Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎРТА ОСИЁ ВА РОССИЯ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИГА ДОИР 1. “Элчига ўлим йўк” таомили нега бузилди
МИТТ, т. 2. 289-бет.
мусулмон учун фарз эканлиги” ҳақида хитобнома ва махсус хатлар йўллайди. Айни пайтда у, Серахс шаҳри аҳолисининг илтимосига кўра, уларга ўз қўшинининг ёвмут ва жамшид- лардан иборат Мир Аҳмадхон Жамшид қўмондонлигидаги сараланган қисмларини зудлик билан ёрдамга йўллайди”1. Бу орада Хуросон волийси султон Мурод Мирзонинг хуфия- лари унга қарши келаётган Хива суворийларининг қудрати ҳақида ваҳимали хабарлар келтирадилар ва форс қўмондони ўз қўшинларига Серахс остоналаридан зудлик билан Машҳадга қайтиш ҳақида буйруқ беради. Бундан илҳомланган туркман қабилалари ва жамшидлар 8 минг кишилик суворийлар билан ўзларидан икки баравар кўп бўлган Хуросон қўшини устига шиддатли ҳужумга ўтадилар. Натижада султон Мурод Мирзонинг мунтазам армияси тор-мор келтирилади. Ғолиб томон кўплаб ўлжалар билан бирга юзлаб форс сарбозларини асир олишга муваффақ бўладилар. Асирлар гуруҳ-гуруҳ қилиниб Хивага келтирилади ва хонлик бозорларида қул сифатида сотила бошланадиCCXXXIX CCXL. Табиийки, бу воқеаларнинг барчаси Муҳаммад Аминхонни Хивада кутиб ўтирган Эрон элчиси Ризоқулихон Лолабоши кўз ўнгида содир бўлади, албатга. У ўз ҳукуматининг юксак топшириқларидан бири - Хивада эронлик фуқаро- ларнинг асоратда тутилишига узил-кесил чек қўйиш масала- сининг султон Мурод Мирзо талофати натижасида янада мураккаб тус олганлигини тушунади. Ана шундай бир шароитда Хивага қайтган Муҳаммад Аминхон ва Эрон элчиси Лолабоши ўртасида музокаралар бошланади. Элчи хон қабулида бўлар экан, биринчи кунданоқ ўзига нисбатан у кддар катта хайрихоҳлик сезмайди. Чунки хон, биринчидан, Марв вилоятига нисбатан Эроннинг илинжи туфайли катта сарф-ҳаражатли юришни уюштириб, ундан муваффақиятсиз қайтишга мажбур бўлган экан, буни Эроннинг ўз мамлакатига нисбатан юритилаётган таъмагирлик сиёсати натижаси деб қарар, иккинчидан, Эрондаги ислоҳотлар туфайли қайта тузилган форс мунтазам армиясининг енгилмаслиги ҳақидаги ваҳимали гап-сўзлар Султон Мурод Мирзо қўшини- нинг тор-мор келтирилиши натижасида чипакка чиққан, бу борада Хива асосий ташаббускор бўлганлиги учун ҳам Муҳаммад Аминхон ўзини форслар устидан ғалабани қўлга киритган ҳукмдор сифатида тутарди. Икки ўртада бўлиб ўтган музокараларнинг тафсилотлари Лолабошининг эсдаликларида бирма-бир баён этилган'. Афсуски, улар ҳақидаги маълумотлар Хива солномалари ёки бизгача етиб келган хонлик архиви ҳужжатларида учрамайди. Эрон элчиси ўз тасуротларида ёзишича, Хивадаги қулларни’ озод қилиш масаласига хон Эроннинг унга нисбатан душман- лик ниятида қўшин йўллаганини рўкач қилиб, бундай бир шароитда бу масала юзасидан музокараларга ўрин қолма- ганлигини шамаъ қилади. “Биз Али ва унинг фарзандларига, - дейди хон, - катта эҳтиром билан қараймиз. Нега эронликлар бизларни бу оилага нисбатан душманликда айблайдилар”. Бунга жавобан элчи “бу ерда асосий сабаб эронлик мусул- монларни қул қилишдадур”CCXLI, дейди. Хон эса бу масалада асо- сий айб туркман қабилаларида эканлигини таъкидлаб, Эрон - Хива чегараларидаги қабилалар унга бўйсунмаслигини, улар қулларни келтириб, олтин эвазига Хива бозорларида пулла- шини айтади. Лолабошининг таъкидлашича, у хондан ана шу қабилаларнинг Хивага тобе эмаслиги тўғрисида расмий хат ёзиб беришини илтимос қилади. Муҳаммад Аминхон Эрон элчисининг усталик билан ўртага ташлаган бу таклифига жавоб бермайди1. Эронлик қулларни озод қилиш масаласи юзасидан олиб борилган музокаралар асносида Хива хони бу борадаги қатъий фикрини қонунлаштириб ҳам олади. Шу мақсадда у масалани давлат девони муҳокамасига ҳавола қилади. Девон қабул қилган қарорда хоннинг рад жавоби тасдиқ этилади. “Агар биз Эрон элчисининг талабини бажо келтирсак, - дейилади унда, - форслар бизни Астробод ва Хуросон қўшинлари таҳдидидан қўрққан ҳисоблаб, ҳар куни Хивага нисбатан янгидан-янги мажбуриятларни юклайверадилар”CCXLII CCXLIII. Табиийки, Хива асоратидан эронлик қулларни озод этиш масаласи ҳал бўлма^ач, элчи ўз ҳукуматининг бошқа топшириқлари ҳақида очиқ-ойдин сўз юритишдан чўчийди. Унинг ёэганларига қараганда, Лолабоши музокараларда умумий тарзда бўлса-да, Хива хонлигига Россия хавфи мавжудлиги хусусида фикр юритиб, Эрон билан яқинлик уни ана шу хатардан халос этиши мумкинлигини таъкидлаб ўтади. Аммо унинг бу борадаги мулоҳазалари ҳам эътиборсиз қолдирилади. Шу тарзда Лолабоши элчилиги ўз олдига қўйилган биронта ҳам вазифасини адо этолмасдан 1851 йил сентябрь ойида орқага қайтишга мажбур бўлади. Элчи хондан ўз юртига келган йўл билан эмас, балки Хуросон орқали жўнашга рухсат сўрайди. Бу йўналишни ҳам у ўз ҳукумати учун изчил тавсифлаш ниятида эди. Хивада Лолабошининг бу борадаги режасини яхши тушунганликлари учун унга янги йўналиш орқали сафар қилиш тақиқданади. Эрон элчиси келган йўли, яъни Астробод орқали ўз юртига равона бўлади. Хива хони Эрон элчисига ўз элчиси Муҳаммад Шариф Маҳрамни қўшиб жўнатади. Бу ҳақда Огаҳий шундай ёзади: “Ул ҳазрат (Муҳаммад Аминхон) зулқаъда ойининг ўн бешида пайшанба куни Эрон подшоҳи Муҳаммад шоҳнинг юборган злчисига атабайи фалак мартаба мулозимларидан дониш ва ихлос орой Муҳаммад Шарифбойни элчилик тариқаси билан ҳамроҳ қилиб, муҳаббатнома била Эрон мамлакатига ирсол эттилар”1. Хиванинг навбатдаги элчиси Теҳронга етиб келгач, аввалгиларидек, Эрон шоҳига совға-саломлар билан бирга Муҳаммад Аминхоннинг махсус мактубини топширади. Аслини олганда, хоннинг бу сафарги мактуби ҳеч жиҳатдан илгаригилардан фарқ қилмасди. Унда хон Эрон шоҳига яна тенг ҳукмдор сифатида “биродар” деб мурожаат қилган ва ҳар иккала давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни давом эттириш истагини изҳор этганди. Бу мактуб ҳақида тула тасаввур ҳосил қилмоқ учун унинг Эронда чоп этилган нусхасидан қуйидаги кўчирмани келтирамиз: “Жалолат ва салтанатнинг дарахшанда меҳри, рифьат ва макнат меҳрининг тарозанда сипеҳри, аблот ва ҳукмронлик осмонининг тобанда ахтари, иморати комронлиқ уммонининг дарахшанда гавҳари, подшоҳи шавкатпаноҳ Насриддин шоҳ ҳамиша равнақ афзойи мамлакати Эрон ва лиқои каломи муволот паём адосидан сўнгра малҳузи замири мунир ва макшуфи хотири мувохот тахмир улким, бу айёми фурсат анжом ва ҳангоми беҳжат фаржомда ул мактуби саросар услубким, муътамед ул атвор, садоқдт нишон Мирзоқулихон саҳобати била ирсол қилиб эрди. Асъади замон ва овонда восил ва мазмуни таваддуд машхуни меҳр танвири замири мунирга ҳосил ўлди. Чун шоҳи муҳаббат огоҳнинг фиристодаси русуми рисолат домини сафоратни тақдимга еткуруб муражаат истидъосин қилди, мураххас қилуб ихлос ва эътиқод таом Муҳаммад Шариф Маҳрамни анга қўшиб ул совға рағона ва маъмур қиддуқ, токим, анда бориш ул муҳаббат асар биродарнинг сиҳат ва офиятмандлиғин кўриб келгай. Эмди мундин сўнгра ҳамвора фимобайни давлатайни олиятайн элчи рафт-омади мутаворит ва мутаволи ўлуб, икки тарафнинг дўсглиқ ва ошнолиғи издиёди даражайи санний ғадият ҳар оина иттиҳод риштаси доиман барқарор ва мустаҳкам бўлғусцдир, улкаким, тил сўзумиздур ва мушоурун алайҳ Маҳрам шарафёби хузур бўлғоч тақрир қилур мужиби сидикдур деб, зулкдъда ойининг ўнламчиси жумъа куни бу муҳаббатнома марқум бўлди. Ассалому алайкум, сана 1267’ (1851 йил, 6 сентябрь)” Шуниси қизиқки, хон ўз мактубида Эрон элчиси Мирзоқули- хоннинг, яъни Ризоқули Лолабошининг Хоразмга келганлиги, уни қабул этганлиги ва ўз навбатида Эронга “ихлос ва эътиқод тавъом Муҳаммад Шариф Маҳрамни анга қўшуб ул савбға равона” қилгани ҳақида эслатиб ўтган бўлса-да, аммо икки ўртада олиб борилган музокаралар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида ҳеч фикр билдирмаган. Ризоқулихон Лолабоши раҳбарлигидаги элчиликнинг натижасиз якунланиши Амири Кабир ва унинг тарафдорларини ғазабга келтиради. Чунки уларнинг Хива хонлигига нисбатан осонгина амалга оширилиши мўлжалланган режалари барбод бўлган эди. Бундай шароитда Амири Кабир ўз “Туркистон сиёсати”нинг иккинчи босқичини амалга оширишга киришади. Тез орада Хива хонлигига қарши қўшин тортиш тадориклари кўрила бошланади. Шу мақсадда мамлакатда қуролли кучлар сафига қўшимча чақириқ эълон қилинади. Айни вақтда унинг буйруғи билан Хуросонда ҳарбий бўлинмалар қдйтадан кўриқдан ўтказилиб, улар узоқ сафарга шайлаб қўйилади. Одамиятнинг ёзишича, Амири Кабир Серахс, Марв, Ҳирот ва Балхда Эрон ҳукмронлигини ўрнатиб, Хоразм устига ҳужум уюштиришга қатьий киришган эдиCCXLIV CCXLV. Аммо ана шу кенг қамровли, аслида хом хаёлдан иборат бўлган ўз режаларини амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган Амири Кабир унинг ислоҳотларига қдрши кучларнинг қутқуси билан тўсатдан барча лавозимлардан озод этилади. Насриддин шоҳнинг буйруғига биноан у Кошонга бадарға қилиниб, ўша ерда қатл этиладиCCXLVI Айни вақгда унинг Туркистонга ҳужум қилиш юзасидан бошлаган барча тадбирларини тўхтатиш ҳақида ҳам буйруқ берилади, Афтидан, Шоҳ ҳукумати Хуросон қўшинининг Серахс остонасидаги мағлубиятидан кейин Туркистонга қилинадиган ҳарбий юришнинг Эрон учун беҳуда эканлигини яхши тушунган эди. ЎРТА ОСИЁ ВА РОССИЯ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИГА ДОИР 1. “Элчига ўлим йўк” таомили нега бузилди? Бу ерда биз XVIII асрнинг биринчи чорагида Россия- Хива муносабатларида рўй берган бир воқеа ҳақида фикр юритмоқчимиз. Шуниси қизиқки, ана шу воқеа туфайли ҳар икки томоннинг элчилари ўз вазифаларини адо этиб турганларида ҳаёт билан видолашишга мажбур бўлдилар. Бунда Россия томони Хивани элчилик қонун-қоидаларини бузишда айблаган бўлса, Хива хонлиги Санкт-Петербургни “элчига ўлим йўқ” таомилига амал қилмасликда айблаган. Ким ҳақ - у ким ноҳақ? Буни аниқлаш учун қуйидагиларни инобатга олиш лозим бўлади. Маълумки, Петр 1 Россияда ҳарбий империяга асос солиб, унинг ташқи сиёсати замирига бошқа юртларга таҳ- дид солиш тамойилини қўйганди. Қўшни халқлар сарҳадлари ҳисобига Россия чегараларини кенгайтириб бориш унинг асосий мазмунини ташкил этарди. Узлуксиз давом этган урушлар мамлакат хазинасини қуритганлиги сабабли император тинимсиз равишда қўшимча маблағ ахтарар, атроф мамлакатларнинг ҳарбий қуввати ва бойликлари ҳақида маълумот тўплаш мақсадида турли тарздаги экспедициялар ташкил этарди. Масалан, Сибирь губернатори князьь Гагарин қалмиқ шаҳри Эркети (Ерке- ти) яқинидаги Дарё деган жойда олтин қум кони борлиги ҳақидаги хабарни етказиши биланоқ, Петр I унга зудлик билан полковник Бухгольц раҳбарлигида махсус экспе- диция уюштириш ва у жойга бориб дастлаб ҳарбий истеҳком қуриш, сўнг Зайсан кўли тарафга юриб барча олтин захира- ларини аниқлаш, уларни иложи борича қўлга киритиш, яъни бу жойларни Россия тасарруфидаги ерлар деб эълон қилиш ҳақида сипориш берганди. 1714 йилда Бухгольц Ямиш кўли бўйига ўрнашиб, бир йил мобайнида бу ерда ҳарбий истеҳком барпо қилади ва 1716 йилнинг баҳорида Эркети томон юриш бошлаш ниятида эканлиги ҳақида хабар юборади'. Аммо рус императорининг бу режалари амалга ошмай қолади. Қалмиқлар сардори Черен-Дондук ўша йилдаёқ Бухгольц қурган ҳарбий истеҳкомни қуршаб, агар у бузиб ташланмаса бу ердаги барча русларни қириб юбориш ниятида эканлигини билдиради. Истеҳком вайрон этилиб, Бухгольц орқага қайтишга мажбур бўлади.CCXLVII CCXLVIII Бир вақтнинг ўзида Санкт-Петербург Туркистон сарҳад- ларидаги бойликларни қўлга киритишнинг бошқа йўлларини ҳам қидира бошлаганди. Ўрта Осиё хонликларига Каспий денгизининг шарқий қирғоқларидан суқилиб кириш ана шу соҳадаги асосий режалардан бири эди. Шунингучун ҳам бу масала Петр I Каспий сиёсатининг узвий қисмига айлантирилганди. Гап шундаки, Петр I кўпдан Каспий денгизини Россиянинг ички сув ҳавзасига айлантириш, унинг қирғоқларида ҳарбий таянч нуқталари вужудга келтириб, уларга таянган ҳолда босқинчилик хуружларини авж олдиришни мақсад қилиб қўйганди. Бу борадаги режалар жуда катта эди. Уларнинг асосий мазмуни “Петр 1 нинг иссиқ денгизларга чиқиш ҳақидаги васиятномаси”да ўз аксини топган.CCXLIX Унга мувофиқ Россия нафақат Кавказ, Эрон, Ўрта Осиё, балки Ҳинд ярим оролига ҳам эгалик қилишни мўлжаллаган эди. Ҳиндистонга у вақгда Россиядан асосан Эрон орқали қатналар ва бу йўл ғоят даражада машаққатли саналарди. 1716 йилда Ҳиндистонга савдо ишлари билан келган Андрей Семёнов бу йўналиш ҳақида маълумот бериш учун Сенат канцелярисига чақирилганда, у ўз шериклари билан Астрахандан кемаларда Низавойга, у ердан отларда Шемаха ва Исфахон орқали Бандар Аббосгача борганлиги, бу портдан Араб денгизи орқали Ҳиндистон соҳилларига ўтганлиги ҳақида ахборот берганди. Бу ерда савдогарлар аввал Буранпур (ҳинд подшоҳпари қароргоҳи), сўнгра Акра ва Деҳлида бўлиб, орадан 5 йил ўтгач юқорида эслатилган маршрут билан Россияга кдйтиб келгандилар1. Бу машаққатли йўлни қисқартиш, Ҳиндистонга шимоли- шарқцаги минтақалардан кириб бориш учун дастлаб Туркистон хонликларини қўлга киритиш лозим эди. Шу мақсадда 1714 йилдаёқ Петр I Сенатга қуйидаги мазмунда фармойиш йўллаганди: “Хива ва Бухоро хонларига савдо ниқоби остида экспедиция юбориш. Унинг зиммасига Эркет томонга Каспийдан ёки унга яқин бирон жойдан сув йўли бор-йўқлигини аниқлаш вазифасини юклаш”.CCL CCLI Ушбу фармойишга мувофиқ 1716 йилнинг бошида императорнинг яқин аъёнларидан бири - Кабарда князи Александр Бекович-Черкасский бошчилигида ана шундай ҳарбий экспедиция ташкил этилади. Бунда Бекович-Черкасскийнинг ҳарбий маҳорати билан бирга унинг Петр 1 буйруғига биноан бундан олдин Каспийнинг шарқий қирғоқларини “ўрганиб” қайтганлиги ва уни ёзма тавсифлаб берганлиги ҳам ҳисобга олинганди. Петр 1 бу экспедицияга катта вазифалар юклайди. Аввало, Бекович- Черкасский Каспий денгизи соҳилида минг кишилик форт - қалъа қуриши, сўнтра ундан Хива томонга юриб, Амударёнинг қддимда Каспийга оққан ўзанини қидириб топиши (у ерда катта олтин захиралари бор, деган хабарлар тарқалганди), дарёнинг Оролга оқадиган ҳозирги ўзанини тўсиши ва уни яна Каспийга йўналтириши, шундан кейин сув йўли билан Бухорога юриши, ундан иложи борича ҳинд томонга силжишга уриниб кўриши лозим эди. Бу ишларнинг жўнгина битмаслигини ва экспедиция аввало Хива, қолаверса, Бухоронинг қаршилигига дуч келишини билган Россия императори Бекович-Черкасскийга хонлар билан муомала қилганда элчи сифатида иш кўришни уқтиради. Подшоҳ сипоришига мувофиқ у Хива хони Шергозихоннинг (1715-1728) тахтга ўтириши муносабати билан ўз императори номидан муборакбод этиши ва уни иложи борича Россия тобелигига ўтишга кўндириши лозим эди. Бунинг эвазига у хонга 1000 кишидан иборат гвардия ажратиши, аммо гвардия билан боғлиқ барча сарф-харажатларни хон зиммасига юклаши шарт қилиб қўйилганди. Агар бунга хон кўнмаса, унда бир йил муддатгача харажатларни Россия ўз устига олиши ва кейинги сарфлар хон томонидан белгиланиши кераклигини уқтириш, бу ишлар бажарилгач, хондан кемалар олиб дарё орқали Эркет томонга сузиб бориш ва ундан, юқорида таъкидланганидек, Ҳинд тарафларга ҳам ўтиш мўлжал- ланганди Режага мувофиқ, Бекович-Черкасский Ҳиндистон- га поручик Кожинни йўллаши лозим эди. Поручик Кожин савдогар ниқобида “Буюк мўғуллар” ҳукмдори ҳузурига бориши, йўлларнинг аниқ режасини тузиши, айниқса, Каспийдан Туркистон сарҳадлари орқали Ҳиндистонга ўтадиган (у вақтларда шундай тушунча бўлган) сув йўллари ҳақида тўла ва атрофлича маълумот тўплаши шарт қилиб қўйилганди. Айни вақтда, Бекович-Черкасскийга Хива хонидан Бухоро ҳукмдорининг ҳам Россия табаасига ўтиш- ўтмаслиги ҳақида фикрини билиш ва бу масалада шунга риоя қилган ҳолда ҳаракат қилиш лозимлиги юклатилганди. Бекович-Черкасский Петр I дан бу фармонни олгач, импера- торга мурожаат қилиб, Ўрта Осиё хонликлари Россия қўйган шартларни тан олмаган тақдирда қандай ҳаракат қилиш кераклигини сўрайди. 1716 йил 13 майда Петр I унга “Агар шартларимизни қабул қилишмаса, ҳеч бўлмаганда дўстона алоқаларни ўрнатишга рози бўлишар, акс ҳолда сен ўз йўлингда ҳаракат қилавер, бизнинг топшириққа мувофиқ денгиз қирғоғида иккита истеҳком қўрғонни барпо қил-у, Амударёни Оролга бурган тўғонни бузиб ташла ва дарё орқали юқорига сафарга отланавер”CCLII, деган мазмунда жавоб қайтаради. Бу эса кучга таяниб белгиланган мақсадни ҳаётга татбиқ этавер, деган гап эди. Беркович-Черкасский ҳарбий экспедицияси учун ажратилган куч-қувват етарли даражада эди. Унинг ихтиёрига 4000 кишилик мунтазам ҳарбийлар, денгиз офицери поручик Кожин раҳбар- лигида сув иншоотлари мутахассисларидан иборат махсус гуруҳ, 2 инженер, ёйиқ казакларидан 1500 ва гребен казакларидан 500 ҳамда тажрибали офииер бошличилигида 100 та драгун ажратилган эди1. 1716 йилнинг куэида Бекович-Черкасский Волга дарёсининг денгизга қуйиладиган жойидан кемаларда Каспийнинг шарқий қирғоқлари томон сафарга чиқади ва Тик Қараган деган жойда истеҳком-қалъа қурилишини бошлаб юборади. Ундан жанубга силжиб, денгиз соҳилидаги Қизил Сув (Краснне водм) нуқгасига келади ва бу ерда ҳам ҳарбий истеҳкомга асос солади. Бу ишларни бажариб бўлгач, у Хивага қарши юришга астойдил тайёргарлик кўриш мақсадида 1717 йил 20 февралда Астраханга қдйтиб келади. Орадан кўп фурсат ўтмасдан Бекович-Черкасский 1717 йилнинг баҳорида Каспий денгизи қирғоғида ўзи барпо этган Тик Қараган истеҳкомидан Хиватомонга юриш бошлайди. Аммо ҳарбий экспедиция бошлиқлари бу сафарга тайёргарлик кўрар эканлар, улар Каспийдан Хивагача бўлган масофани босиб ўтишнинг ҳаддан ташқари мушкуллигини, бу жойларда ўқтин- ўқтин қўзғолиб турадиган қум бўронларининг ҳалокатли эканлигини, йўлда сув масаласи асосий мушкулликлардан бирига айланишини тўла тасаввур қилмаган эдилар. Натижада экспедиция Хива яқинида ҳолдан тойган, пароканда бўлган бир аҳволда пайдо бўлади. Тез орада Россияда унинг тор-мор этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалади. Рус тарихчиси С.М. Соловьёвнинг ёзишича, ёйиқ казаклари сафидаги татар Ахметов Хивадан қочиб келиб, у ерда Бекович- Черкасский ҳарбий экспедицияси бошига тушган барча воқеаларни сўзлаб беради. Унинг гувоҳлик берганига қараганда, Бекович-Черкасский 1717 йилнинг август ойида Хивага олти кунлик йўл қолганда Дарё деб аталувчи оқар сув яқинидаги бир кўлча атрофига келиб жойлашади Кўлнинголд ва ён томонларида бир кечадаёқ тупроқдан истеҳкомлар барпо этилади. Эртаси саҳарда Хива аскарлари бу ерга етиб келадилар. Хивадан келган суворий ва пиёдалар камонлардан ўқ узиб ҳужум бошлайдилар. Уч кун ичида казаклардан талайгина киши ҳалок бўлади. Тўртинчи куни хон Бекович-Черкасскийга яраш таклифи билан одам юборади. Унинг номидан келган хивалик эътиборли вакиллар рус аскарларига зарар етказмаслик ва тинч келишувга амал қилишга ваъда берадилар. Шундан сўнг Бекович- Черкасский совға-саломлар билан хон хузурига ташриф буюради. Хон унга рус аскарларини барчасини биргина Хивага жойлаштириш ва бошпана билан таъминлаш қийинлигини айтиб уларни бўлиб-бўлиб хонликнинг олтита шаҳри хонадонларига жойлаштириш таклифини ўртага ташлайди. Бекович-Черкасский бунга розилик билдиради. Шундан сўнг рус харбийлари тўпу тўпхоналари билан бир неча гуруқларга бўлиниб, Хива аскарлари билан биргалиқда белгиланган манзиллар сари равона бўладилар. Жумладан, Ахметов хизмат қилган 240 кишилик ёйиқ казаклари ҳам минг кишилик Хива суворийлари ҳамроҳлигида белгиланган жойга жўнайдилар. Улар чўлда биринчи кечани осойишта ўтказадилар. Аммо эртаси саҳар пайтида хиваликлар казакларни гуруҳларга бўлиб, қўл-оёқдарини кишанлайдилар, буюмлари ва отларини тортиб оладилар ва асир сифатида қўриқлаб йўлни давом эттирадилар. Ахметовни эса қўйиб юборадилар. У Хивага келиб карвон саройга жойлашади ва у ерда рус аскарлари сафида бўлган қалмиқ Бахшидан бошқа тафсилотларни эшитади. Қалмиқ Бахшининг ҳикоясига қараганда, Россия тасарруфида бўлган қалмиқ хони Айиқ Бекович-Черкасский экспедицияси бошла- ниши арафасида Хивага келиб кетган ва Хива хонига бу ҳарбий экспедициянинг асл мақсади нимадан иборатлиги ҳақида маълумот берган. Бу ҳол Хива ҳукмдорини ўз юртини сақлаб қолиш йўлида қатъий чоралар кўришга ундаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Қалмиқ Бахшининг таъкидлашича, Хива хони Шерғозихон рус қўшинини олти бўлакка бўлиб, ўз ҳарбийлари ихтиёрига топширгач, ўзи князь Черкасский билан пойтахтгача бирга келган ва унга сафар вақтида навозишлар кўрсатган. Аммо Хивага келгач, уни дарҳол қатл эттириб, калла терисига сомон тиқтирган ва шаҳар дарвозаси тепасига осиб қўйишни буюрган. У билан бирга келган Астрахань дворяни Михайло Замонов ҳам шундай жазога лойиқкўрилганCCLIII. Шутарзда Россия ҳарбий экспедицияси Хива остоналарида мутлақ тор- мор келтирилган. Хива хони Шерғозихоннинг бу курашда ғолиб чиқиши ва ўз юрти мустақиллигини сақлаб қолишда у ишлатган ҳарбий қийла, юқоридаги воқеалардан кўриниб туриблики, унга катта имкон яратган. Акс ҳолда тиш-тирноғигача қуролланган ва турли жангу жадалларда чиниққан, Оврупо ҳарбий услубида таълим олган бу мунтазам қўшинга Хиванинг қарши туриши, айниқса, унинг устидан узил-кесил ғалабага эришиши анча мушкул эди. Бу тўқнашувда хиваликларнинг жуда усталик билан ҳарбий ҳийла ишлатиб хавф-хатардан қутулиб қолганликлари Хивада битилган тарихий қўлёзма асарлар саҳифаларидан ҳам ўрин олган. Масалан, Мунис ва Огаҳийнинг “Фирдавс ул-иқбол”ида бу ҳақда қуйидагиларни ўқиймиз: “Товуқ йили ўрус тўраларидан Давлат Гирей ва Андрей Губернот ўттиз минг ўрис била Шайх Жалил тоғиким олтин ва кумуш маъданидур, анинг орзуси била балким Хоразм фатҳининг тамонноси била Орол ҳудудига нузул қилди. Хон қўнғирот Қулмуҳаммад оталиғ ва найман амир Аваз иноқни жунуди номаъдуд била мудофаага номзод этти. Алар Давлат Гирей била гургошти қилиб, зиёфат баҳонаси била аъдойи миллати байзони меҳмонхонайи асфала ас-софилинға еткурдилар. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling