Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
“бу мактублар "ибораси орқали қирол Карл И/
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
CCCXXXVIII7. “бу мактублар "ибораси орқали қирол Карл И/ Амир Темур мактуби билан бир қаторда Мироншоҳ Мирзо тарафидан Оврупо қиролларига йўлланган мактуб-мурожаат мазмуни билан ҳам ошно эканлигини ва ҳар иккала хатда изҳор қилинган фикр-мулоҳазаларнинг унга маъқуллигини таъкидламоқда.
CCCXXXIX Айрим хабарларга қараганда, архиепископ Иоанн (Жан) дастлаб Франция қироли Карл V! Валуанинг элчиси сифатида Амир Темур ҳузурига келган Француз қироли унинг Султонияга насронийлар архиепископи лаеозимига тайинланганидан фойдаланган бўлса керак. Манбаларнинг таъкидлашича, архиепископ Иоанн (Жан) ҳар томонлама маълумотли еа Оерупо қироллари наздида катта обрў-эътиборга молик шахс бўлган. Амир Темур Оврупо мамлакатлари билан олиб борган дипломатик муносабатларида ундан ва бошқа насроний монахлардан кенг фойдаланган. Архиепископ Иоанн (Жан)нинг қайси миллатга мансублиги ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Унинг Султониядан алдин 1394 йилда Нахичеванда епископ лавозимида бўлганлиги ва ўша жойдан Рим папаси Жанни Султония архиепископи лавоэимига тайинлагани маьлум. У 6у ерда “бутун шарқнинг архиепископи" деб юритилади, чунки 1328 йилда Пекиндаги Осиё митрополити вафот этгач, бу насаб Султониядаги насроний руҳонийга берилганди. Француз тарихчиси Люсьен Кереннинг таькидлашича, Англия қироли Ҳенрих IV архиепископ Жанни (Иоанни) Амир Темур ҳузурига жавоб хати билан юборар экан, унга айни вақтда Абиссиния қироли, Кипр ҳукмдори, Венеция дожи, Константинополь ва Трапезунд императорлари ҳамда Грузия подшоси билан ҳам ўз номидан мулоқотда бўлиш ҳуқуқини берган. Архиепископ Жандан кейин бир қанча асарлар қолган. Улар ичида, айниқса, унинг “Эсдаликлар "и катта аҳамиятга молик бўлиб, улар француз тилида битилган. Архиепископ 1412 йилда Каффадан Львов шаҳрига кўчиб борган ва ўша ерда вафот этган. CCCXL Ушбу мактубнинг қоралама лотинча асли Лондонда давлат архивида сақланади. Унинг ўзбекча таржимаси “Самарқанд тарихи”нинг биринчи жилдида келтирилган (191-192 саҳифалар). У Амир Темур хатига жавоб тариқасида ёзилган. Унда Боязид Йилдиримнинг тор-мор келтирилиши воқеаси тилга олинганлигидан, бу мактуб 1403 йил ўрталарида ёзилганлигини тахмин этиш мумкин. CCCXLI Англия ва Франция ўртасида тарихда 100 йиллик уруш (1337- 1453) номини олган муҳорабанинг турли босқичларида ҳар иккала томон бир-бирларига зарба бериб еки мағлубиятга учраб турганлар. Бу вақтда Англия Оврупо субконтинентидаги қатор вилоятларни қўлга киритганлиги учун унинг қироли мактубда ўзини Франция қироли ҳам деб атаган. Бу ҳол, табиийки, ўша даврдаги сиёсий ҳақиқатга унча тўғри келмайди. CCCXLII Бу ерда гап монах Жан (Иоанн) хусусида бораётибди. Амир Темур уни Анқара ёнидаги жангдан кейин 1402 йилнинг кузида Боязид Йилдирим устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги хушхабарни етказиш учун Франция ва Англияга юборган эди. Манбаларнинг шоҳидлик беришича, у Парижда маълум муддат қирол Карл VI ҳузурида бўлгач, Лондонга жўнаб кетган ва Амир Темурнинг махсус номасини Англия қироли Ҳенрих 1Уга топширган. Монах Жан (Иоанн)нинг диний лавозими хатларда турлича таърифланади. Уни кўпинча “бутун Шарқнинг архиепископи ” деб аташганини кўрамиз. Бу ерда ҳам сал бошқача ибора билан шу нарса яна бир бор таъкидланади, яъниу “Исо пайғамбарнинг Шарқдаги вакили ” деб аталади. 1 Демак, архиепископ Жан (Иоанн) Англия қироли Ҳенрих IV ни Мироншоҳнинг Оврупо қиролларига йўллаган мактуб-мурожаати билан ҳам таништирган. Хатдаги жумлалар дўстлик ва савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатиш ҳақидаги Мироншоҳнинг мактуби инглиз қиролида яхши таассурот қолдирганлигини кўрсатади. CCCXLIII Шу ерда хат узилиб қолган. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Буюк Британияга расмий визит билан борган вақтда Англия бош министри Мейнжер унга икки ўртадаги дустликнинг тарихий рамзи сифатида ушбу мактубнинг юнон тилида битилган дастхати аслидан нусха тортиқ этган эди. CCCXLIV Амир Темур ва Йилдирим Боязид ёзишмалари 1963 йилда Теҳронда манбашунос олим Абдуҳусайн Навоий томонидан нашр этилган “Аснод ва макотиботи тарихий-йи Эрон аз Темур то Шоҳ Исмоил " («Темурдан то Шоҳ Исмоилгача бўлган Эрон тарихий ҳужжат ва ёзишмалари ”) номли тўпламдан алинди. (А. Ўринбоев, Д. Валиева таржимаси). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling