Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet21/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

/. Ўша жойда.
муносиб шавкат билан қаракат қилганини” қайта-қайта таъкидлайли. “Регистондан аркка ўтишда ҳар бир амалдор пиёда бўлади, - деб ёзади у. - Мен ҳамма жойдан отлиқ ўтиб, амирнинг ўзи, қозикалон ва қушбеги олдидагина отдан тушдим.”1
Бундай эътирофдан мазкур элчи дипломатиянинг халқаро тан олинган анъаналаридан саналмиш қоида - ҳар бир элчининг зиммасида нафақат ўз ватанининг шон-шавкатини сақлаш, айни бир вақгда ўзи борган мамлакатнинг қонун-қоидаларини ҳурмат қилиш мажбурияти ҳам борлигидан бехабармиди, ёки “Сафарнома...” муаллифнинг шоҳ олдидаги хизматларини бўрттириб кўрсатиш учун ёзилган асарми деган савол келиб чиқади. Афсуски, унинг маълумотларини бошқа манбалар билан қиёслаш имкони йўқ - ношир таъкидлашича, Эрон манбаларида на унинг номи, на ўзи ҳақида бирор эслатма учрамайди. Бизнинг ихтиёримиздаги манбаларда ҳам бу ҳақда маълумотлар топилмади.
“Сафарнома”да: “Мен оми одам ва навкар бўлсам-да...” деган ибора учрайди. Бу ҳолда элчининг дипломатиянинг талаб ва қоидаларидан бехабар бўлганини тушуниш мумкин. Бироқунинг амир билан суҳбатлари ҳақида: “Мен, маслаҳат қилинганидек, даалат шукуҳига муносиб жавоб қилдим...”CCCIII CCCIV каби жумлаларни ва элчининг Эроннинг сиёсий-иқтисодий аҳволи ҳақида ҳамда Англия билан муносабатлари тўғрисида амирга берган муболағали ахбороти тарихий ҳақиқатдан йироқ эканлигини ҳам ҳисобга олинса, буни шоҳ ҳукуматининг Бухорога нисбатан такаббурона сиёсатидан далолат, дейиш мумкин бўлади.
Эрон элчиси Бухоро амири билан музокараларда Эроннинг ҳарбий қудрати, унда йиғилган қурол-яроғлар шиддатига ҳеч ким бардош бера олмаслиги ҳақида муболаға қилган ва у билан иттифоқ бўлишни тавсия этғанди. Шоҳ дипломатияси инглиз- ларнинг тазйиқи остида уларнинг талабини бажариш мақсадида барча омиллардан, шу жумладан элчининг, “оми”лиги ва “навкарлик” шиддатидан ҳам фойдаланган ва эронликларга хос бўлган латофат ва назокат анъаналаридан чекинган эди.
Хуллас, Бухоро саройида Эрон элчисини қабул қилиш маросимида икки давлат ўртасидаги зиддиятли муносабатлар ва элчининг носамимийлиғи ўз аксини топган ва улар маросим тартибига путур етказган эди. Шунга қарамай, амир ўзаро муносабатларда зоҳирий тинчликни сақлаб қолиш мақсадида Эрон элчилигининг арзига қисман ижобий жавоб қилган эди.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб ишонч билан айтиш мумкинки, Ўрта Осиё давлатларида, ҳар бир мустақил давлатда бўлгани каби, дипломатия давлатчиликнинг ўзига хос хусусияти сифатида давлатнинг ташқи сиёсатида катга роль ўйнаган ва унинг воситасида давлатлараро муносабатларда содир бўладиган сиёсий, ижтимоий, маънавий, савдо алоқалари муаммолари ҳал қилинган, жангу жадалларнинг олди олинган, дўстона муносабатларни ривожлантириш кўзланган.
Элчиларни қабул қилиш маросими муайян бир тартиб- қоидалар асосида олиб борилган, бу ҳақда рисолалар ёзилган.
У ёки бу даврда дипломатик алоқаларнинг ривожи давлатлар ўртасидаги муносабатлар даражасига боғлиқ бўлганидек, элчиларни қабул қилиш маросимлари ҳам муайян бир тарихий даврда томонларнинг ўзаро муносабатларининг характери, хусусиятлари, имкониятлари ва халқаро майдондаги мавқеи билан белгиланган.
Амир Темур давлатида чет эллик элчиларни қабул қилиш маросимига хос бўлган қатъий тартиб-қоидалар давлатнинг қудрати ва унда ўрнатилган интизомни ҳамда давлатнинг чет эллар билан дипломатик алоқаларни кенгайтириш иштиёқини намойиш қилса, XV]-XVII] асрларда Бухоро-Ҳиндистон дипло- матик алоқалари маросимига киритилган янгиликларда икки давлат ҳукмдорларининг ўзаро яқинлиги, бир-бирига эҳгиёж- мандлиги, дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашдан ғоятда манфаатдор эканлиги акс этади.
XIX аср бошида Бухорода Россия элчисини қабул қилиш маросими қоидаларига киритилган ўзгартишлар Бухоронинг йирик давлат билан дипломатик алоқаларини мустаҳкамлашдан, ўзаро савдо алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги- дан дарак беради ҳамда муайян бир даражада эҳтиёткорлик мавжудлигини ҳам кўрсатади.
XIX аср ўрталарида Эрон элчисини қабул қилиш мароси- мининг у қддар тантанавор бўлмаганлиги ва айрим тушунмов- чиликлар юз бергани ҳам икки давлат ўртасидаги зиддиятли муносабатлар билан белгиланади. Бу алоқаларда ташқи дунёдан ажралиб қолган ва заифлашиб бораётган Бухоро амирининг худди шунингдек заифлашаётган ва Англияга қарам бўлиб бораётган Эроннинг ички ва ташқи аҳволидан мутлақо бехабарлиги ва Эрон элчисининг бундан фойдаланганлиги намоён бўлади.
Демак, Ўрта Осиё давлатларида чет эллик элчиларни қабул қилиш маросими муайян тартиб қоидалар асосида олиб борилган бўлса-да, ўзаро муносабатларнинг характери ва даврнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий омиллари тақозоси билан уларга ўзгартишлар киритиб борилгани кузатилади.
X У Л О С А
Мустақиллик шарофати билан уч минг йилдан зиёд вақг ичида фаолият кўрсатган давлатчидик тарихимизнинг барча жабҳаларини одилона тадқиқ этиш, уни халқимизга бир бутун ва ҳаққоний тарзда тақдим этиш имконига эга бўлдик.
Албатта, бу бирдан юзага чиқадиган осон иш эмас. Бунинг учун шу пайтгача ўрганилмаган ёки атайлаб четлаб ўтилган сон-саноқсиз ёзма манбаларни ўрганиш, архив маълумотларига мурожаат қилиш, ҳатто илгари истифодага киритилган юзлаб ҳужжатларни ҳозирги кун талаблари нуқгаи назаридан қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Ҳали тарихимизда ўрганилмаган воқеликлар, ёзилмаган “оқ доғлар” кўп.
Ана шундай соҳалардан бири ўзбек дипломатияси тарихидир.
Маълумки, дипломатия тарихи давлатчилик тарихининг тарки- бий атрибутидир. Уни ёритмасдан туриб данлатчиликнинг муайян тарихий шароитдаги фаолиятини объектив баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ушбу мавзу ҳозирги кунда гоят катта аҳамиятга молик бўлган долзарб йўналишлардан бири саналади.
Ў.збек дипломатияси тарихи сарҳадларимизда биринчи пайдо бўлган давлатчилик уюшмалари тарихидан бошланади. Унинг сарчашмалари “Авесто” саҳифаларида акс этган фикр-мулоҳдза- лардан озиқланган. У асрлар мобайнида сайқалланиб келган. Давлат- дан-давлатга, элдан-элга, асрдан-асрга ўтиб, тобора тиниқлашиб борган унинг турли қирралари “Қутадғу билик” ва ўнлаб дастурий асарларда ўз аксини топиб келган. Бундай ажойиб манбалар тарихи- мизда фаолият кўрсатган ҳукмдорлар учун ташқи сиёсат бобида дастуриламал вазифасини ўтаган.
Давлатчилик тарихимизда бўлганидек, унинг таркибий қисми - ўзбек дипломатияси тарихида ҳам ҳодисалар ривожи бир зайлда давом этмаган, унда баъзан кенг қамровли имкониятлар даври ҳукм сурган бўлса, айрим замонларда таназзул ҳамда чекланган воқеликлар даврлари ҳам намоён бўлган. Аммо, шунга КЗрамасдан, давлатчилигимиз тарихила юз берган барча ҳолатларда дипломатиямиз тарихан таркиб топган ўз тамойилларига амал қилиб келган, унда мустақиллик ғоясига содиқлик, тинчлик ва осойишталикка интилиш, уни асраш, қўшни давлатлар ва халқлар билан яхши муносабатларни жорий этиш, савдо-сотиқни ривожлантириш, бошқа халқларга ҳурмат билан қараш, ватанни севиш, адолат нуқгаи назаридан иш кўриш каби қирралар ҳамиша намоён бўлиб келган.
Тўплам-моногорафиядаги ҳдр бир даврга бағишланган илмий очеркда, унга илова қилинган дипломатик ёзишмалар, ҳужжатлар ва лавҳаларда ана шу тамойиллар у ёки бу тарзда ўз аксини топган. Бу ҳол узоқ тарихимизда юз берган айрим узилишлар ҳисобга олинмаса, қадим даврлардан то XIX асрнинг иккинчи ярмигзча, яъни Ўрта Осиё хонликлари Россия империяси томонидан босиб олингунига қалар узлуксиз давом этиб келган.
II қисм
Юртимиз дипломатиясига оид лавҳалар
Ўзбек дипломатиясининг жуда қадим замонларга оид ёзишмалари бизгача етиб келмаган. Араб истилосигача бу ерда мавжуд бўлган асарлар ва ҳужжатлар “кофирлар маънавияти" сифатида мусулмон фотиҳлари томонидан йўқ қилиб ташланган.
Масалан, Абу Райҳон Беруний араб лашкарбошиси Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги истилочилар Хоразмни забт этгач, бу ердаги ёзма ёдгорликларга нисбатан юритган сиёсати ҳақида шундай ёзганди: "Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди”.’ Шунинг учун ҳам бундай маълумотлар кўпроқ хорижий муаллифлар (юноний, чиний каби) асарларида учрайди. Айни вақгда кўпгина ажойиб маълумотларни тошбитиклардаги хабарлардан ҳам олиш мумкин. Баъзи хабарлар бизгача етиб келган суғд ҳужжатларида ҳам мавжуд. Аслида эса уч минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихига эга бўлган юртимизда турли даврларда фаолият кўрсатган давлатлар ташқи сиёсатига доир минглаб ҳужжатларнинг бўлганлигига шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Кейинги минг йиллик тарихимиз эса аждодларимиз қўли билан ёзилган китоблар - қўлёзмаларда ўз аксини топган. Уларда дипломатик ёзишмаларга оид кўплаб маълумотлар жамланган. Айни вақгда бундай маълумотлар турли давлат архивларида ҳам мавжуд.
Қуйида ана шу манбалардан айрим намуналар келтирилади.
Хитой элчиси Чжан Цян
маълумотларидан:

Хитой давлати милоддан аввалги иккинчи асрда Хан сулоласи даврида ғарбга томон интила бошлайди. Бу ҳол иккинчи асрнинг сўнгги чорагида Фарғона билан Хитой ўртасида кескин сиёсий-

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling