Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet23/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

Тамами кишилардан сараси элчи (бўлиши) керак, Билимли, заковатли, жуда етук (бўлиши) керак. Худонинг қуллари орасида энг сайланганлари, Кишиларнинг яхшиси элчилар бўлганлар.
Турли хил ишлар элчи туфайлигина битади, Хайрли ишлар элчилар туфайли содир бўлади. Элчи жуда заковатли, хотиржам (бўлиши) керак. Билимли, сўзга доно, тадбирли (бўлиши) керак. Яна сўзининг ичи ҳам ташини билса, (Токи) унинг туфайли бузилган ишлар тузалса.
(419-бет).
Садоқатли ҳамда кўзи тўқ (бўлиши) керак.
Ишончли, чин, қиладиган ишлари фақат тўғри (бўлиши) керак.
( 421-бет). Турли хил санъат-ҳунарларни тугал билса, Шу санъат-ҳунар(лар) билан киши юзини ёруғ
қилса.
Китоблар ўқиса ҳамда сўз(ларни) биладиган бўлса, Шеър(лар)ни уқадиган бўлса ҳам ўзи қўшадиган (ёзадиган) бўлса.
Нужум ва тибни билса ҳамда туш йўра билса, Унинг таъбир қилганидек сўзлари тўғри келса. СақишCCCVIII CCCIX ҳамда ҳандасани билса, Сондан илдиз чиқарса, яна чегараларни аниқлашни билса.
Яна нард ва шатранжни яхши биладиган бўлса, Рақиблари ундан жуда букилса (мот қолса), Чавгонга моҳир бўлса, ўқ отадиган (мерган) бўлса, Яна дунёда илғор лочиндор, овчи бўлса.
Барча тилларни биладиган бўлса, тилини
(сўзга) очса,
Турли хатларни билса, қўли (билан) ёзса (яъни қўли хатга равон юрса).
(423-бет) Бу янглиғ барча санъат-ҳунарларни биладиган (бўлиши) керак, Бу янглиғ элчи тилакка етади.
Элчи зеҳнли, доно, зийрак бўлса, Бег ундан манфаат топади, балоларнинг олди олинади.
Элчи ярамас, қипчоқлар қули бўлса, Шубҳасиз, у туфайли бег (лар)нинг обрўси тўкилади. Элчи (бўлиб) борадиган киши жуда яхши (бўлиши) керак, (Токи) у турли хил ишларга журъат қила олсин. Ҳар қандай киши яна (ўз) сўз (лар)ини сўзлаганда, У (сўзлар)ни уқса, билса ҳамда сир тутса. Элчи ҳамма санъат-ҳунарларни биладиган бўлса, Бегининг номи злда жуда улуғланади. Сўзни уққан, қозиржавоб бўлиши керак, Берилган сўзга (саволга) тўғри жавоб қилса. Ичимлик ичмайдиган, ўзини тутган (бўлиши) керак, Ўзини тутувчи киши қутга қувват бўлади. Билимли ичкилик ичса, билимсиз бўлади. Билимсиз маст бўлса, бошқа нима қилади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling