Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
Сафарномайи Бухоро (асари Муҳаммадшоҳи қожор, 1259-1260). Ба оҳтимоми Ҳусайн Замоний. Теҳрон. 1373 ҳ.к. 9-бет
Шарқшунослик институтининг кўлёзмалар хазинасида сақла- нади1. Мазкур тўпламлар, умуман, анча яхши ўрганилган. Бир гуруҳ олимлар (А.А. Семёнов, П. Иванов, О. Чехович, М. Абдураимов, А. Жуванмардиев, А. Ўринбоев, Р Мукминова, А Вильданова, Т. Файзиев, Г. Остонова, Ш. Тиловов) бу мажмуалардан Бухоронинг хўжалик-маъмурий тузуми, ер-сув муносабатлари, солиқ тизими ва ҳ.к. га оид ҳужжатларни тадқиқ қилганлар ва қилмоқдалар. Бухоронинг дипломатик алоқаларига оид ҳужжатлардан, хусусан Бухоро амирларининг Ҳиндистон подшоҳлари билан ёзишмалари И. Низомиддинов томонидан ва “Амир Ҳайдар мактублари” тўплами асосида Бухоро-Афғонистон дипломатик алоқаларига оид айрим маълумотлар Б. Хўжаева томонидан чоп этилганCCXX CCXXI. Бу ерда шу пайтгача ўрганилмаган ва Х)Х асрнинг биринчи чорагида Бухоронинг Эрон билан дипломатик алоқаларига оид ҳужжатлар хусусан, амир Ҳайдар (1801-1826)нинг Эрон шоҳи Фатҳалишоҳ (1803-1833)га йўллаган мактубларидан бири атрофлича таҳдил қилинади. Чунки Муҳаммад Ризо Балхийнинг “Мактуботи амир Ҳайдар” номли мажмуасидан жой олган амирнинг Фатҳалишоҳга ёзган “Ҳазрат амир Ҳайдар ба Фатҳалишоҳ, ҳокими Эрон навиштанд”CCXXII сарлавҳали бу мактуби ҳануз тўлалигича таржима қилинмаган ва илмий муомалага киритилмаган. Ваҳоланки, у ўша даврдаги Бухоро-Эрон дипломатик муносабатларига ойдинлик киритувчи муҳим манбадир. Юқорида эслатилган мажмуадан жой олган ушбу мактуб асл нусхадан кўчирмадир, унинг ёзилган вакти ёки босилган муҳри ҳақида маълумот берилмайди. Қуйида мактуб тўлалигича келти- рилади: “Ҳазрат амир Ҳайдар Эрон ҳокими Фатҳалишоҳга ёздилар: Ул подшоҳи (оламга) беҳисоб ҳамду санолар муносибдирки, унинг давлати ҳудудлари ёв хуружидан ва мулклари фазоси душман зарбидан мустаснодир. Расулуллоҳнинг руҳи покига беадад дуолар туҳфа бўлсинки, пайғамбарлик етакчилиги унинг мақтовли зотига раводир. Унга, яқинларига ва асҳобаларининг жамъига Оллоҳнинг саломлари бўлсин! Яратганга санолар ва мақговли (маҳмуд) етакчи мақомидаги султонга дуолардан сўнг кўнгил оинасида беназир бўлган подшоҳ - Жамшид’ мақомига муносиб, лашкари юлдузларча саноқсиз, офтоб янглиқ тож эгаси, осмондек баланд, Сурайё (Юпитер)дек мартабалик, Баҳром (Марс)дек савлатлик, Кейвон (Сатурн)дек юксак, Ноҳид (Венера)дек қобилиятлик, Утгоруд (Меркурий)дек зийрак, Жамшиддек шавкатли, ФеридундекCCXXIII CCXXIV ҳашаматли, ДородекCCXXV посбон, ҲусравдекCCXXVI нишондор (белгилик), эмни омонлик бисотини ёювчи, Эрон мулкларининг ҳукм- дори, шавкатга тартиб берувчи, мақтов ва жилоларга эҳгиёжи бўлмаган, тавсиф ва баёнлардан юқори турувчи, давлатини Оллоҳ иноят қилган Фатҳалишоҳга етказилади ва маълум қили- надики, ҳазратулло даргоҳининг бу ниёзманди бундан аввал ҳазрати халифаи исломдан китоб сўраган эди. Мамлакатлар безаги бўлган ул ҳукмдор илтифот ва меҳрибонлик билан ҳурматли имомлар ва буюк мужтаҳидларнинг - Оллоҳ уларни раҳмат қилсин! - бир неча китобларини Бағдод волийсига юбориб, ул зотга китобларни бу тарафга етказишни буюриб- дилар. Мазкур волий ўша китобларни ўзининг ишончли кишиларидан бири орқали бу тарафга етказди. Элчи етиб келган- дан на китоблар топширилгандан кейин, мазкур китобларни биз тарафга юбортирган шаҳриёрий зотини бу маънидан тўла хабардор қилмоқ учун лозим бўлдики, бу тараф ҳам ўзимиз- нинг давлатхоҳларимиздан бирини аъло ҳазрат хоқон саройига равона қилдик. Бинобарин, иморатпаноҳ, икки шариф маҳрамга ҳаж қилган ҳожи Муҳаммад Шарифбейни (ул зот давлатхоҳларимиз жумласига киради) мазкур элчи ҳамроҳ- лигида жўнатдик. Ҳумоюн кўриниш шарафига мушарраф бўлгач, зоти олийни дуо қилиб, мақсад манзили томон шошилсин. Икки давлат бир давлат (дек ҳамдам) ва бошқа ҳеч қандай мақсаду муддаомиз йўқ. Бундан буён олий давлат ўртасида ошнолик ва борди-келдилар йўли очилади ва Яратган- нинг хайрияти ва марҳамати тушади. Бошқа гапларни мазкур иморатпаноҳоғзидан эшитасиз. Шаҳриёрий давлатининг қуюқ сояси узун ва давомли бўлсин! Бу тарафга (кўрсатиладиган) ҳар қанча иззат-икромдан умид шуки, (Оллоҳ таолонинг) ваъдасига кўра, ким менинг авлодимни сийласа, мен уни кўпроқ сийлайман. Дуода қоламан”.1 Мактуб Бухоро амирлиги дипломатик ёзишмалари услубида ниҳоятда мулозамат ва муболаға билан ёзилган. Унда Оллоҳга, унинг пайғамбарига ҳамду санолар айтилгандан сўнг Фатҳалишоҳ таърифига ўтилади ҳамда унинг саройига юборилаётган элчиликнинг мақсаду сабаблари ҳақида, элчи Ҳожи Муҳаммад Шарифбейнинг амир саройида тутган мавқеи борасида тушунтириш берилади. Мактубдан кўриниб турибдики, икки шариф маҳрам (Мак- каю Мадина)ни хдж қилган Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчи- лиги асосан Туркия султони саройига жўнатилган бўлиб, унинг олдига йўл-йўлакай Эрон саройига ҳам кириб ўтиш, Фатҳалишоҳ- га ҳурмат бажо келтириб, икки ўртадаги борди-келдилар йўлини очиш, сўнг мақсад манзилига равона бўлиш вазифаси қўйилган эди. Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчилиги Туркия элчилигига жавоб тариқасида, аниқроғи, Туркия султони номидан Бағдод /. Мазкур мактуб “Амир Ҳаидар Фатҳалиподшоҳга ёздилар ” сарлавҳаси остида “Муншаот ва ёрлиқот ” тўпламига ҳам киритилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ШИ қўлёзмалар хазинаси. Инв № 300. 22-а,б бетлар. 159 \лмм.г1уои2.сот киШЬхопаз! волийси Бухорога юборган ва амир илтимосига кўра ислом уламоларининг бир неча китобларини етказган элчиликка жавобан ўша элчи билан ҳамроҳликда юборилган эди. Бухоро амирлиги билан Эрон ўртасидаги муносабатларда, юқорида эслатилганидек, энг ўткир масалалардан бири - қуллар масаласи бўлиб, у давлатлараро алоқаларнинг ривожига тўсиқ бўлиб турарди. На Бухорога ва на Эронга бўйсунмаган кўчманчи қабилалар карвон йўлларида ва чегара бўйларида оломонлар ва талон-торожлар уюштириб, одамларни ҳайдаб кетар ва Бухоро ёки бошқа шаҳарлар бозорларида қулликка сотардилар. Бундай мудҳиш савдодан ҳам сотувчилар, ҳам олувчилар манфаатдор бўлганлигидан унга барҳам бериш қийинлашар эди. Бу муаммонинг ижтимоий-сиёсий моҳиятидан ташқари, ғоявий асоси ҳам мавжуд бўлиб, у сунний ва шиа мазҳаблари ўртасидаги тафовутлар билан белгиланар эди. Масалан, амир 1844 йили Бухорога келган Эрон элчиси билан суҳбатда мазкур масала бўйича изоҳ бериб, шиаларни асир олиш, сотиш ва сотиб олиш каби амаллар ўтмиш уламоларнинг фатволари асосида олиб борилади, деган эди.1 Иккмнчи тараф бундай фикрни баҳсли деб ҳисоблаши сабабли ҳамда икки давлат ўртасида тинч-тотувлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Бухоро амири вақти-вақти билан Туркия султони (халифаи ислом)га элчилар юбориб, масаланинг шаръийлигини аниқлашга ҳаракат қилар ва унинг талқини учун лозим бўлган китоблар улуг уламолар ва буюк мужтаҳидларнинг асарларини юборишни илтимос қилар эди. Бу вазифа 1228 ҳ. к. (1813) йили амир Ҳайдар Эронга ва Туркияга юборган Али Риза элчилигига ҳдм топширилган,CCXXVII CCXXVIII Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчилиги ҳам шу масала билан боғлиқ эди ва ундан кейинги элчиликлар давомида ҳам бу муаммо баҳс этилар эди. Шунга қарамай, амир мактубида икки давдат ўртасида ҳеч қандай ғараз йўкдиги, улар бир давлат (дек ҳамдам) эканлигига ишонч ва бундан буён ошнолик ва борди-келдилар йўли очилажагига умид билдирилади. Шу билан бирга, Бухоро амири ёзишмаларида қабул қилинган таомилга кўра, элчига оғзаки арз қилишга топшириқ берилгани қайд қилинади. Форс тилида ёзилган мактубда “элчи”, “кўриниш бериш” каби туркий сўалар- нинг қўлланилиши кузатилади. Ҳожи Муҳаммад Шарифбей Фатҳалишоҳга амирнинг макту- бини олиб бориш билан бирга Эрон вазири Мирза Шафеъга Муҳаммад Ҳаким қушбегининг хатини ҳам олиб борган эди.1 Бу мактуб “Муҳаммад Ҳаким қушбеги ба Мирза Шафеъ вазир навиштаанд” сарлавҳаси билан “Муншаот ва ёрлиқот” тўпламига ҳам киритилган? Қушбеги мактубида Ҳожи Муҳаммад Шарифбей элчилиги ва амир мактубидаги маълумотларга изоҳ берилади. Қушбеги Бухоро амирининг “диний мушкулотлар ва зарур масалаларни ҳал қилиш учун” халифаи замон ҳазратларидан мўътабар ислом имомлари ва улуғ мужтаҳидларнинг бир неча жилд китобларини сўрагани ва халифа талаб қилган китобларни “марҳаматнома” билан биргаликда Бағдод волийсига юбориб, унга китоблар ва мактубни амирга етказишни буюргани ҳақида ёзилади. Қушбеги мактубида Бағдод волийси бу китобларни ўзининг йирик аъёнларидан бири бўлган Басранинг собиқ дафтардори (ҳисобчиси) Ҳасан Чалабий орқали юборгани айтилади. Мазкур элчига Ҳожи Муҳаммад Шарифбей ҳамроҳлигида юртига қайтишга рухсат этилгани ва қадрдон дўст Сурайё мақом юксак шоҳга жавоҳирлар билан нозик безатилган яшма коса совға қилиб юборганини эслатади. Мазкур элчилар етиб борганда (уларга) муносиб меҳмоннавозлик ва мусофирпарварлик кўрсатиб, Бағдод томон жўнатиб юбориш ҳақида илтимос қилинади. Демак, қушбегининг Эрон вазири Мирза Шафеъга мактуби амир Ҳайдар мактубидаги маълумотларни тасдиқлаган ҳолда унда амирга Туркия султонидан китоблар билан бирга “марҳаматнома” ҳам келгани, уларни олиб келган элчининг номи ва унвони (Басранинг собиқ дафтардори Ҳасан Чалабий) ва Бухоро амирининг Эрон шоҳига юборган совғаси (жавоҳир- лар билан безатилган яшма коса) ҳамда элчилар шоҳ саройини зиёрат қилгандан сўнг Бағдодга йўл олиши ҳақидаги маълумот- лар аён бўлади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling