Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
CCCIX Сақиш - математика, ҳандаса - геометрия.
CCCXкенг фойдаланганини кўрсатади. Уларнинг кўплари христиан роҳиблари - монахлардан иборат бўлган. Ўқимишли, ғарб ва шарқ тилларини пухта эгаллаган бундай кимсалар энг мураккаб шароитларда ҳам бошқаларнинг эътиборини жалб этмай ўз вазифаларини адо этаверганлар. Христиан мамлакатларида уларни ҳамма жойда яхши қабул қилишган. Бундай шахсларнинг мусулмон ҳукмдори хизматида бўлишлари, унинг изми билан ғоят муҳим, баъзан эса қалтис сиёсий топшириқларни муваффақият билан адо этганлари шуни кўрсатадики, Амир Темур салтанатида ҳам улар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Умуман, христиан динига мансуб кимсалар (насроний эътиқодининг турли мазҳаб ва орденларига мансуб роҳиб-лар, йирик савдогарлар) хулагийлар, мамлуклар ва усмонли турклар ҳукмдорларига ҳам Европа билан бўлган уларнинг мулоқотларида изчил фаолият кўрсатиб келганлар. Амир Темур бу анъанани бузмаган ва ўз дипломатик алоқаларида ундан кенг фойдаланган. CCCXI Бу жумла икки орада изчил суратда ёзишма бўлиб турганлигини кўрсатади. CCCXII Трапезунд императори Мануил III дастлаб Амир Темур даъватига тескари иш тутиб, Фурот дарёси бўйида унинг қўшинларига қаршилик кўрсатишга ҳам ҳаракат қилганди. Бу ҳол юқорида таъкидланганидек, Амир Темур ваколати билан музокаралар олиб бориши лозим бўлган роҳиб Франческо ва унинг ҳамроҳларига нисбатан у тутган сиёсатда ҳам намоён бўлади. Қисқаси, бундай хатти-ҳаракатларнинг барчаси Соҳибқиронни куч ишлатишга мажбур қилади. Натижада Амир Темур Трапезундни маҳв этади ва 1402 йилнинг баҳорида Мануил III нинг шахсан ўзи итоат юзасидан унинг қароргоҳига кириб келади. CCCXIII Бу жумла Амир Темур ва Византия ўртасида Анқара жангигача ана шу тарздаги расмий ҳужжат тузилганлигидан дарак беради. Айни вақтда у Соҳибқиронни Боязид Йилдирим фаолиятини чеклаш йўлидаги ўзининг яна бир талабини унга етказганлигини намоён этади. CCCXIV Амир Темур билан Византия ўртасида Боязид Йилдиримга қарши тузилган битимнинг Византия учун муҳим асосий шартлари шулардан иборат бўлса керак. Маълумки, Амир Темур Анқара тўқнашувидан кейин Константинопалга берган ўз ваъдасини асосан бажаришга ҳаракат қилади У Турк империясини мағлуб этса-да Константинополга ҳужум қилмади ва шартномага асосан Византиянинг ўзига қарам давлат сифатида хирож тўлаб туришини жорий этиш билан чекланди. CCCXV Амир Темур олиб борган барча ҳарбий юришлар қуруқликда содир бўлган. Унинг империясида ҳарбий флот йўқ эди. Аммо бу буюк саркарда ғарбга томон силжиб, Ўрта ер денгизи ва Қора денгиз ҳамда Форс кўрфази қирғоқларига чиққан, сувда юз бериши мумкин бўлган муҳррабаларга ҳам эҳтиёж туғилишини тўла идрок этган. Буни биз унинг йирик денгиз кучларига эга бўлган Генуя ва Венеция билан яқин алоқа боғлаш мақсадида уларга эътиборли элчилар йўллагани ҳақидаги фактлардан билишимиз мумкин. Афсуски, бу масаладаги ёзишмалар ва музокаралар тўғрисидаги материалларга эга эмасмиз. Улар, эҳтимол, ўша мамлакатлардаги архивларда сақланган бўлиши мумкин. Ушбу мактубда эслатилган кемалар масаласи ҳам Соҳибқироннинг Боязид Йилдирим билан тўқнашувга тайёргарлик кўришда ана шу масалага жиддий эътибор берганлигини кўрсатади. Тарихдан маълумки, ўша даврда жаҳон миқёсидаги энг йирик икки ҳарбий саркарданинг жанг майдонидаги бевосита беллашуви Амир Темур саркардалик даҳосининг тўла устунлиги билан якунланди. Боязид Йилдирим қўшинларининг Анқара ёнида узил-кесил тор-мор этилиши, афтидан, денгиздаги сув жангларига эҳтиёж қолдирмади. Шунинг учун ҳам Соҳибқирон томонидан бу масалада кўрилган эҳтиёт чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилмасдан қалди. CCCXVI7. Мактуб айрим жузъий тузатишлар бидан А. Ўринбоев ва Д. Валиеваларнинг форсчадан қилинган таржимасида берилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling