Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
/. Уша асар, 345-6 бет.
2. Ўша жойда муждаи фархадсамар етишди. Таҳниятгуйлик, муборакбодлиғ русуми била ўз тарафидин киши юбормоқни ансаб ва ужиб кўриб, фазилатбарор, фаросатинтимо Шукрулло Оғони элчи қилиб ва тансуқ ва армуғон тариқасида минг калла қўй ва минг ботмон ғалла топшируб, Ҳирот юборди”1. 1856 йилда эса, Эрон қўшинлари Ҳирот устига яна бостириб келганларида, Марвга етиб келган Хива хони Муҳаммад Амин (1845-1856) ўз сарҳаддари мудофааси йўлида қатор тадбирларни амалга ошириш билан бирга, ушбу шаҳарга туғидган хатарни олдини олишда унинг ҳукмдорига кўмак бериш мақсадида нафақат Ҳирот, балки Афғонистондаги бошқа ҳукмдорлар билан ҳам узвий дипломатик музокаралар олиб борганди. “Хон ҳазратлари, - деб ёзади Баёний ана шу воқеалар хусусида, - Марвға мин жазм этиб ва навкарларга пул бериб ва тамоми оға- инилариға ва тамоми умаро ва аркони давлатларга инъомлар бериб буюрдилар: ҳама сафар асбобини тайёр этсунлар. Мундин бир ҳафта ўткандин сўнг тангриқули тўрани жойнишин этиб, отланиб чиқиб, оҳиста-оҳиста равон бўлдилар, токим тамоми лашкар изларидин тушуб жам бўлдилар. Қиёкўлининг бир манзилига етиб келиб эрдилар. Маймананинг хони ўғлини элчи қилиб пешкашлар била юбориб эрди, ул ерга келиб мулозиматға етди. Ҳирот шоҳидин ҳам бир элчи кўп туҳфа ва пешкашлар била бир фил келтурди ва Кобулдин ҳам элчи келди. Хон ҳазратлари буюрдилар: филни ясатиб, устига кднор ёпиб, онинг устига тахт қуруб - боргоҳнинг олдига келтурдилар”CCI CCII. Бу парчадан яна бир нарса англашиладики, Ҳирот шаҳрига нисбатан Эрон уюштирган ҳарбий юришга қарши бўлган кучлар ичида Хива хонлиги сезиларли нуфузга эга бўлган ва қўшни ҳукмронликлар унга катта ҳурмат билан қараганлар. Солномаларда ўша давр дипломатияси тарихида қарор топган қатор қонун-қоидалар ҳэқида ва уларга қатъий риоя этилганлиги хусусида ҳам ғоят қимматли маълумотларга дуч келамиз. Бу соҳадаги фактлар биргина Хива хонлиги ташқи сиёсатига доир масалалар тарихинигина эмас, балки, умуман мусулмон шарқидаги қатор бошқа мамлакатлар дипломатияси тарихига оид айрим муаммоларни тадқиқ этишга ҳам имкон беради. Чунончи, Хива хонларидан биронтаси вафот топса ва унинг ўрнига янги хон тайинланса, албатта, бу воқеа муносабати билан қўшни ва алоқада бўлинган узоқ мамлакатларга элчилар йўлланган. Бу мамлакатлар қукмдорлари ҳам ўз навбатида ана шу элчиларга қўшиб вакиллар юборганлар. Улар, биринчидан, аввалги хон вафоти муносабати билан ўз ҳукуматларининг таъзиясини изҳор этган бўлсалар, иккинчидан, янги хоннинг тахтга чиқишини муборакбод қилиб, унга валинеъматларининг табрик мактуби ҳамда совға-саломларини топширганлар. Баёнийнинг ёзишича, Раҳимқулихондан (1843-1846) сўнг тахтга чиққан Муҳаммад Аминхон ана шу анъанага мувофиқ дарҳол "атроф ва акнофдағи қалъа ва баладаларнинг ҳукмронлариким, муҳаббатномалар юбориб якжиҳатликдин дам урар эрдилар, барчалариға жулуси ҳумаюннинг эълони учун пайғом юбормоқни муносиб кўриб, ҳар бирига бир кишини таҳниятнома била юбордилар, андоғким Шукрулла Оқони Теҳронга юбориб, андин Истанбулға бормоқни зам амр этиб, шоҳга ва ҳалифаға муносиб туҳфа ва пешкашлар бериб, номалар топшурдилар ва Хўқанға Отаниёзбекни таҳниятнома била юбордилар, хони мағфурнинг вафоти ва ўзларининг жулуслари ахбори учун Муҳаммад Шарифбойни Бухорога юбордилар”1. Қатьий қоидалардан яна бири шу бўлганки, агар элчи юборилган манзилга етиб боргунча уни йўллаган ҳукмдор вафот топса, бундай элчининг ваколати расмий кучини йўқотган ҳисобланган ва уни борган жойидаги ҳукмдор қабул қилмаган ҳамда у билан ҳеч қандай музокаралар юритмаган. Бундай ҳолларда элчилар вазифаларини адо эта олмасдан орқага қайтишга ёки чопар орқали мактуб йўллаб, янги ҳукмдордан ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат келгунга қадар ўша мамлакатда истиқомат қилиб туришга мажбур бўлганлар. Бунга мисол тариқасида Муҳаммад Аминхон томонидан Туркияга 1855 йилда элчи сифатида юборилган Шукрулло Оқо билан юз берган воқеаларни келтириш мумкин. Маълумки, бу элчи халифа ҳузурига равона бўлиши билан бир вақгда Хива хони Серахс томонга юриш уюштиради ва у ерда жангда ҳалок бўлади. Бу хабарни элчи йўдда эшитишига қарамай ўз сафарини давом эттиради. Аммо Истамбулда уни Хива элчиси сифатида тан олмайдилар ва у султон ҳузурига киритилмайди. Шундан сўнг у Хоразмга мактуб йўллаб, ўзининг элчилик ваколатини янгидан тасдиқланишини илтимос қилади. Огақий “Гулшани давлат”да ана шу воқеалар тафсилотини баён этар экан, Хива тахтига ўтирган янги хон - Саййид Муҳаммад Баҳодирхоннинг (1855-1865) Туркия султони Абдулмажидга (1839-1861) махсус мактуб йўллагани ва унда Шукрулло Оқо ваколатини тўла тасдиқ этганлигини таъкидлайди. Солномада бунинг исботи сифатида келтирилган хон мактубида, жумладан, қуйидагилар битилган эди: “Шукрулло Оқониким, Муҳаммад Амин хони марҳумийнинг амри била Рум вилоятиға марсул бўлмиш эрди, ҳоло Исломбул шаҳрида олий жаноблари хизматида таваққуф кўргизмишдур, ўз тарафимиздин вакил ва элчи қилдуқ. Онинг вакиллик ва элчилигин қабул этсунлар ва Муҳаммад Аминхон -марҳумий оқомизнинг юборгон номасида ҳарна сўз бўлса, бизнинг ҳам сўзимиз шулдур, эшитсунлар”. Огаҳийнинг ёзишича, “халифа нома мазмуниға мутталеъ бўлғондин сўнг Шукрулло Оқонинг элчилигин ва Муҳаммад Аминхони жаннат маконнинг номасин қабул қилди. Ва Шукрулло Оқонинг мартабасини бурунғидин неча даража баланд этиб, вазифасиға кўп зару мол муқаррар қилди ва Шукрулло Оқо ғоятсиз масрур ва хушҳол бўлиб, бир неча айёмни Хоразм азимати учун рухсат олмоқ фикрида ўткарди”1. Айрим ҳолларда элчиларга юклатилган вазифалар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар келтириладики, улардан ўзаро сиёсий алоқаларнинг даражаси ҳдқида, баъзи муҳим тарихий воқеалар туғрисида тўла тасаввурга эга бўлиш имкони туғилади. Масалан, “Фирдавс ул-иқбол”да баён қилинишича, 1814 йилда ХуросондаCCIII CCIV CCV CCVI Хивага келган элчиларга хон ўз навбатида элчи қўшиб жўнатар экан, у билан бирга қўйидаги мазмунда хабар йўллайди: “Агар эллик ва итоат изҳорида содиқ бўлсалар, куз фаслида иншоаллоҳ ул тарафға азм эткумиздир. Агар эл мухолиф бўлсалар, алар самтиға нуҳзат қилғумиздир. Агар эл бўлсалар, Саодатқулихон янглиғ акобир ва мўътабар кишилардан кўп киши мулозиматга ирсол қилиб, закот ва хирожни камо ҳаққаҳу юборсинлар”5. Бундан ўша йилларда Хуросоннинг шимолий ноҳиялари, жумладан, Серахс ва унинг атрофлари Хива хонлиги тасарруфида бўлганлиги ва унга тобе жойлар сифатида хирож тўлаб турганлиги маълум бўлади. Яна бир мисол. 1845 йили Бухоро амири Насруллохон Хивага Қўчқорбек Мироҳурни элчи қилиб юборади. Афтидан, амир Насруллохон Хива ҳукмдори Раҳимқулихонга йўллаган ўз мактубида унинг шаънига тсгадиган тарада муомалада бўлган ёки ички ишларига аралашиш даражасидаги таклифлар йўллаган. Бунга жавобан Хива хони Кучқорбек Мироҳурга ўз элчиси Раҳматулла Қоракўзни қўшиб Бухорога жўнатар экан, Насруллохонга қуйидаги мазмундаги мактубни топширишни буюради: “Амир Насруллонинг муддаоси агар мусолаҳа қилиб боришмоқ бўлса мухориба майдонига чиқсунким, биз ҳам ул амрга муҳайё ва мададдурмиз. Бу икки ишнинг қайсисини ихтиёр қилса, ул ишга бел боғласунким, иккиси ҳам бизнинг мақсадимиздур”1. Шу нарса диқкдтга сазоворки, Хива солномаларида муаллифлар у ёки бу мамлакатга хонлик тарафидан элчи қилиб тайинланган шахсларнинг номини аташ билан чекланмасдан, кўпчилик ҳолларда, уларнинг насл-насаби, таваллуд топган жойи, хонликда эгаллаб турган мавқеи ҳақида ҳам ажойиб маълумотлар келтириб ўтадилар. Ҳожи Шукрулло Оқо, - дейилади ‘Тулшани давлат”да, - Хоразм давлатининг қадимий давлатхоҳ умаросидин ва сартия тавойифининг корогоҳ куборосидиндур ва анинг маншаъ ва манлиди Кот вилоятидир ва ватан ва маскани ҳам андадур ва Муҳаммад Аминхон салтанати авойилида онинг амри била элчи бўлиб Рум подшоҳи султон Абдулмажидхонга нома ва туҳфа элтиб, онинг нома ва ҳадясин ҳам мазкур хоннинг олдига келтурмиш эрди”’. «Жомеъ ул-воқеати султоний»да Эронга юборилган навбатдаги элчи ҳақида эса қуйидагиларни ўқиймиз: “Эрон подшоҳи Муҳаммад шоҳнинг юборган элчисига атабайи фалак мартаба мулозимларидин дониш ва ихлос орой Муҳаммад Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling