) ораларидаги ўзаро муносабатларда элчилар билан биргаликда катта савдогарлар гуруҳининг ҳам иштирок этишлари мазкур икки мамлакат алоқаларига хос бўлган бир қиррадир. Гап шундаки, Туркистон сарҳадларига йўл олган Хитой элчилари император мактубидан ташқари турли-туман ҳадялар билан келар эдилар. Бунга жавобан Мовароуннаҳр ва Хуросон элчи- лари ўз мамлакатларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан Хитойга олиб бориб ҳадя сифатида тортиқ қилганлар. Бундай ҳадя улашиш анъанаси бора-бора ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгариб, элчилар билан биргаликда энди катта-катта савдогар- лар гуруҳи ҳамроҳлик қила бошлаган. Улар императорга аталган ҳадялардан ташқари Хитой ичкарисидаги аҳоли билан катта ҳажмда мол айирбошлайдилар.
Хитойда Мин сулоласи \укмронлиги даврида Туркистон ҳукмдорлари элчиларига аҳоли билан солиқдан озод ҳолда савдо қилишга рухсат берилган эди.1
Элчилик таркибидаги савдогарларнинг ўрни ҳақида Ғиёсиддин Наққошнинг қуйидаги маълумотларидан тасаввур ҳосил қилиш мумкин:
“Сўнгра элчилардан ҳар бири нечадан навкарга эга эканлиги ҳақида рўйхат туздилар, кўп савдогарлар элчилар қошида навкар бўлиб хизмат қиладилар. Рўйхат қуйидаги тартибда тузидди: Мирзо Шоҳрухнинг элчилари, Шодийхўжа ва Кўкча бошчилигида икки юз нафар; Мирзо Бойсунқурнинг элчилари, Султон Аҳмад ва Хожа Ғиёсиддин бошчилигида, бир юз эллик нафар; Мирзо Суюрғатмишнинг элчиси, Уруғдоқ бошчилигида, етмиш нафар; амир Шоҳмаликнинг элчиси Ўрдувон — эллик нафар.
Иброҳим Султон Баҳодирнинг (Аллоҳ унинг подшолигини абадий этсин) элчилари эса ҳали етиб келмаган эдилар”CVIII CIX.
Хитой солномаларида Мовароуннаҳр ва Хуросондан ташриф буюрган элчилар ҳақида талайгина маълумотлар сақланган
Унга кўра Амир Темур давридан то 1500 йилларгача Самарқанд, Хуросон, Шероз, Ҳирот, Исфаҳон, Тошкентдан Хитойга қарийб 100 маротаба элчилик ташрифотлари амалга оширилганлиги қайд этилганCX -
1442 йил Шоҳрух саройидан Ҳиндистонга юборилган элчи- ликни бошқарган Абдураззоқ Самарқандий ўзининг “Достони сафар-и Ҳиндистон ва шарҳ-и ғаройиб ва байон-и ажойиб-и он” асарида сафардан қайтиш чоғида Кермонга келгани ва мазкур шаҳар ҳокими билан қуйидаги суҳбатини баён этганки, назаримизда, бизнинг мавзуимиз билан боғлиқ қизиқ бир маълумотдир:
“Мавлоно, элчилар ва сизнинг (Ҳиндистонга) бориб кели- шингиз учун қанча маблағ сарф бўлди?”, деб ҳоким савол қилди. Мен: “Қарийб эллик минг динор деб жавоб бердим, У яна: “У ердан олиб келаётган буюмларингиз қднча маблағ туради?” - деб сўради. Мен “ўн минг динор” дедим. У (киноя билан): “Яхши савдо экан — эллик минг динор бериш-у, ўн минг динор қулга

киритиш” — деди. Мен унга жавобан: “Ҳоқон-и Саъид ҳазратлари (Шоҳрух) бундай ҳисобларга бориб ўтирадиган савдогар эмаслар; гоҳо у кишига битта шунқорни келтириб қолсалар, унинг эвазига эллик минг динордан ҳдм ортиқ (маблағ) берадилар.
Мен Сарандиб тарафларидан секка, хутба, туҳфа ва элчилар олиб келаяпман; бу ҳол у кишининг назарида хазинада эллик минг динор бўлишидан кўра ёқимлироқцир” — дедим”.CXI
Абдураззоқ Самарқандийнинг охирги жумласидан маълум бўладики, элчиликнинг асл мақсади Ҳиндистоннинг Коликут шаҳри ҳукмдорига Шоҳрух номи бцлан ўқиладиган хутбани етказиш эди. Кўшни вилоятлар ораларидаги келишмовчиликларни кўрган Коликут волийсининг ўзи бундай ташаббус билан Шоҳрухга мурожаат қилган эди. Булар ҳақида сафарномада муаллифнинг ўзи бундай ёзади:
“Бу хабарни эшитган Коликут волийси ҳар хил туҳфа ва совғалар туадирди ҳамда бир хабарчини Шоҳрухга юборди ва “бу бандарда жума ва ийд (намоз)ларида ислом хутбасини ўқийдилар, агар онҳазрат рухсат берсалар, (хутбани у кишининг) муборак номлари лақаблари билан азиз ва шарафли қилсалар” деб, арзга етказди”.
Абдураззоқ бу хабар билан Коликуг элчиларининг Шоҳрух ҳузурига етиб келганликлари, шундан сўнг Ҳиндистонга элчилик ташрифоти мўлжаллангани ва бу элчиликка унинг (Абдураз- зоқнинг) ўзи бош этиб тайинланганлиги ҳақида маълумот беради.
Абдураззоқ Самарқандийнинг сафарномаси ҳам Ғиёсиддин Наққошнинг Хитой сафарномаси сингари кўплаб тарихий, географик, этнографик маълумотларни ўзида акс эттиради.
Хусусан, дипломатик ва савдо-иқгисодий алоқаларга доир маълумотлар асарнинг аксарият қисмини ташкил этади.
Элчи Абдураззоқ Эроннинг жануби-шарқидаги Ҳўрмуз вилояти, Уммон ярим оролидаги Қурайёт ва Қалхот шаҳарларидан ўтиб, сув йўли билан 1442 йилда Ҳиндистоннинг Коликут шаҳрига етиб борган. У ердан Вижаянагар шаҳрига таклиф этилган.
Вижаянагарга боришига сабаб шуки, Абдураззоқ ҳали Коликутда эканлигида Вижаянагар ҳукмдори Дева Райа II (1422- 1446) элчи юбориб, Шоҳрухнинг элчисини (яъни Абдураззоқни) унинг ҳузурига юборишларини талаб қилган.
Абдураззоқ Самарқандий Вижаянагарда ҳукмдор томонидан кўп маротаба саройга таклиф қилинган. У ерда бўлиб ўтган суҳбатлар, унга кўрсатилган илтифотларни муаллиф ўз кундаликларида батафсил баён этган. Мазкур элчиликдан илгари ҳам Темурийлар давлати ва Ҳиндистон орасида муносабатлар давом этиб келаётган эди. 1411, 1416, 1421 йилларда Шимолий Ҳиндистондан элчилар келганлиги маълум1.
Шоҳрухнинг Деҳлига ҳукмронлик қилган Саид Хизрхон (1414- 1421) номига йўллаган мактубининг нусхаси Ҳайдар Ивоғли томонидан тузилган мактублар мажмуасидан ўрин олган’.
1414 йилда тахтга ўтирган Ҳизрхон Ҳиротга ўз элчиларини йўллаб, Шоҳрухдан унинг номи билан жума ва рамазон ийди намозларида ўқиладиган хутбанинг суратини сўраган.CXII CXIII CXIV Шоҳрух ўз номасида Ҳизрхонни барча зафарлари билан муборакбод этади ва мактуб охирига хутбанинг матнини илова қилади.CXV
Темурий шаҳзодалар олиб борган дипломатик алоқалар кўламининг қанчалар кенг эканлиги уларнинг хорижий ҳукм- дорлар ва замонанинг етук шахслари билан юритган ёзишма- ларининг ҳозиргача сақланиб қолган нусхаларидан ҳам кўриниб туради. Бу ёзишмалар асосан дунёнинг турли қўлёзма захирала- рида сақланаётган муншаот - хатлар мажмуаларидан ўрин олган. Лекин алоҳида таъкидлаш жоизки, тарихий асарларда ҳам баъзан муаллиф хатларнинг матнини тўлиқ келтирган ҳол- ларни ҳам учратиш мумкин. Биз юқорида номини келтирган Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн” асари ҳам бундан мустасно эмас.
Ушбу ёзишмалардан келиб чиққан ҳолда ўша пайтдаги темурийлар даври тарихий-сиёсий ва иқгисодий манзарасини ҳам тасаввур этиш мумкин. Шоҳрух хукмронлиги даврида олиб борилган дипломатик ёзишмаларнинг кўплиги, уларни гео- график нуқтаи назардан бўлиб ўрганишни талаб этади. Жумладан, Хитой императори Дой Минг ва Шоҳрух оралари- даги дипломатик алоқалар, хусусан, ёзишмалар жуда фаол юритилган. Улар ҳақида биз юқорида, Ғиёсиддин Наққошнинг Хитой сафарномаси ҳақида ёзганимизда қайд этиб, “Матлаи Саъдайн”да келтирилган мактублар мазмунини ҳам ҳавола эт- дик.
Амир Темур дипломатияси бўлимида XIV асрнинг охирги чорагида халқаро сиёсий вазият, содир бўлган сиёсий воқеалар, пайдо бўлган сиёсий мувозанат ҳақида гапириб ўтдик. Амир Темур вафотидан кейин унинг ворислари олиб борган муносабатларда анчагина ўзгаришларни кузатиш мумкин.
Лекин таъкидлаш лозимки, Амир Темурга замондош хориж ҳукмдорларнинг кўпчилиги темурий шаҳзодалар даврида ҳам ҳали ўз сиёсатларини юритаётган эдилар ва бу ҳол темурий ҳукмдорлардан ўга сергаклик ва нозик дипломатияни талаб эгар эди.
Темурийлар ташқи муносабатларидаги ўзига хос бир босқични Усмонийлар Давлати билан бўлган алоқалар мав- зуси ташкил этади. Усмонийлар Давлати, Анқара жанги (1402 й.)да мағлубиятга учраганлигига қарамасдан, сиёсий майдондаги ўз мавқеини тез орада мустаҳкамлаб олган эди. Темурий ҳукмдорлар улар билан муттасил алоқа боғлаб турганлар. Бу ҳақпа ҳар икки томон орасида юборилиб турилган мактубларнинг нусхалари далолат беради,
Маълумки, Амир Темур билан усмонийлар султони Боязид Йилдирим ораларидаги низонинг сабабларидан бири, Табризда ҳукмронлик қилган қора қуюнлилар ҳукмдори Қора Юсуф Туркман (1389-1420)га усмонийлар султонининг ҳомийлик қилиши эди1. Қора Юсуфга нисбатан Амир Темурдаги адоватнинг сабаби шунда эдики, Соҳибқирон Қора Юсуфни савдо ва ҳаж карвонларини ғорат қилишда айблар эди. Бунинг устига, Қора Юсуф Амир Темур томонидан Авник қалъасига ҳукмдор этиб тайинланган Отламиш Қавчин исмли шахсни

асир олиб, Қоҳирага - мамлуклар саройига юборган эди. Амир Темурдан кейин унинг ворислари билан ҳам мазкур Қора Юсуф ораларидаги муносабатлар муҳити ўзгармай қолди.
Темурий шаҳзодаларнинг усмонийлар, оқ қуюнлилар билан ёзишмаларининг кўпчилигида Қора Юсуфнинг номи ўртага чиқаверади. Шоҳрух Мирзо Усмонийлар султони Муҳаммад Чалабий (1402-1421)га нома йўллаган. Бу номада Шоҳрух, агар Қора Юсуф усмонийлар мамлакатида кўрингудек бўлса, уни темурийлар саройига жўнатиб юборишларини илтимос қилади.1 Бу мактубга усмонийлар султони муфассал бир жавоб қайтарар экан, Қора Юсуф учун усмонийлар мамлакатига борадиган йўлларни беркитиши ёки узрхоҳлик юзасидан уни (Қора Юсуфни) темурийлар саройига юборишга ҳаракат қилажагини маълум қиладиCXVI CXVII.
Қора Юсуфнинг ўзи бир неча бор Шоҳрухга мактуб юбориб унга таҳсинлар ўқиганCXVIII. Шу йўл билан Озарбайжон тахтини яна ўз тасарруфига олишни кўзлаган эди. Лекин Шоҳрух унинг Амир Темур билан муносабатларини, ўз иттифоқдоши Бағдод ҳокими Аҳмад Жалойирий (1382-1410)га нисбатан қилган хиёнаткорлигини ҳали унутмаганлиги учун бу уринишлар бенатижа қолади.
Амир Темур билан иттифоқдош бўлган ҳукмдорларнинг кўпчилиги унинг вафотидан кеймн ҳам темурмйлар билан муносабатларини давом эттирадилар. Маълумки, Кичик Осиё ва унга чегарадош ҳудудлардаги бир қанча ҳукмдор доиралар Амир Темур томонини ёқлаган эдилар.CXIX Шулардан бири Диёр- бакр ҳукмдорлари билан муносабатлар Шоҳрух ҳукмронлиги даврида ҳам давом этган. Бу табиий ҳол, чунки оқ қуюнлилар- нинг ашаддий душмани бўлган қора қуюнлилар, юқорида таъкидлаганимиздек, ўз иттифоқчилари билан биргаликда ҳам темурийлар, ҳам оқ қуюнлиларга қарши фаол ҳаракатда эдилар1. Муншаот мажмуаларида оқ қуюнлилар ҳукмдори Қора Усмон (1378-1435)нинг Шоҳрухга йўллаган мактубининг нусхаси сақланиб қолган. Мактубда оқ қуюнли ҳукмдори Кичик Осиё ва Озарбайжонда юзага келган сиёсий аҳвол, жумладан, Қора Юсуфнинг Озарбайжон тахти илинжида қилаётган ҳаракатлари ҳақида ёзади. Шу билан бирга, Шоҳрух Мирзога темурий шаҳзодалар ораларидаги ўзаро келишмовчи-ликларга барҳам беришни насиҳат қилади. Ушбу мактуб Шоҳрухга етиб бормаган, чунки у йўлда Қора Юсуфнинг қўлига тушган ва усмонийлар султонига жўнатиб юборилган. Булар ҳақида Қора Усмон ва усмонийлар султони Муҳаммад Чалабий ораларида олиб борилган ёзишмада маълумотлар борCXX CXXI.
Шоҳрухнинг усмонийлар султони билан ёзишмаларидан бири Қора Юсуф устидан қозонилган ғалаба билан боғлиқ. “Матлаи Саъдайн” муаллифи ўз асарида Шоҳрух Мирзонинг Ироқ ва Озарбайжон мамлакатлари фатҳ этилишининг сабаби ҳақида шундай ёзади:
“Он ҳазрат (Шоҳрух) Сиддиқ исмли бир навкарни Амир Қора Юсуф қошига юборди ва: “Амир Юсуф мувофиқатчилик йўлига тушсин ва фисқу фасод кўчасидан ҳам тўғрилик содиқлик шевасига бурилсин”, деган хабарни юборди. Сиддиқ элчилик мазмунини адога етказди. Бироқ амир Қора Юсуф исён белгиларини зоҳир қилди. Сиддиқ қайтиб келди ва ниманики кўриб билган бўлса, ҳақиқат-хулосасини арзга етказиб: “Амир Қора Юсуфнинг хаёлида салтанат даражаларига кўтарилиш савдосию давлат поғоналарига юксалиш орзуси бор ва у мамлакатда ўзини мустақил бир султон деб ҳисоблайди: Атроф амирлари унинг амрларига мутедирлар ва у мамлакатда унинг фармони жорий. У мустаҳкам ҳисорлар қурдириб, кучли қалъалар бино қилган-у, аммо шаръий қонун-қоидалар бузилган, хайрли жойлар беравнақ, қаровсиз қолиб кетган. У кечаю кундузни фисқу фужур билан ўтказмоқда ва мустақиллик хаёли димоғини ақлдан оздирмоқда”, дейдиCXXII

Шоқрух Мирзо Қора Юсуф ҳузурига бир неча бор элчилар йўллаган. Дипломатик тадбирлар натижа бермагандан сўнг жанг тадбири кўрила бошлаган. Шу кезлари Қора Юсуф касалга чалиниб 1420 йилда вафог этади. Лашкари эса ҳар томонга тарқалиб кетади. Шоҳрух ушбу воқеадан сўнг турли мамлакат- ларга, шу жумладан, усмонийлар султонига ҳам фатҳномалар йўллаган.1
1421 йилдан бошлаб Усмонийлар давлатини султон Мурод (1421-1444; 1446-1451) бошқарди. Темурий ҳукмдорлар у билан ҳам муттасил алоқа боғлаб турганлар. Улар номидан ўзаро юборилган мактубларнинг нусхалари иншо мажмуаларида учрайди. Шоҳрух ва Мурод номларидан ёзилган олти мактуб нусхаси ҳозиргача аникданган ва илмий муомалага киритил- ган CXXIII CXXIV
Султон Муҳаммад Фотиҳ (1444-1446)нинг Шоҳрух Мирзо билан макотибасининг нусхаси ҳам сақланган. Ушбу ёзма мулоқот ташаббуси Муҳаммад Фотиҳ томонидан кўрсатилган эди Мактубда Фотиҳ ўз отаси Султон Муроднинг салтанат тахтини унга топширгани ва Оврупо иттифоқчи кучлари билан бўлган муҳорабаларда қозонган ғалабалари ҳақида ёзган. Шоҳрух ушбу номага жавобан ўз мактубида, аввало, Фотиҳни султонлик тахтига мушарраф бўлганлиги билан табриклаб, сўнг орада савдо, элчилик алоқаларини мустаҳкамлаш истаги- ни билдирган.CXXV
Шоҳрухдан кейинги ворислар, умуман, темурий шаҳзода- ларнинг усмоний султонлари билан доимий алоқада бўлиб келганлиги, сақланиб қолган ёзишмалар тўпламларидан ҳам кўриниб туради.
Шоҳруҳдан кейин темурийзодалардан унинг набираси султон Алоуддавла (1417-1460)нинг усмоний султонларидан султон Муҳаммад ва султон Муродлар билан ёзишмалари, Мирон- шоҳнинг набираси Абу Саид Мирзо (1451-14б9)нинг қора қуюнлилар ҳукмдори Жаҳоншоҳ (1538-1467) билан ёзишмаси, султон Ҳусайн Бойқаро (1470-1506)нинг усмоний султонларидан султон Муҳаммад (1444-1446; 1451-1481) ва султон Боязид (1481 -1512)лар, оқ қуюнли ҳукмдорларидан Рустам шо\ (1493- 1497)лар билан ёзишмалари турли иншо тўпламлари таркибида сақланиб қолганки, уларнинг барчаси бизнинг мавзу бўйича жуда қимматли маълумотларни беради.
Тарихий асарларда учрайдиган темурий шаҳзодалар саройидан хорижий мамлакатларга кетган элчилар, хорижий элчиларни темурийлар саройида қабул маросимлари, хориж ҳукмдорлари билан ёзишмалар, қисқаси, темурийлар хорижий муносабат- ларига доир кўплаб маълумотлар борки, уларни кўздан кечирар эканмиз, темурийлар саройида ташқи ишлар билан шуғул- ланувчи бутун бир тизим ишлаб турганини кўриш мумкин. Хорижий данлатга борадиган элчиликни ташкил этиш, хориждан келадиган элчиларни кугиб олиш, қдбул маросимларини ташкил этиш, элчиларга хизмат кўрсатиш каби ҳар бир масаланинг ўз мутасаддиси темурийлар саройида тайин қилинган. Саройда мунший девони фаолият кўрсатиб турган ва темурий ҳукмдор номидан хорижий шоҳу султонларга юбориладиган мактубнинг мукаммал, назокатомуз иборалар билан безатилган бўлиши ва аксинча, хориж ҳукмдорларидан келадиган мактубларни таржи- ма қилиш, уларнинг нусхасини олиш каби масалалар мазкур девоннинг масъулиятига кирган.
Темурийлар ташқи муносабатларида кўзга ташланадиган яна бир қирра шуки, уларнинг хориж ҳукмдорлари билан ёзишмала- рида ёки элчиларнинг ҳукмдорлар билан мулоқотларида, албатта, савдо алоқаларини йўлга қўйиш ёки мустаҳкамлаш ва савдогарлар хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар кўтарилганлигини кўрамиз. Бу эса темурий хукмдорларнинг савдо-иқгисодий алоқа- ларга нақадар жиддий эътибор берганлигидан далолат беради.
Темурий шаҳзодаларнинг хориж ҳукмдорлари билан олиб борган дипломатик алоқалари кенг жуғрофий ҳудудларни ва узун даврларни қамрагани боис, уларни бу ерда батафсил ёритиш имкони йўқ, албатта. Юқорида келтирилган айрим далилларнинг ўзиёқ темурийлар дипломатияси Амир Темур асос солган буюк давдат анъаналарига таянган ҳолда кенг кўламда ташқи сиёсат юритиб келганлигини исботлаб турибди.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling