Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet16/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

/ Муҳаммад Ризо Балхий. Мактуботи амир Ҳайдар ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар хазинаси Инв. №292. 146-150 бетлар.

  1. Инв. № 300 21-бет.

Амир Ҳайдар мактубининг ёзилган вақти ва Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчилигининг санаси эса архив ҳужжатлари асосида аниқланади.
Оренбург област давлат архивида сақланаётган ушбу чегара- бўйи шаҳарнинг генерал-губернатори П. Эссеннинг Россия ташқи ишлар министри К.В. Нессельродега йўллаган мактубида’ Туркия султони Бухоро амирига қимматбаҳо китоблар юборгани ва унга жавобан амир ўзининг аъёнларидан бўлган Мирза Ҳожини Туркияга элчи этиб юбораётгани ҳамда Константинопольга кетаётган амир элчиси Эрон орқали ўтиб, шоҳга ҳам махсус мактуб ва совғалар олиб кетаётгани маълум қилинади.
Мазкур ҳужжат ўзининг шу жиҳати билан аҳамиятлики, у Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчилигининг санаси ҳамда амир Ҳайдарнинг Эрон шоҳи Фатҳалишоҳга мактуб ёзган вақтини аниқлаш имконини беради. Генерал-губернаторнинг граф Нессельродега 1819 йил 24 май куни ёзган мактубида Мирза Ҳожи элчи сифатида 1819 йил 4 мартда жўнаб кетгани қайд қилинади. Демак, Туркия элчиси Бухорога 1819 йилнинг бошида келган бўлиб чиқади.
Умуман, Бухоро амири Эрон ва Туркияга юборган Ҳожи Муҳаммад Шарифбей бошчилигидаги элчилик ҳамда шу муносабат билан Фатҳалишоҳга йўллаган мактуб ва совға- саломлар XIX асрнингбиринчи чорагида Бухоро ва Эрон ўртасида тез-тез содир бўлиб турган зиддиятлар шароитида ҳам диплома- тик алоқаларни сақлаб туриш ва ўзаро келишмовчиликларни бартараф қилишга интилишлар икки ўртасидаги элчилик муносабатларида ўз аксини топганидан далолат беради.

  1. Лолабошинннг Хоразм сафари

Эрон-Туркистон муносабатлари жуда қадим тарихга эга. Бу икки сарзамин бир-бирларининг иқтисодий, маданий- маънавий ривожланишига катга таъсир кўрсатган. Туркистонда XVIII асрга келиб такомиллаша бошлаган уч мустақил давлат
7 Ҳужжат Оренбургда қишлаб қолган бухоролик савдогарга укасидан келган хат асосида тузилган. Шу боис унинг номи қисқартирилиб, Мирза Ҳожи шаклида ёзилган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.
- Бухоро, Қуқон ва Хива хонликлари даврида ўзаро алоқалар тарихида Ўрта Шарқда ўша вақтлар вужудга келган мураккаб сиёсий вазият таъсирида маълум ўзгаришлар содир бўла бошлайди. Эроннинг Хуросон вилояти шимолидаги сарҳадлар билан туташган қатор жойларнинг ўзаро жанжалли масалага айланганлиги кўп жиҳатдан бу мамлакат билан Ўрта Осиё хонликлари ўртасидаги турли тарздаги низоларнинг тобора кенгайиб боришига сабаб бўлди. Бу ҳол, айниқса, XIX асрга келиб янада кескин тус олади. Туркман саҳросидаги сиёсий турғунсизлик натижасида Туркистон сарҳадларидан Эроннинг шимоли-шарқий вилоятларига нисбатан талончилик ниятида уюштирилган оломон чопқинлари одатий тусга айланади. Ҳар томонлама ожизланиб бораётган ва Ғарбдаги турли давлат- ларнинг таъсирига тушиб қолган Эрон марказий ҳукумати эса ўз сарҳадларини қўриқлашга имкон тополмай қолади. Оломон чопқинлари натижасида Ўрта Осиё хонликлари бозор- ларида қул савдоси авж олиб кетади.
Аммо ана шундай мураккаб шароитда ҳам Бухоро, Қўқон ва Хива хонликлари билан Эрон ўртасидаги сиёсий, савдо- иқтисодий ва дипломатик алоқалар маълум тарзда давом этиб борганлиги кўзга ташланади. Ўзаро сиёсий-дипломатик муносабатларда, табиийки, томонларни ташвишга солган воқеликлар биринчи ўринга кўтарилади.
Умуман, бу даврга оид Туркистон хонликлари ташқи сиёсатини ўрганиш нафақат илмий, балки тарихий-сиёсий аҳамиятга ҳам молик муаммолардан биридир. Бу давлат- ларнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ҳужжатлари: турли тарздаги дипломатия ёзишмалари, хорижий давлатларга қилинган мурожаатномалар, дўстона ёки ультиматив мазмундаги мактублар, хонликларга четдан келган хатлар ва жавоб мактубларининг кўпчилиги, бу давлатларнинг архивлари ўз вақтида талон-торож қилинганлиги сабабли, бизгача етиб келмаган Аммо Эрон билан олиб борилган муносабатларга оид асосий ҳужжатлар Теҳрон давлат архиви ёки бу мамлакат- даги шахсий кутубхоналарда сақланиб қолган Шунга асослан- ган ҳолда Эрон ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган “Марказий Осиё ва Кавказни тадқиқ этиш маркази” сўнгги йилларда Эрон-Марказий Осиё муносабатларига доир қатор ҳужжатлар тўпламлари, хонликларга ўз вақтида келиб кетган Эрон элчиларининг сафар таассуротномаларини эълон қилиб келмоқда1. Бу хайрли иш, албатта. Аммо ана шу тарихий манбаларни талқин этишда, афсуски, айрим ҳолларда илмийликдан чекиниш ҳоллари рўй бермоқда. Ваҳоланки, тарихий воқеалар факдт тўғри ва холисона баҳолангандагина ҳақиқат юзага чиқиши мумкин. Бунга фақат битта мисол келтириш билан чекланмоқчимиз. Масалан, 1994 йилда Теҳронда юқоридаги Марказ томонидан чоп этилган “Марказий Осиё ёзишмалари” ҳужжатлар тўпламининг кириш қисмида қуйидагиларни ўқиймиз: “Бу ноҳия (Туркистон) исломдан олдинги даврларда орийлар дастлаб истиқомат қилган минтақалардан бири саналади”CCXXIX CCXXX. Бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки бу ерда қадим даврлардан бошлаб туркий қабилаларнинг ҳам ҳаёт кечириб келганлиги илмий жиҳатдан исботланган. “Ҳижрий X аср бошларида (ХУ-ХУ1 мелодий), - дейилади ўша жойда, - Эронда сафавийлар сулоласи қарор топгач, ушбу сарзаминнинг асосий минтақалари шоҳ Исмоил қўл остида қарор топди ва шундан сўнг баъзи нисбий ўзгаришлар билан бу ҳол Насриддин шоҳ Қожор (1848-1896) вақтигача етиб келди”CCXXXI. Ваҳоланки, сафавийлар тажовузи ўз вақтида даф этилганлиги ва узоққа чўзилмаганлиги, қолаверса, ўтмиш тарихда Эрон сарҳадлари бир эмас, бир неча бор Туркистонда таркиб топган давлатлар тасарруфида ҳам бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. XIX аср ўрталарига келганда эса, юқорида зикр этилганидек, Эрон марказий ҳукумати Туркистон қаламравидаги жойлар у ёқда турсин, ҳатто ўз чегараларини қўриқлашга ҳам қурби етмай қолганди,

Мана шундай бир ҳолатда Эронда бобийлар қўзғолони рўй беради. Бу қўзғолон қатор Шарқ мамлакатлари, масалан, Хитойда тайпинлар, Ҳиндистонда сипоҳийлар ҳаракати билан мазмунан ўзаро боғлиқ воқелик сифатида тарих саҳнасига қалқиб чиққанди. Бу мамлакатларда энди куртак отаёттан бозор муносабатларининг асрий феодал турғунлик билан тўқнашганлиги, унинг устига, мустамлакачи Ғарб давлатларининг ҳукмронлигига қарши маҳаллий аҳолининг турли табақалари орасида кучайиб кетган норозилик кайфияти ана шу қўзғолонларнинг юзага келишига асосий сабаб бўлган эди. Эрондаги бобийлар ҳдракати тез орада бостирилган бўлса-да, унинг бевосита таъсирида бу мамлакатда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг кўпгина қирраларини қамраб олган ислоҳотлар даври бошланиб кетганди. Бу ислоҳотлар шоҳ ҳукумати садр аъзами Муҳаммад Тақихон номи билан бевосита боғлиқ бўлди. Бир вақгнинг ўзида у мамлакат ҳарбий кучларининг бош қўмондони бўлганлиги учун унинг ислоҳотчилик фаолияти кўпчилик адабиётларда “Амир Низом ислоҳотлари” ёки “Амири Кабир ислоҳотлари” иборалари билан ҳам ишлатилади.
Амири Кабирнинг мамлакат ички аҳволини яхшилаш, ташқи мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган тадбир-ислоҳотлари ичида унинг “Туркман саҳроси”, умуман, Туркистон хонликларига нисбатан амалга оширган ва ҳаётга тадбиқ этилиши мўлжалланган режалари алоҳида ўрин тугади. Бу тадбирларнинг асосий қисми Эронда унинг бевосита раҳнамолигида амалга оширила бошланган қатор муҳим ислоҳотлар, чунончи, давлат интизомини мустаҳкамлаш, ҳарбий соҳада чуқур ислоҳотлар ўгказиш, иқги- содий-молиявий масалаларни тубдан қайта кўриб чиқиш каби тадбирларнинг узвий қисми эди. Амир Кабир Эроннинг шимоли- шарқий ноҳиялари - Хуросон, Астробод ва Сейистонда ички тартиб-интизомни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор масалаларга эътибор берар экан, дастлаб Эрон сарҳадларида ва у билан бевосита чегарадош минтақаларда истиқомат қилаётган туркман қабилалари билан марказий ҳукуматнинг муносабатини яхшилашга ҳаракат қилади. Эрон тарихчиларинингтаъкидлашича, унинг бу соҳадаги уринишлари “катта муваффақият қозонади”. Улардан бири - Одамиятнинг ёзишига қараганда, Марв водийсининг туркманлари - солорлар “Эронни дарҳол тан олиб, марказий ҳукуматга бўйсунишни маъқул топадилар. Бу қабила хонлари - Шоҳмуродхон, Жаҳонмуродхон, Муҳаммад Анан, Арзабек, Озодилкуй, Аннамуҳаммад, Сафармуҳаммад, Озор, Муҳаммад Мурод, Азрози, Элмурод ва ҳатто Шоҳмуродхоннинг хотини ҳам амирнинг (Муҳаммад Тақихоннинг) таклифига биноан Теҳронга келиб якдиллик билан шоҳ ҳукмронлигини тан оладилар. Амир ўз навбатида уларга навозишлар кўрсатади ва чегаралар хавфсизлигини сақлаш хусусида махсус кўрсатмалар бериб, 1265 (1849) йилнинг раби-ул-аввал ойида Марвга жўнатиб юборади”1. Шу муаллифнинг маълумотларига кўра, шундан сўнг “туркманларнинг ёвмут қабиласи ҳам тўла равишда Эронга бўйсундирилади ва амир уларнинг эътиборли кишиларига қимматбаҳо сарполар жўнатади”CCXXXII CCXXXIII. Амир Кабирнинг бу соҳада амалга оширган тадбирлари ўша пайтдаёқ “Туркман сиёсати” номини олган бўлиб, у нафақат туркман қабилалари бошлиқлари билан олиб борилган музокаралар ва уларга нисбатан берилган турли тарздаги имтиёз ва ругбалар билан, балки, айни вақтда, қонли тўқнашувлар йўли билан ҳам ҳаётга тадбиқ этиб борилади. Масалан, Амирнинг гоклан қабиласи билан олиб борган музокаралари ҳеч кдндай натижа бермайди. Туркманларнинг бу тоифаси Эрон шоҳи ҳукмронлигини тан олишни истамайди ва рад жавобини беради. Бундан ғазабланган Амир Кабир 1849 йилнингноябрьойида Гургон саҳросига махсус қўшин йўллайди. 1849 йилнинг 3 декабрида Қорашайх деган жойда форс мунтазам қўшинлари билан гокланлар ўртасида қаттиқ жанг бўлиб ўтади. Бу қонли тўқнашув натижасида гокланларнинг 5 минг кишидан иборат кучлари талофотга учрайдиCCXXXIV.
Бир вақгнинг ўзида Амири Кабирнинг кўрсатмасига мунофиқ Эроннинг шимоли-шарқий ноҳиялари чегараларини, айниқса, Туркистон хонликлари сарҳадлари билан туташ жойларни ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, Гургон дарёсининг сўл қирғоғида Задар, Элхон ва Оқ қалъа каби мудофаа истеҳкомлари қад кўтаради, Хўжа Нафасда эса йирик ҳарбий қалъа қурилиши бошлаб юборилади. Чегара жойларидаги эски ва юқоридаги каби янги истеҳкомларда мунтазам қўшин бўлинмалари жойлаштирилади.
Албатта, Эрон марказий ҳокимиятининг мамлакат шарқи-
шимолий минтақалари чегараларини мустаҳкамлаш, айниқса, ана шу минтақаларда Эрон ва Туркистон хонликлари таъсирига киришни хоҳламаган эркин туркман қабилаларини Теҳронга тобе этишга қаратилган “Туркман сиёсати” маълум ижобий натижалар беради. Ушбу тадбирлар биринчи галда Эроннинг ана шу ноҳиялари аҳолисини қаттиқ ташвишга солиб келган “оломон” чопқинларининг кескин суратда камайишига сабаб бўлди. Аммо Эрон тарихчилари бу борадаги Амири Кабир ислоҳотларига баҳо берар эканлар, уларнинг аҳамиятини ҳаддан ташқари бўртгириб тавсифлашга ҳаракат қиладилар. Масалан, “Воқеайи итгифоқия” деб номланган бир форс манбасида унинг муаллифи “ўзбошимча туркманлар” ни Эронга тобе этиш йўлида Амир Кабир амалга оширган тадбирлар натижасида ҳатто 1-2та одам ҳам бемалол чегаралардан Астрободгача бехавотир келиб- кетадиган бўлди; агар туркман саҳросида биронта сигир подадан адашиб қолгудек бўлса, уни туркманлар дарҳол тутиб эгасига топширадиган бўлдилар”1, деб ёзганди. Ваҳоланки, бошқа кўплаб манбаларнинг маълумотларига кўра, “оломон” чопқинлари камайган бўлса ҳам, аммо мутлақо тухтаб қолмаган, Ўрта Осиё хонликларидаги қул бозорлари эса ишлаб турган.
Табиийки, Туркистондаги хонликлар, айниқса, “туркман масаласи”да кўп жиҳатдан Эрон билан узоқ вақглардан буён мухолифатда бўлиб келган Хива хонлиги Эрон ҳукумати томонидан амалга оширилаетган ана шу тадбирлардан яхши хабардор бўлган. Марв вилояти учун ўзаро кураш давом этаётган бир алфозда Амири Кабирнинг “Туркман сиёсати” юқоридаги тадбирлар билан чекланмаслиги ва у келажакда янада кенгроқ тарзда давом этгирилиши, бу сиёсат Эрон ҳукумати анчадан бери орзу қилиб келган масала - Туркистон хонликлари мустақиллигига раҳна солиш йўлила амалий қадамлар ташлашга олиб келиши мумкинлигини улар сезиб турардилар. Амири Кабир эса бу борадаги ўз ниятларини сир сақпашни лозим ҳам кўрмаганди. Чунки тез орада унинг ана шу мақсадларни ўзида акс эттирган ва Эрон тарихчилари томонидан “Амири Кабирнинг Туркистон сиёсати” деб номланган йўл-йўриқлари ўзини намоён эта бошлаганди.
Туркистоннинг бошқа хонликларида бўлганидек, Эрон томо- нидан туғилган жиддий хавф-хатар Хива ҳукмрон доираларида ҳам ташвишли воқелик сифатида муҳокамага сабаб бўлади. Муҳаммад Аминхон (1845-1855) бошчилигидаги Девон бундай шароитда Эрон билан бўлган муносабатларни яхшилаш сари қадам ташлаш, бу мамлакат ҳукумати учун уруш баҳонаси сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган омилларни музокаралар йўли билан ҳал этишга тайёр эканлигини изҳор этиш мақсадида зудлик билан Теҳронга эътиборли элчилик юбориш лозим, деган қарорга келади. Бу элчиликка бир неча бор шундай масъул давлатлараро хизматларни адо этиб келган ва хонликда катта нуфузга эга бўлган зукко дипломат Отаниёз Маҳрам бошлиқ этиб тайинланади. Хива элчиси 1850 йил “раби-ус-соний ойи- нинг еттисида бой совға-саломлар, бир неча учқур отлар ва қимматбаҳо ов қушлари” билан Теҳронга етиб келади ва Отаниёз Маҳрам шоҳ томонидан қабул қилиниб, Хива элчиси унга ўз ҳукмдорининг “дўстлик изҳори битилган мактубини” топширади1.
Бундан авваллари бўлганидек, бу сафар ҳам Хива хони Эрон шоҳига йўллаган ўз мактубида унга дўстона эҳтиром изҳор қилиб, икки ўртадаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлагп тарафдори эканлигини билдирганди. Аммо форс манбаларига қараганда, Хива хони юборган элчилик, айниқса, Отаниёз Маҳрам келтирган мактуб мазмуни бу сафар нафақат шоҳга, балки саройда йиғилган барча аъёнларга қатгиқтегади. Юқорида номи зикр қилинган Эрон тарихчиси Одамиятнинг таъкидлашича, бунга сабаб бўлган нарса шу эдики, “Хива хони ўз хатида Эрон шоҳига худди тенг ҳукмдорлардек муомала қилган, ўзини мустақил давлатнинг ҳукмдори сифатида тутганди. Бу эса Муҳаммад Тақихон, яъни Амири Кабирнинг режаларига зид бир ҳол эди”CCXXXV CCXXXVI. “Тарихи мунтазами Носирий” муаллифи бу воқеани баён этар экан, шоҳ ҳукуматининг Хива элчиси келтирган мактубдан бўлган норозилиги сабабларини янада кенгроқ изоҳлашга ҳаракат қилади. Унинг ёзишича, Хива хонининг Эрон ҳукмдорига бу тарзда муомалада бўлиши қарам ҳокимлик ва олий ҳокимият ўртасидаги қонун-қоидаларга хи- лоф нарса бўлиб, Муҳаммад Аминхон Насриддиншоҳга ҳеч қачон “кичик подшоҳ катга подшоҳга хат йўллаган тарзда ўзини тутмаслиги керак эди. Чунки, биринчидан, Хоразм давлати Эрон давлатининг бир қисми саналади, иккинчидан эса, Эрон ҳукмдорининг Муҳаммад Аминга ўхшаган йигирмадан ортиқ вассали бўлиб, уларнинг ҳар бири Хоразмдан кўра каттароқ лодшоҳликни бошқаради. Шу сабабдан унинг бу қилмиши подшоҳнинг виқорлик шаънига ёқмади, албатта. Шоҳ бир неча бор Хоразм томонга қўшин суриш ва у жойни Муҳаммад Амин ҳамда унинг одамларидан тозалашга жазм қилди. Аммо ҳар сафар Садр аъзам уни сабр қилишга ундаб келди, У шоҳга “Муҳаммад Аминхонга қарши қўшин тортиш ва Хивага юриш уюштириш оғир ва сермашаққат иш эканини, чунки у тарафга олиб борадиган йўлларда на бир дарахт, на бир қултум сув йўқли- гини, сафарбар қилинган қўшинни ем-хашак ва сув билан таъминлашга Хоразм устидан қўлга киритилган ғалаба туфайли олинган ўлжа қопламаслигини изҳор этиб, “агар фармони олий бўлса, мен қилич ва найзалар ўрнига қалам ва бармоқларимни ишга соламан, қалъаларни қулатадиган замбараклар ўрнига бир неча қатордан иборат бир мактуб билан Муҳаммад Аминхон- нинг таянч дарахтини илдиз-пилдизи билан қўпориб ташлай- ман, деди”CCXXXVII.
Бу масала шоҳ саройида узоқ муҳокамага сабаб бўлади, албат- та. Хоразмга, умуман, Туркистон хонликларига қарши қўшин тортиш тарафдорлари билан Эрон таъсирини дипломатик музока- ралар орқали у жойларда мустаҳкамлаш тарафдорлари ўртасида рўй берган тортишувлардан кейин тинчлик йўли билан ҳаракат қилиш сиёсати устун чиқади. Бунда ҳозирча Эроннинг шимоли- шарқий чегараларда мўлжалланган барча режаларининг тўла равишда амалга оширилмаганлиги, бундай шароитда Теҳрон дабдурустдан Туркистон хонликлари устига ҳужум уюштиришга, уларга қарши ғалабани таъминлайдиган даражадаги ҳарбий куч ташлашга тайёр эмаслиги асосий сабаблардан бири бўлганди, албатта. Ҳар ҳолда Теҳрон ҳукумати ҳозирча Хоразмга эътиборли элчилар йўллаш билан чекланишга қарор қилади. Бу элчиликни тайёрлашга қарийб икки ой ҳозирлик кўрилади. Бу вақг ичида Хиванинг Эронга юборган Отаниёз Маҳрам бошчилигидаги элчилиги Теҳрондан жилмасдан шоҳнинг жавоб мактубини кутиб туришга мажбур бўлади. Ниҳоят, уларга Ризоқулихон Лолабоши1 раҳбарлигидаги Эрон элчилиги билан ҳамроҳлиқда ўз юртларига қайтишга рухсат берилади. Шуни ҳам айтиш керакки, аввалига дўқ-пўписалар билан ниҳоятда совуқ кутиб олинган Хива элчилиги яна қайтадан шоҳ саройига таклиф этилади ва бу сафар Отанисз Маҳрам ҳамда унинг шериклари катга ҳурмат-иззатга сазовор бўладилар. Эрон ҳукмдори уларга навозишлар кўрсатиб, совға-саломлар билан хушнуд қилади.
Шу тарзда 1851 йилнинг 5 апрелида Отаниёз Маҳрам ва Ризоқулихон Лолабоши раҳбарлигидаги ҳар иккала элчилик Теҳрондан йўлга чиқиб, Мозандарон ва Астробод орқали Хоразм сари равона бўладилар.
Ризоқулихон Лолабошининг ёзишича, у бошчилигидаги элчилик зиммасига қуйидаги муқим вазифалар юклатилганди:

  1. Хонликда асоратда бўлган барча Эрон фуқароларини озод қилишга эришиш ва уларни ўзлари билан бирга Эронга олиб келиш;

  2. Хонни Эрон сарҳадларига уюштирилаётган оломон чопқинларини ман этишга қаратилган махсус фармон чиқа- ришга мажбур этиш ва мусулмонларни олиб сотишни, яъни қулчиликни бекор қилишга мажбур қилиш;

  3. Ушбу талабларни бажаришдан бош тортилган тақдирда Эрон бу соҳада ўз мақсэдига эришиш йўлида бошқа чора-тадбир- ларни қўллашга тайёр эканлигини очиқ-ойдин билдириш;

  4. Туркман сардорлари орасида уларни Эронга тобе этиш учун ошкора ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш;

  5. “Кўрилган ва эшитилган” барча нарсаларни батафсил ёзиб бориш, жой номлари, йўллар, дарёлар ва булоқлар, қишлоқ ҳамда овуллар ҳақида маълумотлар тўплаш;

  6. Хоннинг нафақат Эронга, балки барча қўшниларига нисбатан юритаётган сиёсати ва фикр-мулоҳазаларини аниқлаш, уни Эроннинг қудрати билан қўрқитиш, иложи бўлса, хонни Эроннинг сиёсий раҳнамолигини тан олишга кўндириш1.

Эрон элчилиги олдига қўйилган ушбу вазифалардан кўриниб турибдики, Теҳрон ҳукумати бу дафъа Хоразм диёрига йўллаган ўз вакилига одатий давлатлараро муносабатларда камдан-кам учрайдиган муҳим ва айни вақтда ғоят қалтис масалалар ечимини адо этишни топширганди. Хива хони олдига қўйилиши лозим бўлган ушбу талаблар мустақил давлат томонидан ихтиёрий суратда қабул қилиниши мумкин бўлмаган “таклиф”лардан иборат эди. Бу талаблар охирцда ҳатто шароит тақозо этганда, хонни Эрон тасарруфига ўтишга кўндириш каби фикр мавжудлиги ҳисобга олинса, ушбу элчиликнинг жуда катта ваколатбилан жўнатилганлиги ўз-ўзидан аён бўлади. Тўғри, Эрон ҳукумати бу сафар Хивага элчи сифатила ўта билимдон, зукко ва ғоят тажрибали кишини йўллаганди. Аммо ҳар қандай юксак рутбали доно элчи ҳам бундай дўқ-пўписага асосланган, бошқа бир давлатнинг мустақиллигига таҳдид соладиган вазифани биргина музокаралар йўли билан амалга ошириши мушкул бир ҳол эди. Буни Амири Кабир яхши тушунарди. Шунинг учун ҳам у Ризоқулихон Лолабоши раҳбарлигидаги элчилик Эрон чегара- ларидан ўтиб, Ўрта Осиё сарҳадларига қадам қўйиши билан Хива хонини юқоридаги талабларни тан олишга мажбур қиладиган қдтор қўшимча тадбирларни амалга оширишга киришади.
Дастлаб, Амири Кабир “илгари туркманлар орасида бир неча бор ўз шафқатсизлиги билан ваҳима солган” Жаъфарқулихон Қорача Доғийни катта қўшин билан Астрободга етиб бориб, чегара сарҳадларида шай бўлиб туришга буюради ва айни вақгда Ҳисом ус-Салтана бошчилигидаги иккинчи бир гуруҳ қўшинга Серахс сари йўналишга буйруқ беради. 1267 йил рамазон ойининг ўрталарида (1851 йил, июн) туркманларнинг ёвмут қабиласи ва Хива аҳолиси ўртасида Астрободга етиб келган йирик ҳарбий кучларнинг Жаъфарқулихон ва Астробод беглар беги - Муҳаммад Валихон раҳбарлигида Туркистон томонга силжиётганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалади. Лолабошининг эсдаликларида таъкидланишича, бу ҳол “Туркман саҳроси ва Хива хонлиги аҳолиси орасида катта ваҳима ва саросималикнинг кўтарилишига сабаб бўлди”CCXXXVIII. Элчилик гарданига юклатилган вазифанинг муваффақиятини таъминлаш учун амалга оширилган ушбу тадбирлар, Эрон ҳукуматининг фикрича, музокараларда ўз таъсирини кўрсатиши керак эди. Кучга таянган сиёсатнинг рақиб томонга бўлган тазйиқини кучайтириш мақсадида юқоридаги миш-мишлар Туркман саҳроси ва Хива хонлигининг турли жойларида атайлаб тарқатилган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас эди.
Лолабоши раҳнамолигида Эрон элчилиги жазирама қум саҳроларида кўпдан-кўп машаққатларни бошидан кечирган ҳолда 1851 йил июл ойида Хива шаҳрига етиб келади. Аммо Эрон элчиси бу ерга келган кундан бошлабоқ музокараларга кири- шишни ният қилган бўлса ҳам бунга муяссар бўла олмайди. Чунки Хива хони Муҳаммад Амин бу вақтда пойтахтда йўқ эди.
Гап шундаки, Муҳаммад Аминхон ўз элчиси Отаниёз Маҳ- рамни Теҳронга жўнатгандан сўнг, бу ерга Марв вилоятига Эрон таҳдид солаётганлиги хабари етиб келади. Марвни ўз тасар- руфидаги сарҳадлардан бири деб билган ва бу вилоят учун неча бор Бухоро хонлиги билан кураш олиб борган Хива хонига бу ҳол гўё унинг давлатига қарши Эроннинг ҳужуми бошлан- ганидектаъсир кўрсатади. Бундай бир шароитда хон дарҳол Марв водийси томон қўшин тортишга жазм қилади. Икки ой мобайнида Хива қўшини Марвни қамал қилиб турса-да, аммо шаҳарни қўлга киритишга муваффақ бўла олмайди. Марвликлар ўз шаҳарларининг яна бир бор ҳарбий кучлар томонидан талон- торож қилинишига йўл қўймаслик учун бутун жон-жаҳдлари билан уни мудофаа қиладилар. Икки ойлик қамал натижасида Марв аҳолиси катта қийинчиликларни бошидан кечиради, аммо хиваликлар ҳам сув, озиқ-овқат танқислиги ҳамда қулай шароит йўқлигидан ночор аҳволга тушадилар, “ем-хашак захиралари тугайди, отлар ва туялар озиб-тўзиб кетади”.1 Муваффақиятсиз- ликдан руҳи тушган Муҳаммад Аминхон ноилож орқага қайтишга фармойиш беради. Аммо худди шу пайтда унга Хуросон волийси Султон Мурод Мирзо бошчилигида форс қўшинлари Эроннинг шимоли-шарқий сарҳадлари томон йўлга чиққанлиги ва Серахс шаҳрига яқинлашиб қолганлиги ҳақида хабар еткази- лади. Хива хони икки ўт орасида қолган эди. Шундай шароитда Муҳаммад Аминхон шошилинч равишда атрофдаги туркман қабилаларига “қизилбош кофирларнинг мусулмонлар устига юриш қилганлиги ва уларга қарши ғазотга кўтарилиш ҳар бир


  1. Download 1.34 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling