Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet19/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

/. Ўша асар, 320-бет

га чақирилиб, савдо карвонлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун шарг-шароитлар яратиш мақсадида уларга маълум мажбуриятлар юклатилаётганлиги ҳақида гапиришингиз мумкин;

  1. Бухорода бўлган вақгингизда Сиз унинг қайси шаҳарлар ва халкдар билан савдо-сотиқ олиб бориши, умуман, савдонинг давомийлигига алоҳида эътибор беринг;

  2. Маълумки, Бухорияда яҳудийдар жамоаси истиқомат қилади, Сиз уларнинг ҳаёт тарзи ва касб-корлари билан қизиқинг;

  3. У ердаги амалдорлар ёки бухоролик савдо аҳли билан бўлган суҳбатларда Аму ва Сир дарёлари орқали кемалар ёрдамида савдони ривожлантиришга уларнинг рагбатлари бор-йўқлигини аниқлашга уриниб кўринг;

  4. Махфий йўллар билан сохта гтул ясовчи жиноятчи Валит Хамитовнинг қаерда истиқомат қилишини, унинг озодликда юрган-юрмаганлигини, шерикларининг сони, уларнинг турар жойларини аниқлашга ҳаракат қилинг, шунингдек, махфий ҳолда Бухоро ҳукумати нима сабабдан уни ва ўртоқларини қайтариб бермаётганлигини билиб олинг;

  5. Бухорога боришда ва қайтишда йўл-йўлакай қирғиз (қозоқ) оқсоқолларидан қайсилари ишончли ҳамда тўғри фикрли эканлигини ва карвонларни қўриқлаб боришга яроқли экан- лигини, умуман, олий тожу тахтга садоқатлиларини аниқлашга ҳаракат қилинг;

  6. Сафар вақтида ҳар икки томон йўлини билиб олиш мақсадида йўдда учраган яйловдар, тўхтов манзиллари, дарёлар ва кечув жойлари, ем-хашак захиралари, карвоннинг ҳар куни босиб ўтган аниқ масофаси ўлчови кабиларни атрофдагиларга сездирмай изчил ёзиб боринг. Шунингдек, Бухорияга бориш йўлила истиқомат қиладиган халқларнинг, жумладан, қорақал- поқларнинг Россияга нисбатан хайрихоҳлиги даражасини аниқлашга, уларнинг чегараларга ҳужум қилиш ниятлари бор- йўқлигини билишга ҳам ҳаракат қилинг;

  7. Хива ва Бухоро муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот йигинг, улар ўртасида тўқнашувлар юз бераётибдими ёки йўқми аниқланг, худди шунингдек, Форсистон (Эрон) ёки бошқа халқлар билан Бухория ўртасида низолар мавжудлиги ҳақида маълумотлар тўплашга ҳаракат қилинг”.

Йўриқнома-инструкпияда ҳарбий губернатор элчига ана шу айтилганларни махфий йўл билан аниқлаш вазифасини юклар 199
'/лт.ауои/.сот ки(иЬхопаз1 экан, сафардан қайтгач, ундан “уларнинг ҳаммаси ҳақида батаф- сил ёзма маълумотнома” ёзиб топширишни талаб қилган. Шу билан бирга унда “агар топширилган вазифалар” бекамикўст бажарилган тақцирда “элчини катта мукофотлар кугаётганлиги, бу гап элчига ёрдамчи сифатида у билан бирга юборилаётган “бошқирд Раҳмон- қуловга ҳам тааллукди” эканлиги айтиб ўтилган'.
Субҳонқуловнинг ёзишича, у Бухорога келгач, амир Ҳайдар қабулида бўлади ва қўлидаги Ёрлиқ ва хаггларни унга топширади. 1810 йил 28 январда Мир Ҳайдар уни ўрдага таклиф этдци. Унинг шагьнига ташкил эгилган зиёфагда Мир Ҳайдар элчига “Осиё нуқгаи назаридан қдраганда анча-мунча қимматбаҳо совга-саломлар топширади”. Айни вақгда, амир унга Россия императорининг Ёрлиғига ҳам жавоб макгубини беради. Элчининг “давлат канплери ва Оренбург ҳэрбий губернатори макгубларига хдм жавоб берилиши лозим”лиги ҳақиллги илтимоси ерда қолдирилади. Унга ҳамма хатларга ёзилган жавоб “император ҳдзрагги олийлари Ёрлиқларига берилган жавоб мактубида ўз аксини топган”, деган баҳона рўкач қилинади.2 Шу тарзда поручик генерал-губернатор Волконский унинг зиммасига юклаган “барча макгубларга жавоб олиб келиш зарур”лиги хдқидаги сипоришни бажара олмамди.
Афсуски, Россия канплери граф Румяннев ва Оренбург генерал- губернатори Волконскийларнинг поручик Субҳонқулов оркдли Бухоро амири Мир Ҳаидарга юборган макгублари мазмуни билан танишиш имконига эга эмасмиз. Бу мактубларнинг нусхалари бизнинг ихгиёримиздаги архив ҳужжатлари ичцпа учрамдди. Факдт тахмин этиш мумкинки, ҳар иккала чор амалдорлари, Бухоро ҳукмдорининг огоҳдантиришига кдрамай, яна унга тўғридан-гуғри мурожаагт эгишган бўлса керак. Афтидан, шунинг учун уларнинг хаггларига Мир Ҳайдар жавоб қдйтаришни исгамаган кўринади.
Аммо воқраларнинг кейинги тафсилоги шуни кўрсатадики, амир бу хатларга жавоб қайтаришни лозим топмаган бўлса-дд, элчининг бошкд масалалардаги илтимосларини инобатга олиб, уни қушбеги Ҳакимбий билан музокаралар олиб боришига шароит яратади. Бу муэокаралар вақгида Субҳонқулов “сохга пул ясовчи Мулла Вали” ва унинг шерикларини Россияга қайтариш масалэсини кўндаланг қўяди Бу талабга, поручикнинг ёзишича, Ҳакимбий мусулмон одати

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling