Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet10/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

/. Руи Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура (1403-1406). Перевод. предиаловие и комментарии И.С. Мироковой. М., Наука, 1990 с. 74.
аталувчи бир жониворларни ҳам ўзи билан бирга олиб кетаётган эди”1. Шубҳа йўқки, бу элчиларга ҳам ҳамма жойда худди юқори- дагидек хизмат кўрсатилган. Чунки бу ҳол Амир Темур давлатида ўрнатилган қатьий қоидалардан бири бўлган. Уни бузганлар жазога мустаҳиқ қилинганлар.
Амир Темур давлатида элчиларни қабул қилиш, тантанали йиғинларда уларнинг мамлакатлари мавқеига қараб жойлаштириш масалалари ўрнатилган қатъий тартиб-қоида асосида амалга оширилган. Бу ҳақда ҳам Клавихо китобила батафсил маълумотлар келтирилган. Ҳар бир давлат элчисига бўлган муносабат нафақат у вакил бўлган давлатнинг катта-кичиклиги ва қудрати билан, балки Темур империясининг у билан ўрнатган алоқалари мезони билан ҳам белгиланган. Баъзи маълумотларга қараганда, Амир Темур ластлабки йилларда Хитой императорига ҳар йили маълум миқдорда ўлпон тўлаб келган. Шуни ҳам айтиш керакки, хитой ҳукмдорлари кўпчилик ҳолларда ўзаро муносабатларда қўни- қўшнилардан юборилган совға-саломларни ҳам ўлпон сифатида тушунганлар. Клавихо берган маълумотларга кўра, Темур 1404 йилда Самарқандга қайтиб келганда, Хитой императоридан юборилган элчи унга етги йилдан буён ҳукмдорига ўлпон тўлан- маётганлигини эслатади. Шунда Соҳибқирон унга: “бу гапнинг тўғрилигини таъкидлаб, ўлпонни тўлаш нияти борлигини, аммо уни элчи орқали юбормоқчи эмаслигини, йўлда ўлпонни ўзлаш- тириб қўймасликлари учун ўзи олиб бориб топшириш ниятцда эканлигини айтди. Буни у ҳазил тариқасида айтганди, чунки унинг ҳеч қанақа ўлпон тўлаш нияти йўқ эди”.XCIX C CI
Маълумки, бу вақтда Амир Темур Хитой томонга ҳарбий юриш уюштиришгатайёргарлик ишларини тугаллаган эди. Шунинг учун ҳам элчилар қабули маросимида у Хитой элчисининг Кастилия элчиларидан юқорида ўтирганини кўриб, уларнинг жойларини алмаштиришни ва бундан кейин фақат шундай тартибда уларни ўтқазиш кераклигини қатъий тайинлайди. “Шундан кейин, - деб ёзади Клавихо, - элчиларни, сеньор Амир Темур уюштирган барча байрам ва зиёфатларда ана шу тартибда жойлаштирадиган бўлдилар”3.
Умуман, нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун империя сарҳдд- ларида ўрнатилган қатьий тартиб-қоцда ва карвонлар қдтнови учун туғдирилган қулай шарт-шароит туфайли, турли ноҳиялар ўрта- сидаги савдо-иқгисодий алоқалар билан бир қаторда хорижий эллар билан бўлган савдо-сотиқ ҳам ўсиб борган. Амир Темур ўзининг ёзишмаларида, жойларда олимлар билан уюштирган суҳбатларда бу масалага алоҳида урғу берган, мамлакатлар ўртасидаги савдо- иқтисодий алоқдларнинг ривожланиши муҳим омиллардан бири эканлигини, унинг измидаги юртларда бу масапага алоҳида эьтибор бериб келаётганлигини ҳдр вақг қдйд этиб ўтган. Бу нарсанинг ҳақиқдтга мос эканлигини исботловчи далиллар кўп. Манбаларда ёзилишича, империя сарҳвдларида мусулмон савдогарлари билан бир қаторда насроний, ҳинд, хитой савдо аҳли ҳдм бемалол фаолият кўрсатган, карвонсаройлар, бозорлар ва бошқа қулайликлардан тўла фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Айни вақгда, Амир Темур бошқа ҳукмдорларга ёзган мактубларида уларга ҳам савдо-сотиқ. учун ана шундай шарт-шароитлар яратилишини тавсия этган. Бу ҳол унинг Франция қироли Карл VI, Англия қироли Ҳенрих IV, Кастилия қироли Ҳенрих III га йўллаган мактубларида ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, 1402 йилда Франция ва Англияга юборган ўз элчиси Султония архиепископи Жанга қироллар учун топширилган махсус мактублардан ташқари Соҳибқирон қуйидаги икки нарсага ғоят қаттиқ эътибор беришни уқгирган: I. Ҳар иккала давлатда истиқомат қиладиган мусулмон ва христианлар ўртасида эркин иқгисодий муносабатларни барпо этиш, савдо-сотиқни ҳар тарафлама ривожлантириш. 2. Агар қирол жаноби олийлари ва ҳурматли герцоглар бунга раъй бирдирсалар ва розилик берсалар, унда ушбу масала юзасидан бир шартнома тузиб, бу ҳолни расмий мустаҳкамлаш. Шунингдек, АмирТемур Хитойдаги Мин империя- си билан ҳам то 1404 йилгача яқин дипломатик ва иқгисодий алоқаларнинг жорий этилишига алоҳида эътибор бериб келди. Хитой императори Тайцзу (1368-1398) Амир Темурга бир неча бор элчилар юборади ва Соҳибқирон ҳам 1387, 1392 ва 1395 йилларда бу мамлакатга ўз элчиларини йўллаган. Элчиларга топширилган мактублардан бирида Амир Темурнинг Мин империяси билан дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш истаги, шунингдек, савдо- сотиқ соҳасидаги айрибошлашнинг қарор топишидан, Хитой бозорларининг очилишидан мамнуният туйғулари ифодаланган.
Ташқи савдо-иқгисодий алоқаларнинг ривожланиши натижа- сида Темур империясининг барча қисмларида бозорлар гавжум бўлган. Испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг гувоқлик беришича, мамлакат пойтахти Самарқанд шу ерда ишлаб чиқа- рилган ва жаҳоннинг турли қисмларидан келтирилган товарлар билан тўлиб-тошиб кетган эди. У езади: “Россия ва Татариядан бўз, сурп ва отлар, Хитойдан ипак газламалар келтирилган. Бундан ташқари, Хитойдан бошқа жойда бўлмайдиган мушк, ёқут ва марварид, бриллиантлар ва кўплаб анвойи зираворлар келтирилади”1.
Амир Темурнинг Самарқанддаги саройида, у ҳарбий юриш- ларда бўлган вақгларида империянинг турли жойларида уюшти- рилган барча тантаналарга атроф мамлакатлар элчилари таклиф этилган ва уларга эҳтиром кўрсатилган. Ибн Арабшоҳнинг езишича, Амир Темур етти йиллик (1399-1404) ҳарбий юришдан қайтгач, ўз пойтахти Самарқанд яқинидаги Конигилда уюшти- рилган тўй сайлларида кўплаб чет эллик меҳмонлар, жумладан, қатор хорижий давлатларнинг элчилари ҳам ҳозир бўлганлар. “Ушбу улуғвор сайлларга, - деб ёзади уни ўз кўзи билан кўрган Ибн Арабшоҳ, - дунёнинг турли мамлакатларидан армугон ва совғалар келтирдиларки, шулар жумласидан жирафлар, туяқуш- лар бор эди; Хитой, Ҳинд, Ироқ, Дашт, Синд, Фаранг элчилари ва улардан бошқалар. яқин ва узоқдаги барча қисмлардан келган вакиллар, ҳар бир мухолифу мувофиқ, дўсту душман вакиллари йиғилган эдилар”.CII CIII
Амир Темур асос солган буюк империянинг хорижий ва дипло- матик муносабатларига доир юқорида келтирилган маълумотлар Соҳибқироннинг буюк давлат арбоби ва зукко дипломат бўлган- лигини, у тузган давлатнинг жаҳон миқёсида довруқ таратган- лиги ва кенг миқёсда фаолият кўрсатганлиги, ўз давридаги барча нуфузли мамлакатлар билан яқин алоқалар ўрнатганлигини исботлаб турибди.

  1. Гемурийлар дмпломатияси

Амир Темур олиб борган серқирра дипломатик фаолият унинг вафотидан кейин ҳам авлодлари томонидан давом эттирилди. Бу ҳақда бир томондан кўпгина тарихий асарларда учрайдиган маълумотлар гувоқпик берса, иккинчи томондан темурий шаҳзодаларнинг замондош ҳукмдорлар билан олиб борган ёзишмалари, аниқроғи, мазкур мактубларнинг турли хатлар мажмуаларида сақланиб қолган нусхалари далолат беради.
Амир Темур тарихига оид асарларда бўлганидек, кўпгина темурийлар даври тарихига доир солномаларда темурий ҳукмдорлар саройларидан хориж ҳукмдорлар даргоҳларига дипломатик ташрифотлар, элчилик миссияларини адо этган ўз даврининг етук дипломатлари ҳақида кўплаб маълумотлар учрайди. Темурийлар давлатининг хорижий алоқалари шу қадар катта географик кенгликларни қдмраб оладики, Шаркда Хитойдан тортиб, Ғарбда Оврупо давлатлари бунга дохил бўлиб қолади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Соҳибқирон ҳали ҳаётлик давридаёқ шаҳзода Мироншоҳ ғарбий Оврупо давлатлари билан мулоқотга кира бошлаган эди. Бизгача Англия қироли Ҳенрих Г/нинг Мироншоҳ Мирзога йўллаган жавоб хати лотинча таржи- мада сақланиб қолган. Мактубда қирол Мироншоҳнинг католик мазҳабига ҳомийлик қилаётгани, христиан савдогарларининг хавфсизлигини таъминлагани учун ўз мамнуниятини изҳор қилади.
Бу мактубдан ташқари, Мироншоҳнинг христиан ҳукмдорла- рига йўллаган бир мактуби бизгача етиб келган. Фақат лотин тилидаги таржимаси сақланган бу мактубда Мироншоҳ Оврупо ҳукмдорларига “Сиз билан бизнинг душманимизни батамом мағлуб этдик” дея, Анқара жангида Боязид Йилдирим устидан қозонилган ғалабага ишора қилади.1 Мактубда аниқ қиролнинг номи кўрсатилмаганидан ва асосан ғалаба ҳақида хабар берилишидан, бу Анқара жангидан сўнг битилган фатҳнома бўлса керак. Мироншоҳнинг Оврупо билан муносабатларида ҳам Амир Темур номидан Оврупога элчи бўлиб борган Султониядаги католик черковининг вакили Иоанн элчи вазифасини бажарган.
Амир Темур даврида халқаро майдонда катта нуфузга эга бўлган давлатларнинг кўпчилиги, сиёсий саҳнада кўпгина ўзгаришлар рўй берганлигига қарамай, ҳали ўз мавқеларини йўқотмаган ва баъзилари Амир Темурдек саркарданинг вафо- тидан сўнг анча фаоллашиб қолган эдилар.
Хорижий муносабатларда, албатта, катта вазифа элчилар зиммасида турар эди. Ўша замонда содир этаётган сиёсий воқеа- ларнинг чалкашлиги элчидан катта маҳоратни талаб этарди. Элчилар одатда зиммасига юкланган миссияни бажариш билан бирга ажнабий мамлакат ҳақидаги турли зарур маълумотларни тўплаб бориши зарур бўлган. Шу боис элчилар сафарнинг ибти- досидан интиҳосига қадар маршрут, йўлда содир бўлган воқеа- ҳодисалар, кўзланган манзилнинг жуғрофий ўрни, табиати, хўжалиги, ички сиёсий аҳволи, мамлакат ҳудудида жорий этилган тартиб-қоидалар, ҳукмдор саройидаги қабул маросим- лари, дипломатик церемониал ва ҳоказолар борасидаги маълумотларни муфассал баён этганлар. Бундай кундаликлар сафар поёнига бориб каттагина сафарнома асар ҳолига ҳам келиши мумкин эди. Бу каби асарлар сирасига Бойсунқур Мирзо томонидан 1419 йилда Хитой ҳукмдори саройига элчи этиб йўлланган Ғиёсиддин Наққошнинг сафарномасини кири- тиш мумкин. Асарга мурожаат этишдан аввал темурийларнинг Хитой билан алоқалари масаласига тўхталмоқ лозим, зеро Амир Темурнинг вафотидан сўнг то 1419 йилги Ғиёсиддин Наққош элчилигига қадар икки давлат орасидаги муносабат- ларнинг ўз тарихи мавжуд. Шу кунгача бизга маълум бўлиб турган тарихий асарлардаги маълумотларга қараганда, тему- рийлар саройига Хитой ҳукмдорларидан элчилар 1409 йилда Шоҳрух Мирзо ҳузурига келганлар Элчилик зиммасида турган энг асосий вазифа Хитой ҳукмдорининг Амир Темур вафоти муносабати билан таъзияномасини етказиш эди.’ Бу элчилик ҳақида Хитой солномаларидан ташқари тафсилотли маълумот сақланмаган.
1412 йилда Шоҳрух саройига Хитой императори Дой-Минг томонидан яна бир элчилик ҳайъати келиб императорнинг мактубини топширган. Император ўз мактубини Шоҳрух номига сермақтов жумлалар, назокатомуз иборалар билан бошлаб, аввалги гал юборган элчиликлари саройда яхши кутиб олингани ва жавобан Хитойга элчилик ҳайъатини йўллаганидан ўзининг чуқур мамнуниятини изҳор қилади. Мактубда Амир Темур ҳақи да ҳам сўз боради Унинг Хитой императори Тайцзу1 билан яхши муносабатда бўлгани, орадаги элчилик ташрифотларига хайрихоҳлик қилгани ва ҳоказолар ҳақида ёзади. Император- нинг номасида икки мамлакат орасидаги савдогарлар қат- новини жонлантириш масаласига алоҳида ўрин берилган2.
Ҳирот саройида элчиликнинг келишига анчагина тайёргарлик кўрилган кўринади. Бу ҳақда Абдураззоқ Самарқандий ўзининг “Матлаи саъдайн” асарида шундай ёзган:
“Шу орада Хитой вилоятидан, у мамлакатларнинг Чину Мочин ва бошқа ерлари подшоҳи Дой-Минг хон тарафидан элчилар етиб келди. (Хоқони Саъид томонидан яъни Шоҳрух): “Шаҳар ва бозорларга зийнат берилсин, ҳар бир санъат эгаси ўз ҳунарини тўла зоҳир қилиб дўконини безатсин” - деган ҳумоюн фармон содир бўлди.
Амирлар истиқбол расми бўйича (шаҳардан) ташқари чиқиб, элчиларнинг ҳаммасини иззат-ҳурмат билан шаҳарга олиб кирдилар. (Бу) худди ёшлик чоғидек шодликни орттирувчи бир замон ва висол кечасидек ғамни тарқатувчи бир он эди. Ҳазрат Хоқони Саъиднинг фармони бўйича Боғи Зағонга худди жаннат боғидек оро бериб, Баҳром санлат, шер ҳайбат ясовуллар ҳар ким учун (ўзига хос) жой ва маконини тайин қилдилар. Ҳазрат Хоқони Саъид худди баландлик авжидаги офтоб сингари хуршид чеҳра билан салтанат тахтига кўтарилди. Улуғ амирлар элчиларни
7. Тайцзу - 1368-1398 йилларда Хитойда ҳукмронлик қилган императорнинг тахтга чиққандан кейинги номи. Хитой манбаларида Хун-у номи билан ҳам келади. Бунинг сабаби шундаки, Хитой давлатчилик одатларига кўра тахтга ўтирган ҳукмдорга янги исм берилган. Бундан ташқари, бу янги ҳукмдор ўзи учун ҳукмронлик шиорини танлаши лозим бўлган ва баъзан уларга шу шиор номи билан ҳам мурожаат этилган Хун-у айнан Тайцзунинг ҳукмронлик шиоридир (Қаранг: Каримова Н Темурийлар билан Хитой алоқалари » Шарқшунослик», № 7, Тош., 1996 50-бет).

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling